219
баъзан орасидан бирорта тўғрисини танлаб бўлмайдиган даражада хилма-
хил ва кўп бўлиб кетиши айни шу омилдан келиб чиқади. Шундай ҳолларда
бир асарнинг биттагина талқини бўлишини талаб қилиш чиндан ҳам
бефойда догматизмдан бошқа нарса эмаслиги аён бўлади.
В. Е. Хализевнинг диапазон-кўлам ғоясидаги диққатга лойиқ
жиҳатнинг иккинчиси шундан иборатки, унда бадиий бутунликнинг ҳар
қандай интерпретацияси эмас, балки айнан “
илмий бенуқсон ва ишончли
талқинлар
”га эга кўриниши кўзда тутилгани учун нуқсонли, зўраки, бадиий
мазмунга мос бўлмаган очиқ субъектив талқинлар йўлига ғов қўйилади.
Айни вақтда “диапазон” ёки “кўлам” тушунчаси моҳиятини истаганча
чўзиб ёхуд хоҳлаганча торайтириб талқин қилиш “
илмий бенуқсон ва
ишончли талқин
” деганда ким нимани назарда тутганига боғлиқ эканидан
ташқари ҳам бир қатор саволлар дунёга келадики, уларга бериладиган
жавоблар ҳозирча унчалик ишонарли эмас. Дейлик, олим белгилаган
диапазон-кўлам ичида амалга оширилган интерпретацияларнинг ўзаро
муносабати қандай бўлади? Бир диапазон ичида амалга оширилгани учун
улар тенг ҳуқуқли бўладими ёки улардан бирортаси, қайсидир белгисига
кўра асос ҳисобланадими? Агар уларга тенгмаъноли деб қараладиган бўлса,
демакки, уларнинг илмий қиммати ҳам бир хил бўлиши керак. Бирортасига
чуқурлиги, тўлалиги ёки асосли эканига кўра устуворлик бериладиган
бўлса, қолган талқинларга устувор интерпретациянинг вариантлари
сифатида қаралиши лозим бўлади. Бунда, худди Потебнянинг қарашидаги
сингари талқин чегарасизлиги юзага келади ва бу Хализевнинг ўз
ёндашувини ҳам инкор этади: қандай қилиб
биттагина
асарнинг
бир нечта
тенг маъноли
илмий изоҳи бўлиши мумкин? Бундай вазиятда “илмий
бенуқсонлик” нимага асосланиб ва қандай аниқланади?
Гуманитар билишда, демакки, интерпретацияда ҳам, объективлик ва
субъективлик муносабати диалектикасини машҳур адабиёттанувчи М. М.
Бахтин аниқроқ тасаввур қилган. У билишнинг
нарсани билиш
ва
шахсиятни билиш
каби икки турини бир-биридан фарқлайди. Биринчи
билишда имкон борича мутлақо объектив бўлиш мумкин ва керак. Илло,
нарсани охирига қадар майдалаб текшириш ва унинг моҳиятига зарар
етказмаган ҳолда субъективликдан мутлақо холи бўлган соф объект
ҳолидаги нарсани “
биз учун нарса
”га айлантириш мумкин. Шахсиятни
билиш эса, ҳеч қачон тўлиқ объектив бўлолмайди, зеро, у ҳамиша ҳам икки
субъектнинг учрашуви натижаси бўлгани учун бундай билиш фақат диалог
шаклида амалга ошади. Бу ҳақда алломанинг ўзи: “
Do'stlaringiz bilan baham: