Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet133/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

бадиий 
интерпретация 
дейилиб, адабий матн мазмунинисанъатнинг рангтасвир, 
театр, кино, опера, рақс, мусиқа сингари турларидан бирига айлантириб 
интерпретация қилишни англатади. Кўринадики, бирор бадиий асар 
моҳияти илмий йўсинда адабиётшунослик ёки синчилик нуқтаи назаридан 
тадқиқ этилса, 
мантиқий-тушунчавий
интерпретация юзага келади. Агар 
талқинчи текшираётган бадиий матн асл ғоясидан таъсирланиб, унинг 
мазмунига ўз ҳиссиёти ва шахсий муносабатларини қўшиб эссе яратса, 
лирико-публицистик 
интерпретация пайдо бўлган. Шунингдек, талқин 
этилаётган бадиий асар мазмуни санъатнинг ўзга бирор тури воситасида 
ифода этилса, 
бадиий 
интерпретация ҳосил бўлган. 
Интерпретация асарни таҳлил қилишнинг усули сифатида жуда қадим 
замонлардан бери қўлланиб келинади. Маълуму машҳур Суқрот (милоддан 
олдинги 470/469–399 йиллар) ўз замондоши бўлмиш шоир Симониднинг 
қўшиқлари мазмунини мантиқий-тушунчавий йўсинда талқин этган. Демак, 
адабиёттанувчилик ишини бажарган. 
Интерпретациянинг илмий-назарий асослари илоҳий китобларнинг 
талқинчилари томонидан анча кейин ишлаб чиқилган. Уларнинг бу жўндаги 
таълимотлари 19 асрда олмон эстети Фридрих Шеллинг томонидан бадиий 
мазмун талқинининг чексизлик қадар кўп бўлиши мумкинлиги борасидаги 
қарашлари билан янада бойитилган ва тўлдирилган. Интерпретация 
тўғрисида немис эстети Ф. Шлейермахер қарашларини шогирди В. Дилтей 
такомилга келтирган бўлса, рус олимлари: С. Аверинцев, М. Бахтинлар уни 
амалиётда қўллаш йўллари юзасидан қимматли фикрлар баён қилишган. 
Юқоридаги олимларнинг қарашлари умумлаштирилганда, бадиий 
асарнинг талқини асар муаллифи, яъни бирламчи субъектнинг ғоявий-
эстетик нуқтаи назарига мумкин қадар мустаҳкам боғлиқ бўлиши керак 
1
Словарь иностранных слов. –Москва. «Альта-Принт», 2008. С. 151. 


214 
деган умумий тўхтам юзага келади. Бирор бадиий мазмунни ўзлаштириб, 
қайта яратиш талқинчининг ижодкор субъекти билан ғойибона “руҳий 
мулоқоти” орқали амалга ошади. Бунда талқинчининг интуицияси, яъни 
муаллиф руҳияти ва фикрини ғайришуурий тарзда туйиши ҳал қилувчи 
ўрин тутади.
Талқинчи (интерпретатор) ҳамиша санъат асарига аксиологик, яъни 
баҳолаш позициясидан ёндашади. Бинобарин, ҳар бир талқинчи 
текширилаётган, яъниким, қайта яратилаётган бадиий асардан ўз имконига 
яраша ва назари илғаган нарсани кўради. Бу ҳол баъзан талқин қилинаётган 
асар мазмунининг муаллиф назарда тутганидан бошқачароқ англаниши ва 
талқин қилинишига олиб келган. Натижада асл матн ва асл бадиий-ғоявий 
ниятдан узоқлашилган. Шундай бўлмаслиги учун ҳам интерпретацияда 
талқинчининг ўз дунёқараши, майл ва истаклари минимал даражада бўлиши 
керак деб қаралади. Талқинчи учун ўрганилаётган бадиий асарнинг 
дастлабки мазмунини топиб олиб аслидагидай талқин этиш муҳим 
ҳисобланиши зарур. Бунинг учун интерпретатор бугундан узилиб, 
тенденциозлик қилмасдан тўлиғича асар яратилган давр ва муаллиф 
ҳолатига “кўчиб” ўтиб, асарнинг ичига кирган ҳолда унинг сиртдан кўзга 
ташланиб турмайдиган яширин маъноларини топишга уриниши керак 
бўлади. 
Бадиий асар интерпретация қилинганда, матннинг бирламчи 
мазмунини аниқлаш ва ундан узоқлашиб кетмаслик муҳим бўлгани сабабли 
текширилаётган матннинг нафис санъат асари эканидан кўра, ундан келиб 
чиқадиган ижтимоий-руҳоний маънога асосий эътибор берилган. Негаки, 
интерпретаторнинг диққат марказида адабий матнда дастлаб нима ҳақда гап 
борганини англаш ва қайта яратиш турган. Шу тариқа интерпретацияда 
текширилаётган матнга у яратилган давр талабидан келиб чиқиб ёндашиш 
ва муаллиф айтмоқчи бўлган асл фикрни аниқлаш бирламчи вазифа деб 
қаралади. 
Адабиётшунослик тажрибасида адабий асарнинг тушунилиш босқич ва 
даражаларидан келиб чиққан ҳолда 
бирламчи 
ёки ўқирман интерпретацияси, 
иккиламчи 
ёки илмий интерпретация ҳамда бадиий (образли-ижодий) ёки 
учламчи 
интерпретация сингари интерпретация турлари борлиги ҳам 
маълум. Бирламчи интерпретация ўқирманнинг бадиий асар билан 
танишганда олган илк таассурот ва тушунчаларига асосланади ва у 
китобхонда кўпинча таассурот, кечинма, ҳиссиёт, кайфият ҳолида бўлиб, 
ҳамиша ҳам мантиқий силлогизмлар сифатида шаклланавермайди. Синчи 
ўзининг ўқирманлик таассуротлари бўлмиш бирламчи интерпретацияни 
аниқ мантиқий-тушунчавий ифода шаклига солади ва уларни таҳлил 
ёрдамида асослаб текшириб кўради, натижада ҳақиқатликни даъво қилиш 
ҳуқуқига эга ҳамда фактик, мантиқий ва ҳиссий исбот талаб қилинадиган 
иккиламчи, яъни 
илмий
интерпретация юзага келади. 
Учламчи
ёки бадиий 
интерпретация адабий асарни бошқа санъатлар тилига ағдариш демакдир. 
Бошқача айтганда, бадиий интерпретация адабий асарнинг бутунлай бошқа 
санъат тури сифатида қайта яратилишидан иборатдир.


215 
Олдинига адабий асарнинг асл мазмунини тўғри тушуниш учун 
интерпретация қилинган. Талқиннинг тўғрилиги ва аниқлиги бадиий 
истеъмолчиларнинг 
доимий 
диққат 
марказида 
турганлиги 
интерпретаторларнинг ёндашувлари ҳақлиги борасида ҳамишалик баҳс 
ҳамда 
танқидий 
қарашларни 
келтириб 
чиқарган. 
Кўринадики, 
интерпретация кечими учун маърифий, яъни билиш вазифаси бирламчи 
аҳамиятга эга ва уни талқиннинг бошқа бирор функцияси билан 
тенглаштириб ҳам, алмаштириб ҳам бўлмайди. Демак, интерпретацияда 
реципиентнинг онгига таъсир кўрсатиш устувор мақомда бўлади. 
Текширилаётган матнни, ҳеч бўлмаса, назарий жиҳатдан аслидагидай 
(адекват) талқин қилиш мумкинми ёки йўқми деган масалани 
интерпретация назарияси олдида турган энг муҳим ва асосий муаммо дейиш 
мумкин. Адекватлик деганда текширилаётган объект тўғрисида муайян 
даражада изоҳлаш қувватига эга бўлган холис ва ишончли билимга эгалик 
кўзда тутилади. Интерпретациядаги асосий қийинчилик шундаки, муайян 
бадиий мазмун бадиий бўлмаган тушунчавий-мантиқий воситалар орқали 
ифодаланади. Семиотика нуқтаи назаридан экстралингвистик, яъни тилга 
доир ҳодисани тилдан бошқа восита билан таржима қилишнинг бир 
кўриниши бўлган бундай ҳолатда маъно бузилишларига йўл қўймаслик 
имконсиздир. Лекин интерпретацияда семиотик характердаги четга 
чиқишлардан чўчимаслик керак. Негаки, биринчидан, ҳалол, айниқса, 
талантли интерпретатор бундай четга чиқишларни минимал даражага 
келтиришга интилади ва натижада уларнинг борлиги кўпинча билинмай ҳам 
кетади. Жуда муҳим бўлган иккинчи жиҳат шундан иборатки, содир 
бўлаётган ўзгаришларнинг табиати ва йўналишини билиб олгач, уларни 
ҳисобга олиб, интерпретацияни таҳрир этиш мумкин. Дейлик, тушунчавий 
тафаккур бадиий мазмунни мантиқ қолипларига солишга мойил эканидан 
келиб чиқиб, талқин этилаётган асарнинг руҳи ва бу руҳни ифодалаган 
воситаларга устувор диққат қаратилади. Шунингдек, талқинда кўпинча 
матннинг бадиий 
ғоясини 
кўзга ташланиб турадиган йўсинда 
жўнлаштиришга интилиш кучли бўлиши кўзда тутилиб, асардаги нозик 
белгилар, сиртдан билинавермайдиган зиддиятларни изоҳлашга кўпроқ 
эътибор қаратилиши мумкин.
Бугун интерпретацияга бадиий бутунликни илмий воситалар билан 
англаб етиш кечими сифатида қараш ёйилган. Шу ўринда адабий асарни 
англаб етиш мумкинми, илм жиддий йўқотишларсиз бунга эриша оладими 
қабилидаги саволларнинг пайдо бўлиши табиийдир. Рус адабиётшуноси А. 
Бушмин “Адабиёт ҳақида фан” китобида бу тўғрида ҳақли равишда: 


Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish