Айланишлар — бу бош билан ва оралиқ тиргак билан айланма ҳаракатларни бажариш машқлари. Ўқувчилар учун энг мос келадиган айланишлар ён томон (ўнг ва чап)га ва бош билан амалга оширилади. Айланишларда боғловчи элемент вазифасини ўтайдиган мос равишда сакраш машқларини ўзлаштириш тавсия этилади. Айланма ҳаракатларни бажарадиган оёқда олдинга ва танаси бироз эгилган ҳолда амалга оширилади, тисарилишни бажаришда оёқ олдинга букилади, қўллар эса олдинга юқорига кўтарилади (9-расм).
Чапга (ўнгга) айланиш бир жойдан туриб ва югуриб келиб, сакраш билан амалга оширилади. Чапга тик туриш ўнг оёқда бажарилади, чап оёқ олдинга чўзилади, қўллар юқорида: чап оёқда кенг қадам ташлаб тез олдинга энгашиш, чап оёқни буккан ҳолда чап оёқ билан бир чизиқда чап қўл билан олдинга таяниш, чап бармоқлар билан ўнгга силкитиш ва чапи билан тисарилиш, кейин бирин-кетин қўлларга таянган ҳолда чапга бурилиш билан оёқларни ёйган ҳолда тик туриш ҳолатига келиш. Ҳаракатни (ўнг ён билан) давом эттирган ҳолда галма-гал қўллар билан тисарилиб ва оёқларни тушириб, оёқларни ёйган ҳолда тик туриш ҳолатига туриш (10-расм). Мазкур айланишни ўзлаштиришда ўқувчилар силкиниш ва оёқ билан тисарилиш танани (барча буғимларда) чўзиб, оёқларни ёйиб тик туриш ҳолати ва қўлларда тик туриш ҳолатидан оёқларни ёйиб (уларни бирлаштирмай) тик туриш ҳолатига келтиришда галма-гал оёқларни туширишга эришиши зарур.
Хавфсизликни таъминлаш ва ёрдам бериш: машқни бажарувчининг орқа томонидан туриб ва белда қўлларни қовуштирган ҳолда ҳаракатни якунлашгача кўмаклашиш. Югуриб келиб сакраган ҳолда айланишни бажаришда югуриш тезлиги ва айланишдаги сакраш темпини мувофиқлаштириш зарур. Чапга айланишни ўзлаштиргандан сўнг бошқа томонга айланишни ўрганиш тавсия этилади. Шундан сўнг машқларни уйғунлаштирган ҳолда бажариш мумкин: битта чизиқда (ўнг ва чапда) икки айланишни айлана бўйлаб бурилиш билан уйғунлаштириб бажариш.
Бош билан айланиш. Қўлларни олдинга-пастга букиш ҳолатидан бошда туришга ўтиш ва тос-сон суяклари бўғимида кескин равишда букилиб, қўллар билан тисарилган ҳолда (учиш фазаси билан) тос суягини олдинга чиқариб, оёқ учига тушиш ва ҳаракатни якунлаш (11-расм).
Ўқувчилар мазкур айланишни аввал куракларда букчайиб (ён томонда турган шерикларини ушлаган ҳолда), таянч ҳолатидан бошлаб, сўнгра кескин равишда олдинга юқорига оёқларни тўғри тутишни ўрганиш, кейин матлар қиялигидан бош билан (4-6та) айланишни ўрганиш, аста-секинлик билан баландликни пасайтириб ва охирида акробатика йўлакчаси (ёки матларда) бажаришни ўрганиш билан яхши ўзлаштириши мумкин.
Хавфсизликни таъминлаш ва ёрдам: ён томонда туриб, ҳаракатларни олдинга юқорига йўналтириб, битта қўл билан елкани, иккинчиси билан тос қисмини тутиб туриш ва бажарувчи оёқларини ерга туширгунча кўмаклашиш.
Тик туриб (қадни ростлаш) — оёқларни (вертикал ҳолатда) тепага статик кўтариб туриш машқларидир.
Тик туришларни бажариш ўқувчиларда нормал қад-қоматнинг шаклланиши ва куч-қувватнинг ривожланишига туртки бўлади.
Куракларда тик туриш. Орқага думалагандан сўнг кафтлар билан бел қисмига таяниш, танани гавда ва оёқлар битта чизиқда турадиган даражада тўғрилаш. Нисбатан мураккаб кўриниши — қўллар полда бўлади. Тик туришни асосий вариантини ўзлаштиргач, машқни оёқларни ёйган ҳолда бажариш ҳам мумкин; олдинга ва орқага худди шундай ҳаракат, шунингдек, куракларда (45° бурчак остидаги) қия тик туришни бажариш.
Бошда тик туриш ҳолати. Таянч ҳолатидан бош билан шундай таяниш зарурки, бош ва қўл панжалари тенг ёнли учбурчакни ҳосил қилиб, тисарилиш билан (гуруҳ бўлиб) тос қисми кўтарилади. Кейин оёқларни тўғрилаб ва вертикал ҳолда тана мувозанатини сақлаб, тик туриш ҳолатига ўтиш. Тик туриш таянч ҳолатида битта оёққа ўтириб, иккинчи оёқ учини орқага қўйган ҳолда биттасини айлантириб, иккинчисини тисариш билан амалга ошириш мумкин. Бундай ҳолатда зарурият туғилганда ёрдам кўрсатилади: битта қўл елка остига, иккинчиси билан эса айлантирилаётган оёқ (тик туриш ҳолатига ўтишдан олдин) тутиб турилади. Машқнинг нисбатан мураккаброқ кўриниши таянч ҳолатда ўтириб ёки оёқ панжаларида ўтирган ҳолатда бажариш ҳисобланади (12 расм). Ўқувчилар олдиндан куракларда тик туриш ва гимнастика нарвонида (стенкаси) осилиб туришни ўрганиши зарур.
Қўлларда тик туриш. Қўлларда олдинга юқорига тик туриш ҳолатида бажарилади: қўллар билан полга таянган ҳолда олдинга қадам ташлаш ва бошқа оёқни силкитиш билан қўлларда тик туриш ҳолатида туриш, оёқларни бирга тўғри тутиб, мувозанатни сақлаш (13 расм).
Хавфсизликни таъминлаш: силкинадиган оёқ тарафидан туриб, битта қўл билан елкадан, иккинчи қўл билан силкинаётган оёқнинг тиззадан баланд жойидан ушлаб, тик туриш ҳолатига - тўғри ўтишга кўмаклашиш. Таянч ҳолатида ўтирган ҳолда ва бошқа ҳолатлардан куч билан тик туришни бажариш мумкин. Тик туриш ҳолатининг асосий вариантини ўзлаштиргач, машқни оёқларни ёйиш, букиш, шунингдек, тик туришнинг ҳар хил турдагилари: тор, ёпиқ, кенг ва бошқаларни бажариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |