Бадиий таҳлил асослари


Илмий шакл бадиий образни тўла қамраб ололмайди, ундаги маънолар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet134/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Илмий шакл бадиий образни тўла қамраб ололмайди, ундаги маънолар 
серқатламлигини тўла илғай билмайди, образ уйғотган таассуротни 
қўзғай олмайди. Агар шуларни қилиш мумкин бўлганда, санъатнинг 
кераги бўлмай қоларди. Бошқа томондан, агар бадиий образни илмий 
шаклда ифода этиш мутлақо мумкин бўлмаганда, санъат тўғрисидаги 
фан дунёга келмаган ҳам бўларди. Бадиий образни мантиқий 
тушунчаларга айлантириш мумкин эмас, аммо уни мантиқий 


216 
тушунчалар тилига ағдариш мумкин

1
,- дейди. Чиндан ҳам ўхшашлик, 
мувофиқлик – бир хиллик дегани эмас. Илмий интерпретациядан бадиий 
бутунликни унинг ҳиссий тўйинтирилганлиги, бадиий таъсирчанлиги, ўзига 
хос ишонтириш қуввати каби жиҳатларини тўлиқ сақлаган ҳолда англашни 
талаб этиш ўхшашликни эмас, балки бир хилликни талаб қилишдир. Икки 
мустақил ҳодисани бир хиллаштириш истаги амалга ошуви мумкин 
бўлмаган юмушдир.
Аслида бирор бадиий асарни унинг асл мазмунига мувофиқ илмий 
талқин қилиш интерпретация муаммолари занжирининг биринчи 
ҳалқасидир, холос. Бу муаммоларнинг энг ўткири ва асосийси бадиий 
асарни 
ҳар 
хил 
талқин 
қилиш 
масаласидир. 
Ушбу 
муаммо 
интерпретацияларнинг кўп ва хилма-хиллиги ҳамда шунга мувофиқ талқин 
сифатининг турфалигидан келиб чиқади. Айни бир адабий асарнинг турли, 
ҳатто, бир-бирини инкор этадиган даражадаги турфа бир неча 
интерпретацияси юзага келса, табиий равишда буларнинг қайси бири тўғри 
талқин деган масала кўтарилади. Муаммога янада кенгроқ қараладиган 
бўлса, “Битта бадиий асарнинг нечтагача ҳар хил, аммо ҳар ҳолда, мазмунга 
мувофиқ талқини бўлиши мумкин ва бу талқинларнинг ўзаро нисбаталари 
қандай бўлади?” деган савол туғилади. У ёки бу интерпретациянинг бадиий 
асар мазмун-моҳиятига адекват ёки мос эмаслигини қай йўсинда аниқлаш ва 
исботлаш мумкин? Мумкин бўладими ўзи?
Поэтика назариясининг улкан билимдони А. А. Потебня ушбу 
чигалликни кўзда тутиб ёзади: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish