Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

64. Корхонамизда ишлаб чиқариш технологияси ўзгарганлиги сабабли бўли
-
мимиз ишчилари олдингига қараганда анча камроқ маош олишмоқда. Биз 
ушбу ўзгаришлар устидан судга мурожаат қилишимиз мумкинми ва меҳнат 
шартларида юз берган ўзгаришларни ноқонуний эканлигини қандай исбот
-
лашимиз мумкин?
Сиз бундай ўзгаришлар устидан судга шикоят билан мурожаат қилишингиз 
мумкин. Меҳнат кодексининг 89-моддаси 6-чи қисмига кўра, ходим иш берувчи 
томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақли. 
Низони кўриш вақтида иш берувчининг зиммасига аввалги меҳнат шартларини 
сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти юклатилади.
65. Мен яқинда турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим ва унинг ота-онасига менинг 
вилоятларга бориш билан боғлиқ хизмат сафарларим маъқул келмаяпти. 
Мен корхона раҳбарияти билан гаплашдим ва улар менга ён босиб муросага 
келишди. Бизнинг келишув оғзаки бўлган эди. Корхонамиз раҳбариятининг фикри 
ўзгариб қолиши ёки улар келишувимиз ҳақида унутиб қўйиши мумкинлигидан 
қўрқаяпман. Менга нима қилишни масалаҳат берасиз?
Сиз раҳариятингиз билан гаплашиб олиб, тўғри қилгансиз. Сиз уларнинг рози-
лиги билан меҳнат шартномангизга қўшимча шартларни киритишингиз мумкин.
Қонунчиликка кўра, меҳнат шартномасининг барча қўшимча шартларини 
қуйидаги икки турга бўлиш мумкин:
а) меҳнат шартномасига қўшилиши мумкинлиги қонунчиликда назарда тутилган 
қўшимча шартлар (ишга қабул қилишда дастлабки синов ҳақида (Меҳнат кодексининг 
84-моддаси), муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда 
неустойка тўлаш ҳақида (Меҳнат кодексининг 104-моддаси), тўлиқсиз иш вақти шарти 
билан ишлаш ҳақида (Меҳнат кодексининг 119-моддаси 1-чи қисми), бир неча касбда 
(лавозимда), ўриндошлик асосида ишлаш ҳақида (Меҳнат кодексининг 160-моддаси) ва б).
б) меҳнат шартномасига қўшилиши мумкинлиги қонунчиликда назарда тутилма-
ган бўлсада, томонлар меҳнат шартномасида шартлашиб олиш мақсадга мувофиқ, деб 
топган қўшимча шартлар (хизмат сафарларига юбормаслик, болаларни мактабгача 
таълим муассасаларига жойлаштириш ва б).
Шундай қилиб, «б» бандига мувофиқ, сиз корхонангиз раҳбарияти билан келишиб 
олган шартларни ёзма шаклда мустаҳкамлаб қўйишингиз ва меҳнат шартномангизга 
хизмат сафарларисиз ишлаш шартини киритиб қўйишингиз мумкин.


36
5-БОБ
66. Мен физика-математика факультетининг кафедра мудири бўлиб ишлай
-
ман. Университетимиз ректори аввалги декан ишдан бўшагани ва яқинда 
сессия бўлгани учун иш кўплиги сабабли мени факультет декани лавозимига 
ўтказаётганини айтди. Мен буни рад қилишим мумкинми, ректор менинг 
розилигимсиз мени бир ишдан бошқасига ўтказа оладими?
Ҳа, Сиз рад қилиш ҳуқуқига эгасиз. Умумий қоидага кўра, бир ишдан бошқасига 
ўтказиш меҳнат шартномаси томонларининг розилиги билан амалга оширилади. Ушбу 
қоида ҳам доимий, ҳам вақтинча бошқа ишга ўтказишга нисбатан қўлланилади ҳамда 
қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, барча ҳолларда татбиқ этилади.
Амалиётда баъзи бир раҳбарлар, агар ходим ойлик маоши кўпроқ бўлган баландроқ 
лавозимга ўтказилса, унинг розилиги зарур эмас, деб ҳисоблашади. Бундай мулоҳаза 
нотўғри ҳисобланади ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқ эмас. Бундай ҳолларда 
ходимнинг бошқа ишга ўтказишда ҳам унинг розилиги талаб этилади.
Бошқа ишга ўтказилганда сиз ва иш берувчингиз меҳнат шартларини ўзгариши 
билан боғлиқ масалалар бўйича ўзаро келишиб олишингиз зарур. Агар сиз 
розилик жавобини берсангиз, сиз ўтмоқчи бўлган ишнинг бошлаш санасини ҳам 
келишиб олишингиз зарур. Вақтинча бошқа ишга ўтказилганда эса унинг муддати 
ҳам келишиб олинади.
Меҳнат кодекси бу қоидадан истисно ҳолларини ҳам назарда тутганига эътибор 
қаратишингиз лозим. Меҳнат кодексининг 95-моддасига кўра, иш берувчи ишлаб 
чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг 
розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиши ҳақли. Шу сабабли, раҳбарингиз сизни 
доимий муддатга бошқа ишга ўтказаётганлиги ёки янги декан тайинлангунга қадар 
вақтинча бошқа ишга ўтказаётганлигини аниқлаштириб олишингиз керак.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish