5. Мамлакатимиз қонунлари орқали меҳнат муносабатларда камситишнинг
тақиқланиши тўғрисида кўп эшитганман. Амалиётда бу нимани англатади
ва ўз ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиш учун қаерга мурожаат қилишимиз лозим?
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари меҳнат ҳуқуқларига эга
бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадирлар. Бу Меҳнат
кодексининг 6-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган. Ўзбекистон Респу-
бликаси Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги
камситишлар тўғрисида»ги 111-сонли (1985 й.) Конвенциясини ратификация
қилган.
Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати
ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига
мансублиги, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятига ва улар меҳнатининг
7
1-БОБ
натижасига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар
соҳасида ҳар қандай чеклаш ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар
камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган ҳар бир фуқаро камси-
тишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш
тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 9-моддасига биноан, Сиз Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, касаба уюшмалари
ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорларга
мурожаат этишингиз мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлсам ва она тилида яхши сўзлаша
олсам ҳам мулат бўлганим туфайли ишга олишга рад этишлари мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Ишга қабул қилишни рад этиш меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш
ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эга бўлиш, меҳнатга оид муноса-
батларда камситишнинг тақиқланиши ҳақидаги Меҳнат кодексининг 6-моддаси
1-чи қисмининг қоидаларига зид ҳисобланади. Кўрилаётган масала бўйича, Меҳнат
кодексининг 6-моддаси 1-чи қисимида бевосита санаб ўтилган ҳоллар бўйича (жинси,
ёши, ирқи, миллати, тили ва б.) ишга қабул қилишни рад этиш ноқонуний бўлади.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 6-моддаси биринчи қисмида келтирилган
ҳолатлар рўйхати тугал эмас. Яъни, ходимнинг касбий сифатлари билан боғлиқ
бўлмаган ҳар қандай чеклаш ёки афзалликлар бериш меҳнатга оид муносабатларда
камситилиш деб топилиши мумкин.
Агар сиз зарур касбий сифатларга эга бўлсангиз, бошқа ҳар қандай сабабга кўра,
шу жумладан сиз мулат бўлганлигиз сабабли рад қилиш мумкин эмас.
Касбий сифатлар деганда қуйидагиларнинг мавжудлиги тушунилади:
а) тегишли касбий-малакавий сифатлар (маълум бир касб, мутахассислик, малака);
б) ушбу ишни бажариш (тегишли лавозимни эгаллаш) учун зарур бўлган шахсий
сифатлар: маълум бир таълим даражаси, тегишли мутахассислик бўйича иш
тажрибаси, соғлиғининг ҳолати ва ҳок.
Агар сизни ишга қабул қилишни рад қилишса, сиз бундай рад этишнинг асосини
талаб қилишингиз мумкин. Ишга қабул қилишни рад этишнинг асослари албатта
ёзма шаклда берилиши лозим. Агар рад этишнинг сабаблари ҳақида оғзаки маълум
қилинган бўлса, Меҳнат кодексининг тегишли талаби бажарилмаган ҳисобланади.
Бундан ташқари, ишга қабул қилишни рад этишнинг асослари ишга қабул қилиш
ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Агар
асослар бошқа шахслар (масалан, кадрлар бўйича инспектор, кадрлар хизмати
раҳбари ва б.) томонидан имзоланса, Меҳнат кодекси 78-моддаси 3-чи қисмининг
талаблари бажарилмаган ҳисобланади.
8
1-БОБ
7. Бизнинг ишхонамизда фаррош йўқ, ҳамда корхона раҳбари ишдан бўшатиш
билан таҳдид қилиб, ходимларни хизмат хоналарини тозалашга мажбур
Do'stlaringiz bilan baham: |