3-декабрь-“Халқаро ногиронлар куни” тадбирлари туман халқ таълими бўлимига қарашли барча умумтаълим мактабларида ҳам байрамона тартибда ўтказилди. Тумандаги барча умумтаълим мактабларида 3-декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Ёшлар–бизнинг келажагимиз”, “Сен ёлғиз эмассан”, “Ёш ташаббускор - элга мададкор”, “Баркамол авлод -келажак таянчи”, “Инсон қадри улуғланган юрт”, “Ўзбекистон - мен севган Ватан!” каби мавзуларда турли тадбирлар ташкил этилди. Ижтимоий ҳимояга мухтож 21 нафар ўқитувчиларнинг ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, туман ҳокимининг ҳомийлиги остида оиласида ногирон фарзанди мавжуд 18 нафар оилаларга бир қопдан картошка, пиёз, 5 лирт пахта ёғи, гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ўтказилган тадбирда байрам иштирокчиларига туман ҳокимлиги томонидан жами 5.300.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 3 120 000 сўмлик пар кўрпалар, таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бағдод тумани кенгаши томонидан 4181000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хадя қилинди ҳамда туман прокуратураси ва халқ таълими бўлими томонидан 2 000 000 сўмлик байрам дастурхони ташкил этилди.
Умумтаълим мактабларидан 200 000 сўмдан 300 000 сўмгача байрам ширинликлари ва ўйинчоқлар совға қилинди.
2020 йил 19-ноябрь куни Бағдод тумани прокуратураси ва халқ таълими бўлими ҳомийлигида 20 нафар кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларга 20 кг гўшт, 600 дона тухум ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Туман халқ таълими бўлими мудирининг 2020 йил 23-ноябрь кунги “Умумий ўрта таълим мактабларида “Психологик меҳр-мурувват ойлиги” акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 137-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳам 25-ноябрдан 25-декабргача ҳар бир умумтаълим мактабларида акция доирасида турли кўнгилочар тадбирлар, психологик тренинглар ўтказилди. Якка тартибда уйда таълим олаётган ўқувчиларнинг хонадонларига ўқувчининг ўртоқлари ташрифи ўтказилиб, улар билан биргаликда “Очиқ дарс”лар, психологик тренинглар ўтказилди.
Республика ташхис марказининг 27-ноябр кунги 01/10-01-335 сонли хатида белгиланган умумий ўрта таълим муассасаларида “Зўравонликка қарши 16 кун” аксиясининг намунавий сенарийлари марказ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, вилоят халқ таълими бошқармасининг 1-декабрь кунги 08/2402-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Бағдод тумани халқ таълими бўлимининг 2-декабрь кунги 01/452-сонли хати чиқарилди ва иловалари билан умумтаълим мактабларига етказилди. Республика Ташхис марказининг намунавий сенарий асосида 1-16-декабрь кунлари “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси тумандаги барча таълим муассасасида юқори савияда ва кўтаринки руҳда ташкилланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |