Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet128/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

аввало
, амалий тажриба натижасида юзага келадиган муайян 
эстетик сезгирлик, 
иккинчидан
, олдиндан шакллантирилган қолипдаги 
қарашларга қўшилиб қўя қолмай, асарга мустақил муносабатда бўлиш, 
учинчидан
, тушунчавий-терминологик аппаратни билиш ва ундан самарали 
фойдалана олиш талаб этилади.
 
Илмий таҳлил кечимида асарнинг бадиий асосларини аниқлаш 
исталган ижодкорнинг хоҳлаган асарига нисбатан бирдай қўллайвериш 
мумкин бўладиган қолипдаги умумий тавсифдан фарқли равишда муайян 
асарнинг ўзига хослигини аниқлаш ҳамда уларни ўзаро солиштириш 
асосида фарқли жиҳатларни кўрсатиш имконини беради. Кўпинча 
тадқиқотчи-синчи олдида: “Таҳлилни нимадан бошлаш керак: шакл 


205 
асослариданми ёки мазмун асосларидан?”- деган савол туради. Бизнингча, 
ўрганилаётган асардаги қайси асосларни аниқлаш осонроқ бўлса, ўшандан 
бошлаш керак. Бир асарда шаклий асосларни аниқлаш енгил кўчса, бошқа 
бир битикда мазмуний асослар кўзга ташланиброқ туриши мумкин. Бадиий 
асарлардаги ҳажвий, фожиавий, романтик, қаҳрамонлик сингари пафос 
турлари асосга айланса, улар осон ва тез кўзга ташланади. Бундай ҳолларда 
услубий асосларни қай йўналишда излаш кераклигини бехато тайин этиш 
мумкин бўлади: ҳажвиётда тасвирланган оламнинг шартлилиги, 
романтикада юксак кўтаринкилик, фожиада муаммоларнинг келиштириб 
бўлмайдиган даражадаги кескинлиги ва бқ. Асарда кўтарилган муаммолар, 
киноя, туйғучанлик сингари кўзга ташланиб турмайдиган услубий асослар 
билан ишлашга тўғри келганда, уларни топиш осонроқ бўлиши учун ишни 
улар орасидан кўзга кўриниброқ турадиган мураккаб композиция, 
психологизм, баёнчилик, фантастика каби асосларни аниқлашдан бошлаш 
мақсадга мувофиқ бўлади.
Лирик шеърлар таҳлили кечимида эса шакл билан мазмун ҳали 
биргаликда идрок этиладиган илк ўқиш асносида пайдо бўлган таассуротга 
таянган ҳолда мазмуний ва услубий асосларни тайин қилиш ва таҳлилга 
тортиш мақсадга мувофиқ бўлади. 


206 
ТАҲЛИЛ ТЕРАНЛИГИГА ЭРИШИШДА СИНЧИ ШАХСИЯТИ ВА 
БИЛГИЧЛИГИНИНГ ЎРНИ
Бадиий асар таҳлили тўлалиги, аниқлиги ва чуқурлигига эришишда 
синчи шахси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу ерда гап синчи-
адабиётшуноснинг билим даражаси, касбий тайёргарлиги ва интеллектуал 
салоҳияти ҳақидагина эмас, балки шахсиятига хос маънавий-ахлоқий 
сифатлар тўғрисида ҳамдир. Маълумки, бадиий асар ўзга бир истеъдодли 
субъектнинг фикру туйғулари маҳсули. Демак, уни туйиш, тушуниш ва 
изоҳлаши керак бўлган шахсдан, биринчи навбатда, ўзгани тўғри англай 
билиш кўникмасига эга бўлиш талаб қилинади. Бундай кўникмага эса фақат 
билиму машқ натижасида эришиб бўлмайди. Бунга етишмоқ учун киши 
шахсиятида ўзига хос юксак маънавий сифатлар ҳам бўлиши тақозо 
этилади. Айни хусусиятларга эга синчи-таҳлилчининг тадқиқотлари бадиий 
асар моҳиятини теран очишга қаратилган бўлади. 
Услуб бадиий ижод учун қанчалик катта аҳамиятга эга бўлса, адабий 
асарни илмий текширишда ҳам ўшанчалик муҳимдир. Услубда ҳамиша 
ижрочи – субъект бўлмиш шахсга хос хусусиятлар акс этади. Демак, 
адабиётшунос-синчининг индивидуал хусусиятлари у қилган таҳлилда 
намоён бўлади. Бадиий таҳлилни амалга оширишда ҳар бир таҳлилчи ўзига 
хос ифода тарзига, илмий масала қўйиш ва уни ҳал этишнинг ўзигагина 
махсус йўсинига эга бўлиши лозим. Айрим адабиётшунослар олдин 
текширилаётган асар юзасидан муайян саволлар қўйиб, таҳлил асносида 
ўша саволларга жавоб топишга уринсалар, бошқалари ўз фикрини машҳур 
мутафаккирларнинг қарашларига таянган ҳолда исботлашга ҳаракат 
қилишади. Баъзилари эса мавжуд бадиий фактни ўзга илмий-эстетик 
далиллар билан солиштириш, қиёслаш орқали текширилаётган адабий 
яратиқ тўғрисида муайян тўхтамга келишни маъқул кўришади. 
Билим савияси баланд, қарашлари холис ва теран, хулосалари 
такрорланмас ва оригинал чиқиши учун синчи ўта пухта тайёргарлик кўрган 
бўлиши зарур. Етарлича ҳозирлик кўрмай туриб, бирор адабий яратиқ 
ҳақида оригинал фикр айтиш мумкин эмас. Адабиётшунос-синчи-
таҳлилчининг пухта тайёргарлиги деганда нима кўзда тутилади? Синчи 
адабиётшуносликдаги асосий илмий йўналишлар, бадиий асарни текшириш 
ва талқин этишга доир етакчи назарий тўхтамлар билан танишиб, улардаги 
муҳим қарашларни ўзлаштирган ва уларга таянган ҳолда ҳар қандай бадиий 
матн юзасидан ўз мустақил фикрини айта оладиган бўлиши керак. Бундай 
мустақил қараш эгаси бўлиш учун бадиий таҳлилга қўл урган 
мутахассисдан атрофлича билим талаб этилади. Бунинг учун филолог собит 
илмий билим ва дунёқарашдан ташқари, ҳам Кунботишга мансуб фалсафий-
эстетик мактаблардаги асосий оқимлардан, ҳам Кунчиқишда қарор топган 
илмий-бадиий қарашлар тизимидан яхши хабардор бўлиб, ўз илмий 
қарашлар тизимини шакллантириши жоиз. 
Кейинги вақтда ўзбек адабиётшунослигида фикр эркинлиги, бадиий 
матнга ёндашув, таҳлил ва хулоса бериш ҳурлиги қарор топмоқда. Ҳозирги 


207 
вақтда бадиий адабиёт давлат иши бўлмагани каби бадиий таҳлил ҳам 
сиёсий юмуш, мафкурага хизмат қилиш йўли эмас. Бу ҳол адабий-эстетик 
қарашларнинг илмий жиҳатдан холис, эркин ва айни вақтда, мантиқан 
асосланган бўлишини талаб қилмоқда. Шунинг учун ҳам миллий 
таҳлилчиликда соф анъанавий илмий-эстетик ҳодисалар билан биргаликда 
шаклий ва мундарижавий жиҳатдан тамомила янгилик бўлган илмий-адабий 
тажрибалар ҳам пайдо бўлмоқда.
Эстетик ва бадиий плюрализм шароити бу хил ҳодисаларни қабул 
қилиш, тушуниш ва тушунтириш имконини берди. Эндиликда аввал 
кўрилмаган бадиий тажрибага душманлик билан ёндашиш, уни мутлақо 
қабул қилмаслик ёки мухолифат деб эълон қилиш интеллектуал-эстетик 
ёввойилик эканлиги маълум бўлди. Шунинг учун ҳам анъанавий романлар, 
шеърлар, драматик асарларга бағишланган анъанавий тадқиқотлар билан 
биргаликда ҳали кўрилмаган йўналишдаги турли адабий тажрибаларнинг 
маҳсули бўлмиш бадиий матнларнинг тадқиқига бағишланган жиддий 
янгича илмий қарашлар ҳам юзага келяпти. Унда эстетик ҳодисалар 
таҳлилчининг нуқтаи назарига таянган ҳолда баҳоланиб, уларнинг миллий 
бадииятга қўшган ҳиссаси тайин этилади. Профессор Д. Қуроновнинг 
“Завқимдан бир шингил” асари, И. Ғафуров, С. Мели, У. Жўрақул, Р. Раҳмат 
сингари синчиларнинг бир қатор мақолалари ана шундай янгича илмий-
таҳлилий ёндашувнинг ўзига хос намуналаридир. 
Айрим таҳлилчилар ўз хулосаларини типологик ва компаративистик 
ёндашувларга таяниб чиқараётирлар. Улар бунда ўзбек адабиётидаги айрим 
бадиий асарларни миллий ёки қўшни адабиётларда мавжуд бўлган мувозий 
эстетик ҳодисаларга солиштирган ҳолда ўхшаш ва фарқли жиҳатларини 
кўрсатиш йўли билан баҳолашга уринмоқдалар. Иккинчи бир гуруҳ 
таҳлилчилар эса бирор ижтимоий қарашни мақсад сифатида белгилаб олиб, 
текширилаётган бадиий матннинг ана шу мақсадга қанчалик хизмат қилиши 
ёки қилмаслигини аниқлаш орқали бадиий асарга баҳо беришга 
уринмоқдалар. Яна шундай адабиётшунослар ҳам борки, улар 
текширилаётган бадиий матннинг ўзигагина таянган ҳолда асарнинг 
бадиий-эстетик қимматини очиш, шу орқали унинг миллий тафаккур 
тараққиётига қўшган ҳиссасини аниқлаш йўлидан боришни маъқул кўради. 
Бадиий таҳлилнинг сифати, унинг бадиий-илмий таъсирчанлик 
даражаси таҳлилчининг шахсияти ва касбий ҳозирлигига чамбарчас 
боғлиқдир. Ҳар қандай таҳлилчи ҳам ўз шахсияти даражасида иш кўради. 
Ҳар бир синчи ўз шахсияти, эътиқоди, эстетик имкониятлари, ўқимишлилик 
даражаси, шахсий жасорати доирасида бадиий таҳлилни амалга оширадики, 
шуларга таяниб туриб, таҳлилчининг шахси бадиий таҳлилнинг сифати ва 
ҳалоллигини белгилайдиган асосий омил деб бемалол айтиш мумкин. 
Атрофлича билимдонлик бадиий адабиётга дахлдор қарашларнинг 
холислигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
Айни бир даврда яшаган, бир хил эътиқодга амал қилган ҳолда бадиий 
диди, эстетик завқи, истеъдодининг миқёси ҳар хил бўлган синчи-
адабиётшунослар айни бир бадиий ҳодиса тўғрисида тамомила қарама-


208 
қарши фикрларга келиши мумкин ва буни табиий ҳол деб ҳисоблаш лозим. 
Айтилганидек, тўлиғича индивидуал меҳнат самараси бўлмиш бадиий асар 
мутлақо индивидуал тарзда қабул этилади ва истеъмолчига ҳам айнан ана 
шу йўсинда таъсир қилади. Бинобарин, асарга берилган илмий баҳо ҳам 
субъектив қараш мақомида бўлади. 
Ҳар қандай ишда бўлганидек, адабий асарни илмий тадқиқ этишда ҳам 
таҳлилга асқотадиган муайян техник усуллар мажмуини эгаллаш ғоят зарур 
ва бусиз кишида бадиий бутунликни текшириш маҳоратини шакллантириб 
бўлмайди. Бадиий матн билан ишлашнинг асосий фундаментал тамойил ва 
усулларини эгаллаб олмай туриб, малакали илмий таҳлилни амалга ошириб 
бўлмайди.
Таҳлил техникасини эгаллаш адабиётшунос-синчига хатоларга йўл 
қўймаслик, бадиий бутунликни тўлиқ англаш, тўғри ва теран талқин қилиш, 
асарнинг эстетик ўзига хослигини тушуниб етиш кафолатини берадики, 
миллат даражасида бадиий асарни идрок этиш, тушуниш ва илмий 
изоҳлашнинг ҳозирги ҳолатида бу анча юқори натижа ҳисобланади. Лекин 
бу ҳали ҳаммаси эмас, балки бадиий асар билан самарали ишлашнинг 
бошланишигинадир, холос.
Айрим адабиётшуносларнинг муайян бадиий асар юзасидан қилган 
таҳлили бошқасиникига қараганда, қизиқарли, асосли, ишонарли ва чуқур 
эканига сабаб нима? Бадиий таҳлил тажрибасида бундай ҳол ҳар қадамда 
учрайди. Чамаси, бу ўринда ушлаб кўриш, бировга кўрсатиш ва мантиқ 
билан изоҳлаб бериш мумкин бўлмаган “Х омили” намоён бўлади. 
Маълумки, Х (икс) номаълум катталикни англатади, бадиий таҳлилдаги 
асосий номаълумлик эса синчи-таҳлилчининг шахсияти ва табиатидаги 
ўзига хосликдан иборатдир. Ҳар қандай асарнинг илмий талқини ва бадиий 
таҳлилида ана шу номаълум катталикнинг кўлами ишнинг сифатига катта 
таъсир кўрсатади. Бадиий асарни таҳлил этишдай, субъектив юмушда 
тадқиқотчининг шахси ҳал қилувчи ўрин тутмаслиги мумкин эмас. Яна шу 
ҳам аёнки, синчининг шахсияти қанчалик бой ва ўзига хос бўлса, у амалга 
оширган бадиий таҳлил ҳам шунчалик теран ва қизиқарли бўлади. 
Адабиёттанувчининг тайёргарлик даражаси билан биргаликда унинг 
шахсиятига хос шундай қирралари борки, у бадиий таҳлилнинг пухталиги, 
аниқлиги ва чуқурлигига бевосита таъсир қилади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish