Бадиий гимнастика бґйича кичик ёшдаги болалар билан машІулот олиб бориш методикаси



Download 7,06 Mb.
bet1/48
Sana31.03.2022
Hajmi7,06 Mb.
#520816
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Бадиий гимнастика 17.01.2011


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА CПОРТНИНГ БАДИИЙ ГИМНАСТИКА ТУРИДАН ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР


Тошкент – 2011 йил
Тузувчилар: Ф.Хўжаев, З.Туйчиев , Ж. Зиганшина


Тақризчилар: Т.Алимова, гимнастика кафедраси катта
ўқитувчиси

Д. Иштаев, гимнастика кафедраси ўқитувчиси


Қўлланма мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мураббийлари учун мўлжалланган.



Ушбу методик тавсия Республика таълим маркази ҳузуридаги Жисмоний тарбия” йўналиши бўйича Илмий-методик кенгашнинг 4-сонли йиғилиши қарори билан нашрга тавсия этилган.
КИРИШ


Бадиий гимнастика — умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тарбиясидаги муҳим ташкилий қисм ҳисобланади. Бадиий гимнастика жисмоний тарбиянинг бошқа бўлимларидан фарқли жиҳати машқлар ҳамда ўргатишнинг методик усуллари ўзига хос мазмун-моҳияти, нафислиги, жозибадорлиги ва сараланиши билан ажралиб туради.
Бажараладиган машқлар мажмуи бутун организмга таъсир кўрсатиш, мушакларнинг алоҳида гуруҳлари ва органларни ривожлантириш, жинс, ёш, жисмоний тайёргарлик даражасини эътиборга олган ҳолда машқлар юкламаси (нагрузкаси)ни назорат қилиш имконини беради. Соғлом, жисмонан комил инсонни ҳар томонлама тарбиялашда гимнастика муҳим аҳамият касб этади. Бадиий гимнастика — бу юксак даражадаги маҳорат билан ҳаракатланишни таъминлайдиган хатти-ҳаракатлар мажмуи.
Бадиий гимнастика машғулотлари инсонда чиройли ва текис қомат, енгил ва табиий юришнинг шаклланишига, ҳаракатларнинг координациясига, эпчиллик ва шахснинг баркамол ривожланишига туртки бўлади.
Мамлакатимизга бадиий гимнастика ХХ асрнинг ўрталаридан кириб келган бўлса-да, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги қўлга киритилгач, мазкур спорт тури билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилди. Ҳозирда бадиий гимнастика билан шуғулланиш мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммалашмоқда, ҳатто энг олис қишлоқларда ҳам мазкур спорт тури ривожланмоқда. Спортчи-қизларимиз жаҳон ва Осиё чемпионатларида муносиб иштирок этмоқдалар. Ўзбекистоннинг барча ҳудуларидан келган вакиллар иштирок этадиган ёш тоифалари бўйича чемпионат ва мамлакат биринчиликлари ўтказилмоқда.
Мазкур қўлланмага умумтаълим мактабларида бадиий гимнастика тўгарагига ўқувчиларни саралаб олиш, улар учун машғулотлар ташкил этиш усуллари, машғулотлар ўтказиш режаси, жадвали, тақвим мавзу режалари ва дастури, шунингдек, тўгарак аъзолари эришаётган ютуқларни баҳолаш мезонлари, айрим мавзулар бўйича машғулот ишланмалари киритилган. Бу қўлланма жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ўқувчилар билан бадиий гимнастика бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этишда амалий ёрдам бера олади.



Download 7,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish