Муҳаммад Макка задогонларидан уч-тўрт кишини ўз вазифасида қолдиради, аввал унга душманлик қилган беш-олти кишини жазолайди. Эртасига сафо тепалигига чиқиб ўлтирган ҳолда Макка аҳлининг унга бўйсунганлиги тўғрисидаги қасамни қабул қилади. Улар Исломнинг барча талабларини бажаришга қасам ичадилар. Шундай қилиб 630 йил январда бутун Арабистонда янги дин - ислом вужудга келади, араб қабилалари бирлашадилар.
Кўп ўтмай Маккадан шарқда жойлашган Тоиф ва Ҳунайин воҳаларида исломга қарши бўлган қабилалар 20 мингдан ортиқ лашкар тўплаб жангга тайёрланаётганлиги ҳақида хабар олинади. Муҳаммад пайғамбар 12 минг аскар билан жанг қилиб душманни енгади.
631 йилнинг мартида ҳажга пайғамбарнинг ўзи бормай Абу Бакрни бошлиқ қилиб юборади. Шундан кейин нозил бўлган 9-ат-Тавба сурасининг матнини ёздириб, Али орқали Абу Бакрга жўнатади ва уни Али Мино водийсида ҳожиларга ўқиб беради.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |