17-декабрь куни Бағдод тумани халқ таълими бўлимида раҳбар ходимлар иштирокида ўтказилган "Психолог-инсон қалбининг қуёши" номли туман психологларининг амалий фестивали ҳам психолог шахсининг бугунги шиддат билан ривожланаётган замон талабларига мос ҳолда фаолият кўрсатаётганлигини ўзида акс эттирди.
Ўтказилган тадбирда Бағдод тумани халқ таълими бўлимида фаолият юритаётган мутахассис психологлар психологик фаолиятнинг ўтмиши, бугуни ва эртаси акс этган мусиқали, драматик, бадиий саҳналарни тадбир иштирокчиларига тақдим этдилар. Тадбир туман мактаблари раҳбар ходимлари эътиборига ҳавола этилганлиги сабабли анжуманда ижтимоий бошқарувчанлик масалаларига ҳам психолог ходимлар ўз эътиборларини қаратдилар. Тадбирда туман ҳокими Алибек Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева, туман халк таълими бўлими мудири Тўлқиной Тожиева, халк таълими бўлими раҳбар ходимлари, мактаб директорлари ва психологлари иштирок этишди.
Амалий фестивал иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва ижобий таассуротларга бой бўлди.
Тадбир сўнггида бир қатор ўз ишининг фидойи, фаол психологлари таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бағдод тумани кенгаши ва халқ таълими бўлими томонидан фахрий ёрлик ва эсталик совғалари билан такдирланди.
Ноябрь, декабрь ойлари давомида 7, 8, 9, 10, 11-синф ўқувчилари Республика ташхис марказининг Профнавигатор.уз сайти касб-ҳунарга йўналтириш бўйича иш режадаги тест ва методикаларни онлайн тарзда бажаришди, бажариш ишлари давом этмоқда.
Мактаб амалиётчи-психологлари Республика ташхис маркази тавсия этган иш режа асосида иш режада кўрсатилган касбга қизиқиш, мойилликари бўйича методикаларни ўтказиб келишмоқда. 2021 йил январь ойида 7-11-синф ўқувчиларидан касб-ҳунарга қизиқишларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилган бўлиб, натижалари умумлаштирилган ва ВХТБ га топширилган.
Бағдод тумани халқ таълимида фаолият олиб бораётган амалиётчи-психологларининг иш ҳужжатлари ва психологик хизмат йўналишида олиб бораётган ишларни тартибга солиш, уларга методик ёрдам бериш, ўз устида ишлашлари, изланишлари учун мотивация бериш мақсадида психологик-педагогик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методист-психологи У.Мамарасулова томонидан 2021 йил 26-февраль ва 1, 3-март кунлари ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Дастлаб амалиётчи-психологлари иш фаолиятларида қийналаётган вазиятлар, жараёнлар ва муаммолар аниқлаб олинди. Шу бўйича мавзулар белгиланиб, тумандаги ҳар бир худудлардаги амалиётчи-психологларга тақсимлаб берилди. Бир ҳафта муддат ичида таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган амалиётчи-психологлар ўзларига тегишли бўлган мавзулар бўйича маърузалар, слайдлар, тренинг машғулотлари ва кўргазмали қуроллар тайёрлашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |