Baktria press Тошкент 2013 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/69
Sana02.03.2022
Hajmi0,9 Mb.
#478895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69
Bog'liq
Uz doc pwd rights

ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёзиб қўйиладиган ҳужжат тузишмоқчи. Бундай 
ҳужжатни қандай номласа тўғри бўлади: «Жамоа шартномаси»ми ёки «Жамоа 
келишуви»ми?
Бундай ҳолатда бу ҳужжат жамоа шартномаси деб номланади. Меҳнат 
кодексининг 29-моддасига кўра, жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд 
ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар 
белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир.
18. Бизнинг мебель ишлаб чиқариш бўйича унча катта бўлмаган фирмамиз 
бор. Биз жамоа шартномасини тузишмиз шартми?
Меҳнат кодексининг 31-моддасига мувофиқ, ҳар қайси тараф жамоа шартномаси, 
келишувини тузиш ва ўзгартириш юзасидан музокаралар олиб бориш ташаббуси 
билан чиқишга ҳақлидир. Меҳнат кодексининг 177-моддаси 1-қисмига асосан, иш 
берувчи Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномасини тузиши шарт. Шу билан 
бирга, жамоа шартномасини тузиш иш берувчи учун ҳам, меҳнат жамоаси учун ҳам 
мақсадга мувофиқ, чунки у қонунчиликда акс эттирилмаган бир қатор масалаларни 
тартибга солиш имконини беради.
19. Бизнинг меҳнат жамоамиз иш берувчи билан жамоа шартномасини тузиш 
истагида фирма директорига ҳамма ходимларнинг имзоси қўйилган хат билан 
мурожаат қилди. Лекин, икки хафта давомида ҳеч қандай жавоб бўлмади. 
Директорнинг хатти — ҳаракати тўғрими?
Директорнинг ҳаракати қонунга зид. Меҳнат кодексининг 31-моддаси 4-чи 
ва 5-чи қисмларига мувофиқ, иш берувчилар, ижро этувчи ҳокимият органлари 
касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари кўриб чиқиш 
учун таклиф этган меҳнатга оид ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан 
музокаралар олиб боришга мажбурдирлар.
Тегишли ёзма хабар олган тараф етти кунлик муҳлат ичида музокараларга 
киришиши шарт.
Меҳнат кодексининг 34-моддаси 1-чи қисмига мувофиқ, иш берувчининг манфаат-
ларини ифода этувчи шахслар жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ёки 


14
3-БОБ
тўлдириш юзасидан олиб борилаётган музокараларда қатнашишдан бўйин товлаганлик 
ёки уларни ишлаб чиқиш ва тузиш муддатини бузганлик ёхуд тарафлар белгилаган 
муддатда тегишли комиссиянинг ишини таъминламаганлик учун жавобгар бўладилар.
20. Дўконимиз ишчилари дўкон эгаси билан жамоа шартномасини тузишмоқчи. 
Лекин, бизнинг ишхонамизда касаба уюшмаси мавжуд эмас. Жамоа шартно
-
масини тузиш учун касаба уюшмасини ташкил қилиш шартми?
Йўқ, шарт эмас. Меҳнат кодексининг 35-моддасига мувофиқ, иш берувчи билан 
жамоа шартномасини тузиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига касаба 
уюшмаси ўз вакиллик органи орқали, ходимлар томонидан ваколат берилган 
бошқа вакиллик органи ёки бевосита меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши 
(конференцияси) эга.
21. Жамоа шартномасида ногиронлар ва бола тарбия қилаётган шахслар учун 
қўшимча имтиёз белгиланиши мумкинми?
Меҳнат кодексининг 37-моддасига мувофиқ, жамоа шартномасида корхонанинг 
иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бошқа шартлар, шу жумладан, 
қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда 
кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий 
шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан 
илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компен-
сациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда 
ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда 
овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.
22. Корхонамизда жамоа шартномасини тузиш муҳокама қилинмоқда. Ходимлар 
бу уларнинг манфаатларига мос келишига ишонч билдирмаяптилар. Айтингчи, 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish