49. Мен ишга жойлашаётган ташкилотнинг кадрлар бўлимида менга меҳнат
шартномасини имзолашни таклиф қилишди, бироқ шу билан бирга мени ишга
қабул қилиш тўғрисида буйруқ ҳали имзоланмаганини айтишди. Иш берувчининг
буйруғи чиқмасдан туриб меҳнат шартномасини имзолашим мумкинми, ахир
буйруқ мазмуни ва унда қандай лавозим кўрсатилганлигини билмайманку?
Ҳа, имзолашингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 82-моддаси 1-чи қисмига
кўра, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғини чиқариш учун ходим
билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Шундай қилиб, аввал меҳнат
шартномаси тузилади ва шундан кейин буйруқ чиқарилади. Буйруқ мазмунидан
хавотир олманг. Меҳнат кодексининг 82-моддаси 4-чи қисмига кўра, ишга
қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла
мувофиқ равишда чиқарилади.
50. Мен университетда ўзбек тили ва адабиётидан дарс бераман. Бир ҳалқаро
ташкилот ўзининг ходимларини ўқитиш учун мени ўриндошлик асосида менга
қулай бўлган вақтда ишлашга таклиф қилаяпти. Ҳужжатларни расмийлаштириш
пайтида мендан асосий иш жойимдан рухсатнома олиб келишни сўрашди. Нега
кимдир ишлашимга рухсат бериши лозим? Ахир бу менинг шахсий ҳуқуқим эмасми?
Ҳа, бу сизнинг шахсий ҳуқуқингиз. Ҳар бир шахс ўриндошлик асосида
ишлайдими ёки йўқми — ўзи ҳал қилади. Афтидан сизни репетитор ёки ўқитувчи
сифатида ишга таклиф қилган ташкилот ҳали ҳам аввал амалда бўлган қонунчилик
асосида иш кўраётганга ўхшайди.
Ўриндошлик асосида асосий иш жойи бўлмаган корхонага ишга қабул қилина-
ётган ходим фақат ишга қабул қилинишда талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим
этади. Меҳнат дафтарчаси ҳамда ҳарбий хизматга бўлган муносабат ҳақидаги ҳужжат
бундан мустасно, чунки бу ҳужжатлар асосий иш жойида юритилади.
Иш берувчи ходим ҳақиқатдан ҳам ташқи ўриндошлик асосида ишга қабул
қилинаётганлигига ишонч ҳосил қилиши учун ишга қабул қилинаётган шахсдан
унинг меҳнат дафтарчаси сақланаётган ҳамда ҳарбий ҳисоби юритилаётган
асосий иш жойи борлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиши лозим. (Меҳнат
кодексининг 80-моддаси, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги
29
5-БОБ
(Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан
ўтказилган) йўриқноманинг 1.5-бандига кўра, бундай ҳужжат — асосий иш жойидан
маълумотнома ҳисобланади.
Ушбу маълумотномани авваллари талаб қилинадиган асосий иш жойидан
рухсатнома билан адаштиришмаслик лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли «Ўриндошлик асосида ҳамда бир
неча касб ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори билан тасдиқланган низомнинг 6 банди 2 қисмига асосан, ўриндошлик
асосида ишга киришда асосий иш жойи ёки бошқа органнинг розилиги талаб
қилинмаслиги кўрсатилган.
Меҳнат кодексининг 80-моддасига кўра, ишга қабул қилиш вақтида ишга
кираётган шахсдан қонунда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
51. Менинг уйимда ёнғин бўлиб, олий маълумот ҳақидаги дипломим ёниб кетди.
Дипломни қайта тиклаш мақсадида мен институтга мурожаат қилсам,
дипломни олганимга анча бўлгани, институт университет бўлиб қайта
ташкил қилинганини важ қилиб, дипломимни қайта тиклаб беришдан бош
тортишди. Корхонананинг янги раҳбарияти дипломнинг аслини ёки дубли
-
катини талаб қилаяпти. Бошлиғим олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатим
йўқлиги сабабли ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни тайёрлаб қўйибди. Менинг
шахсий жилдимда дипломнинг ксеронусхаси бор. Мен нима қилсам бўлади?
Иш берувчи олий таълим муассасасини тамомлаганлик ҳақидаги ҳужжатнинг
асл нусхасини талаб қилишга ҳаққи бор. Бу Меҳнат кодексининг 80-моддасида
назарда тутилган. Ундаги ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжат-
лар рўйхатида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги
тўғрисидаги диплом ҳақида сўз юритилган. Афтидан Сизнинг янги раҳбарингиз
ходимларнинг шахсий жилдларини қайта кўриб чиқиб, зарур ҳужжатларнинг
асли бор ёки йўқлигига қизиқаётган бўлса керак. Ўзбекистон Республикасининг
Конституциясининг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар
билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ
вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда
ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт. Сиз диплом дубликатини олиш учун
уни берган ташкилотга ёки унинг ҳуқуқий офисига, мазкур ташкилот қайта
ташкил этилган бўлса, мурожаат этишингиз мумкин. Сизга асоссиз рад этган
тақдирда, олий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилганлик фактини аниқлаш
учун судга мурожаат қилишингиз мумкин. Диплом йўқолганлигини тасдиқлаш
учун ҳужжатнинг ксеронусхасини ҳамда ёнғин ҳақидаги маълумотномани
тақдим қилиш мумкин. Суднинг ижобий қарори чиққанидан сўнг олий таълим
муассасаси сизга дипломнинг дубликатини беришга мажбур бўлади.
30
5-БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |