Бадиий таҳлил асослари


умидидан умидланиш демакдир. Муайян вақт давомида унинг мутлақ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet130/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

умидидан умидланиш демакдир. Муайян вақт давомида унинг мутлақ 
таъсирига берилмай, унинг кўзи билан кўришни, қулоғи билан 
эшитишни, тили билан сўйлашни суймай туриб, шоирни тушуниш 
мумкин эмас

1
.
Синчи шахсиятини юксалтирувчи 
учинчи
сифат унинг ўз устида 
тинимсиз ишлаб, таҳлилий маҳорат пичоғини пўлатнида қирқадиган 
даражада кескир қилиб қайрай олишидан иборатдир. Синчининг фақат касб 
нуқтаи назаридангина эмас, балки соф одамийлик жиҳатидан ҳам тинимсиз 
камолотга интилиши таҳлилнинг сифатини ошириб, илмий фикрини 
кўпчиликка маъқул тушадиган қилишнинг муҳим бир омилидир.
Ниҳоят, синчининг таҳлилига илмий салмоқ, холислик бахш этувчи 
тўртинчи
омил бу ҳалолликдир. Адабиёттанувчи ҳар қандай бадиий асарни 
инсоф билан ҳалол ўқий билиши ва баҳолай олиши керак. Бу кечимда уни 
бадиий матннинг моҳияти ва бадиий фазилатлари ёхуд нуқсонлари 
борасидаги ҳақ фикрни айтишдан на гуруҳ манфаатлари, на сиёсий вазият 
талаби, на обрўли кимсаларнинг фикри тўхтатиб қололмаслиги керак.
Шундай адабиёттанувчилар борки, улар асар тадқиқи кечимида ўз 
шахси қудрати, ички сезгилари кучи, илҳомий ҳолат қувватига ортиқча 
маҳлиё бўлиб, таҳлил техникасига менсимай қарайдилар. Бундай синчи-
таҳлилчилар томонидан кўпинча жуда билимдонлик билан ёзилган, ўз 
ҳолича ёрқин, лекин текширилаётган матн моҳиятини очишга деярли 
алоқаси бўлмаган адабий-танқидий иш юзага келтирилади. Бундай ҳолларда 
илмий таҳлил муайян асарнинг тадқиқи эмас, балки муаллиф ақидасининг 
изҳорига айланиб, бош вазифа – асарни тушуниш ва туйиш амалга ошмай 
қолиб кетади. Бу ва бунга ўхшаш ҳолатларда текширилиши керак бўлган 
асар қанчалик билимдон эканликларини кўрсатиш билан андармон бўлган 
синчиларнинг ўзига маҳлиёликлари соясида қолиб кетади. Бундай 
“таҳлил”нинг самараси қанчалигини тасаввур қилиш мумкин. Кўринадики, 
1
Белинский В.Г

Полн
.
собр. соч.: В 13 т. М, 1955. Т. 7. С. 144. 


210 
бадиий матн билан самарали ишлаш учун интилиш, қобилият, 
билимдонликдан ташқари таҳлил техникасидан хабардорлик ҳам муҳим 
ўрин тутар экан.
Шундай қилиб, адабиёттанув ишида, бадиий бутунликнинг мазмуни ва 
ўрнини ишонарли ва илмий асосли тайин этиш кечимида синчининг таҳлил 
техникасини эгаллаганлиги ҳам, адабиётшунос шахсиятининг бутунлиги 
ҳам бирдай аҳамиятга эга экан. Бу жиҳатларни ўзида уйғунлаштирган 
синчигина бадиий яратиққа асосли ва ҳалол баҳо бера олади, ўзга 
ижодкорни туйиш, тушуниш ва изоҳлашдай фойдали миссияни уддалай 
билади. Шу 
тариқа турли даврларда яшайдиган юртдош ва 
элатдошларининг маънавий-бадиий ва интеллектуал камолотига муносиб 
таъсир кўрсатиб, бадиий яратиқни унинг истеъмолчисига яқинлаштира 
олади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish