2021 йил февраль ойи давомида таълим муассасаларида “Аҳил оила –бахтли мактаб” дастури асосида секциялари бўйича турли тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилди.
Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудири Т.Тожиеванинг ташаббуслари билан февраль ойининг биринчи 10 кунлиги “А.Навоийнинг 580 йиллиги кунликлари” деб эълон қилиниб, ҳар куни раҳбарлар, фан ўқитувчилари ўзларининг бадиий саҳна кўринишларини намойиш этиб келишди. Шу муносабат билан 4 февраль куни мактаб психологлари ҳам ўзларининг дастурларини намойиш этишиб, Ҳазрат Алишер Навоийнинг руҳларини шод этишди. Саҳна кўринишлар, шоир ғазалларига басталанган куй ва қўшиклар, рақслар, ўқилган ғазаллар барчанинг қалбида меҳр қозонди, позитив кайфият улашди. Шунинг билан бирга мактаб психологлари ўзларининг исътедод ва иқтидорлирининг намойишини яна бир бора кўрсата олишди.
23-апрель куни 20-умумий ўрта таълим мактабида “Ўқувчилар креактивлигини оширишда психологик хизмат ва амалий фанлар ўқитувчиларининг аҳамияти” мавзусида туман ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Семинарга умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган амалиётчи-психологлар, технология ва математика фан ўқитувчилари иштирок этишди. Мактабда тахсил олаётган истеъдодли ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазмалар ташкил этилди.
Шунингдек, 2, 3-соатларда ташкил этилган технология, алгебра фанларидан очиқ дарслар ва тренинг машғулотлари кузатилди ва психологик ва методик таҳлил қилинди.
Мақсад: Ўқувчи ёшларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш, буюк мақсадлар сари йўналтириш, Ҳуқуқбузарлик ва ҳжиноятчиликнинг олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга ўргатиш.
Семинар якунида мактабнинг иқтидорли ва истеъдодли ўқитувчи, ўқувчилар томонидан “Юртим сени куйлайман” мавзусида бадиий-адабий тадбир намойиш этилди. Ўтказилган семинар “Тоҳир-Бағдод” телевидениесига тасвирга олинди ва намойиш этилди.
20-умумий ўрта таълим мактабида “Логопед шаҳобчаси” ташкил этилган бўлиб, шу куни мактаб “Логопед шаҳобчаси” мудири М. Ёдгорова томонидан “Қўл маторинкасини ривожлантириш” мавзусидаги очиқ машғулоти ҳам ўтказилди. Тумундаги таълим муассасаларидан ташриф буюрган 6 нафар логопед ўқитувчилар машғулотни кўзатишди ва хулоса беришди.
Шу куни 20-умумий ўрта таълим мактабида Корея-Ўзбекистон олий ўқув юрти КУИФ профессорлари билан мактаб директорлари, амалиётчи психологлар ва 11-синф битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.Мазкур учрашувда олийгоҳ ҳақидаги ҳужжатли филм намойиш этилди.Меҳмонлар КУИФ имкониятлари,ажратилган квоталар, яратилган шароитлар,ўқитиш дастури ҳақида зарур маълумотлар берилди.
Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасаруфидаги 1, 10, 20, 26-умумтаълим мактабларида “Логопед шаҳобчаси” ташкил этилган бўлиб, улар мутахассис кадрлар билан тўлиқ таъминланган. 2020-2021 ўқув йилида туман халқ таълим бўлими мудирининг 2020 йил 2-ноябрдаги 128–сонли буйруғи асосида 4, 5, 8, 22-умумий ўрта таълим мактабларида янги “Логопед шаҳобчаси” ташкил этилди ва мутахассис кадрлар билан таъминланди.
2020-2021 ўқув йили 285 нафар нутқида нуқсони мавжуд ўқувчилар “Логопед шаҳобчаси”га жалб этилди. Улар билан мутахассис логопедлар йил давомида соғломлаштириш машғулотларини олиб боришди. Йил якунида “Логопед шаҳобчаси”га жалб этилган 285 нафар ўқувчилардан 159 нафари соғломлаштирилди.
Мактаб психологлари иш тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш бўйича педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбасида ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, шўъбанинг 1-сонли йиғилиш қарорига асосан, 1-мактабнинг амалиётчи-психологи С.Олимовнинг “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусидаги тренинг ишланмаси, 3-мактаб амалиётчи-психологи Р.Аҳмадалиеванинг “Ҳаёт бу имконият, ундан фойдаланинг” мавзусидаги тренинг ишланмаси, 4-мактабнинг амалиётчи-психологи Г.Алиеванинг “Мен ва менинг оилам” тренинг ишланмаси, “Инкльюзив таълим жараёнида оила, жамоатчиликнинг ўрни” мавзусидаги мақоласи ва Д.Хакимованинг “Педагогларда куйиниш ҳолатини олдини олиш” мавзусидаги тренинг машғулоти, 10-мактаб амалиётчи-психологи Н.Юлдашеванинг “Ҳаёт гўзал, чунки...” тренинг машғулоти ва “Умумий ўрта таълим мактабларида муаммоли ўқувчилар билан ишлашда психологик ёндашув” мақоласи, 29-мактаб амалиётчи-психологи А.Мирзажоновнинг ўқувчилар билан ўтказилган “Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” тренинг ишланмаси, 43-мактаб амалиётчи психологи М.Жамолдинованинг "Касб танлашнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида тренинг машģулоти, 47-мактаб амалиётчи-психологи Х.Махкамованинг 9-синф ўқувчилари билан ўтказилган “Ўз келажагим ўз қўлимда” мавзусидаги тренинг ишланмаси, 56-мактаб амалиётчи-психологи Р.Набижоновнинг “Бошланғич синфларда билиш жараёнларини ривожланиши” мақоласи туман миқиёсида оммалаштирилди.
“Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасасидаги психологик хизматнинг психолог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида 2021 йил апрель ойида янги рўйҳат шакллантирилди ва 37 нафар мутахассис психологларнинг рўйҳатлари вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этилди.
2021 йил 21 апрель куни туман халқ таълими бўлими мажлислар залида “Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасасидаги психологик хизматнинг психолог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни мазмун-моҳиятини тушунтириш, мактаб психологлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Унда аттестациядан ўтиш учун рўйҳати берилган 37 нафар амалиётчи психологлар ва кейинги йилиги ўтиши кутилаётган 50 нафарга яқин амалиётчи-психологлар иштирок этишди. Ўқув-семинарида туман халқ таълими бўлими ППТФТЭ шўъбаси методист-психологи У.Мамарасулова Низомнинг мазмун-моҳияти ни тушунтириб ўтди ва берилган саволларга жавоб берди. Ойнинг ҳар чоршанба кунлари аттестациядан ўтувчилар учун ўқувлар ташкил этилди, уларга методик ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Бағдод тумани ҳокими А.Турсуновнинг 2020 йил 17-декабрдаги 21-сонли умумий йиғилишида киритган таклифи асосида туман халқ таълими бўлими мудирининг 2020 йил 17-декабрь кунги “Умумий ўрта таълим мактабларида “Психологик хизмат бўйича энг яхши услубий-амалий қўлланма” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 143-сонли буйруғи қабул қилинди. Ҳакамлар ҳайъати таркиби тузилди ва умумий ўрта таълим мактабларига етказилди.
2020 йил 20-декабрдан 2021 йил 5-январь кунига қадар тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган 29 нафар амалиётчи-психологлар томонидан 37 та услубий қўлланмалар туман халқ таълими бўлимида ташкил этилган ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди. Тақдим этилган услубий-амалий қўлланмалар қуйидаги мавзулар бўйича топширилди:
Умумий ўрта таълим мактабларида психологик муҳитни такомиллаштириш.
Умумий ўрта таълим мактабида муаммоли ўқувчилар билан ишлашда психологик ёндашув.
Нотўлиқ, муросасиз оила фарзандлари билан ишлаш психологияси.
Низоли ҳолатларда жамоадаги психологик муҳитни барқарорлаштириш.
Ёш оилаларга оилани мустаҳкамлашда психологик ёрдам кўрсатиш.
Оиладаги носоғлом муҳитнинг бола руҳиятига салбий таъсирлари.
2021 йил 5-январь куни “Психологик хизмат бўйича энг яхши услубий-амалий қўлланма” кўрик-танловига тақдим этилган қўлланмалар ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда туман халқ таълими бўлими таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган малакали, тажрибали мутахассис психологлардан ташкил топган эксперт гуруҳи томонидан экспертизасидан ўтказилди. Тақдим этилган услубий қўлланмалардан Низом талабларига мос, ҳажми етарли, мавзуни кенг ва мазмунли қилиб ёритилган, янгиликлардан, янги иннавацион ғоялардан, қўшимча адабиётлардан, шунингдек, ўз иш тажрибасидан фойдаланилган услубий қўлланмалар саралаб олинди.
Низом асосида ғолиблар ва номинациялар бўйича ғолиблар белгиланди. Ғолибларга туман ҳокимлигининг диплом ва эсталик совғалари топширилди. 1-ўрин-1-мактаб психологи С.Олимов, 2-ўрин-35-мактаб психологи Х.Бўронова ва 3-ўрин 3-мактаб психологи М.Эргашеваларга ва номинациялар бўйича 9-мактаб психологи Х.Асқарова, 8-мактаб психологи О.Турдиматов, 32-мактаб психологи М.Холиқова, 38-мактаб психологи Н.Кенжаева, 10-мактаб психологи Н.Юлдашева, 11-мактаб психологлари Э.Холдарова, Н.Пўлатова, 55-мактаб психологи М.Орипова ва 39-мактаб психологи Х.Ғозиеваларга насиб этди. Барча иштирок этган психологларга сертификат ва эсталик совғалари тақдим этилди.
2021 йил май ойидан бошлаб мактаб амалиётчи-психологлари учун “Маҳорат дарслари” ташкил этилди. Маҳорат дарсларида психологлар айнан қийналаётган йўналишлар, фаолият турлари бўйича методист-психолог У.Мамарасулова ва 4-мактаб амалиётчи-психологи Г.Алиева, 22-мактаб психологи Х.Тўрақуловалар томонидан амалий ўқувлар ташкил этилди.
“Маҳорат дарслари”да туман халқ таълими бўлими таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган амалиётчи-психологлар ихтиёрий равишда иштирок этишди ва ўз маралакаларини ошириб боришди.
2021-йил 12 - май куни Бағдод тумани 4-умумтаълим мактабида мактаб амалиётчи-психологлари иштирокида "Маҳорат мактаби" тренер психологи Г.Алиева томонидан "Педагогларнинг куюниш ҳолатларини олдини олиш" номли тренинг машғулот ташкилланди. "Ҳарфларда танишув", "Шахслараро муносабатларда эмоционал муҳит коррекцияси", "Қаламлар", "Ниқобларсиз", "Мендаги момақаймоқ", "Раҳмат" машқлари орқали иштирокчиларнинг позитивлиги ривожлантирилди.
Мақсад: Педагогларнинг эмоционал руҳий ҳолатларини барқарорлаштириш, жамоавийликни, бир-бирига бўлган ҳамкорликни ҳамда биргаликда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ўз-ўзини муҳокама қилиш ва бир-бирини англай олиш кўникмаларини шакллантириш.
2021-йил 12 - май куни Бағдод тумани халқ таълими бўлими "Психологлар маркази"да мактаб амалиётчи-психологлари иштирокида "Маҳорат мактаби" тренер психологи Х.Тўрақулова томонидан "Психолог иш дафтарлрининг юритилиши бўйича амалий машғулот" мавзусида ўқув машғулоти ташкилланилди. Ўқувда шунингдек, "Осмондаги орзуларим" тренинг машғулоти, "Сақич ва қўлқоп эстофетаси", "Импулс" ҳаракатли ўйини ва "Орқама-орқа" аҳиллаштирувчи ўйинлари ўтказилди.
Мақсад: Психологлар малакасини ошириш, бир-бирига бўлган ҳамкорликни ҳамда биргаликда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ўз-ўзини муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш.
Бағдод тумани 4-мактаб 1-А-синф якка тартибда таълим олаётган ўқувчи Иброхимов Исломхўжа Шерзоджон ўғли, 2 август 2012 йил туғилган. 10-май куни Иброхимов Исломхўжа Шерзоджон ўғлига ўзини кимлигини танитишни истамаган ҳомий томонидан ногиронлик аравачаси совға қилинди. Тақдим этилган совғадан Исломхўжа ва унинг бобо-бувиси хурсанд бўлишди, ҳомийни дуо қилишди, унинг келгусидаги ишларига омад тилашди.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси 2021 йил 18-январдаги 08/202-сонли хати ижросини таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 8-январь кунги №2-сонли “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан, Бағдод туманида хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш мақсадида турли тоифадаги аёллар рўйҳати шакллантирилган бўлиб, шундан 765 нафар психологик маслаҳатга муҳтож аёллар аниқланган.
2 021 йил январь, февраль ва март ойлари давомида юқоридаги 765 нафар психологик маслаҳатга муҳтож аёллар билан халқ таълими бўлими таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган малакали, тажрибали мутахассис амалиётчи-психологлар психологик тадбирлар олиб боришди. Дастлаб аёллар ҳар бир МФЙ да ташкил этилган “Аёллар маслаҳатхонаси” га таклиф этилиб, улар билан индивидуал ва гуруҳий суҳбатлар, тренинг машғулотлар, психокоррекцион машғулотлар олиб борилди. Улар билан суҳбатлар давомида уларнинг руҳий ҳолатлари, яшаш шароитлари, оилавий муҳит ўрганилди.
Ўрганиш ва ўтказилган тренинг машғулотлари натижасига кўра қуйидагилар аниқланди.
Бағдод туманидаги 765 нафар психологик маслаҳатга муҳтож аёллардан:
Do'stlaringiz bilan baham: |