Бадиий гимнастика бґйича кичик ёшдаги болалар билан машІулот олиб бориш методикаси



Download 7,06 Mb.
bet43/48
Sana31.03.2022
Hajmi7,06 Mb.
#520816
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Бадиий гимнастика 17.01.2011

Шифокор назорати
Умумтаълим мактабларида ҳамда улардан ташқарида ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи ўқувчиларнинг соғлиги устидан шифокор назоратини ташкиллаштиришнинг умумий бошқаруви соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалдаги кўрсатмалар ва мактаб, болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тиббий ходимларнинг фаолияти тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ўқувчиларга тиббий хизмат мактабга бириктирилган алоҳида шифокорлар ва бошқа (шифокорлик жисмоний тарбия диспансери) тиббий ходимлари томонидан кўрсатилади.
Соғлиқ тўғрисидаги хулоса ва ҳар бир ўқувчи учун белгиланган машқлар юкламаси (нагрузка) ҳақидаги барча шифокор кўрсатмалари шифокор назорати дафтарчасида қайд этилган ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки машғулотни олиб бораётган шахсга етказилиши даркор. Тиббий кўрикдан ўтмаган ўқувчилар жисмоний тарбия дарслари ва тўгарак машғулотларига киритилмайди.
Соғлиқ ва жисмоний ривожланиш борасидаги маълумотлар асосида ўқувчилар жисмоний машқлар билан шуғулланиши учун асосий, тайёрлов ва махсус тиббий гуруҳларга ажратилади. Ўқувчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун қўлланилиши мумкин бўлган жисмоний юклама (нагрузка) гуруҳнинг тиббий тавсифномасига мувофиқ белгиланиши зарур.
Асосий тиббий гуруҳга соғлом, ҳеч қандай нуқсони бўлмаган барча шахслар, шунингдек, соғлиғида жиддий бўлмаган ўзгаришлар кузатилган ва жисмонан яхши ривожланганлар киритилиб, улар машғулотларни жисмоний тарбия бўйича ўқув дастурларига тўлиқ мос ҳолда ўтказади: гуруҳга спорт секцияларидан бирида машғулотлар ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилади.
Тайёрлов тиббий гуруҳи таркибига соғлигида жиддий бўлмаган ўзгаришлар кузатилган ва етарли даражада жисмонан ривожланмаган шахслар киритилиб, улар ўз машғулотларини аста-секинлик билан ўзлаштиришга қаратилган ҳаракат ҳамда маҳорат кўникмалари, айниқса, организмга юқори талаблар қўйиш ва жисмоний ривожланиш даражасини кўтаришга қаратилган қўшимча машқлар билан боғлиқ кўникмалар мажмуи кўзда тутилган жисмоний тарбия бўйича ўқув дастурларига мувофиқ ўтказади.
Махсус тиббий гуруҳга эса соғлиғида доимий ёки вақтинчалик ўзгаришлар бўлган, жисмоний машқлар юкламаси (нагрузка) чекланиши талаб этиладиган, ўқув ва ишлаб чиқариш ишларига рухсат берилган шахслар кириб, улар машғулотларни махсус дастурлар бўйича амалга оширади.
Асосий тиббий гуруҳдаги ўқувчилар бир ўқув йили давомида камида бир маротаба, тайёрлов тиббий гуруҳи вакиллари ўқув йили чорагида камида бир маротаба тиббий кўрикдан ўтади, махсус тиббий гуруҳдагилар эса ҳар тўрт ойда камида бир марта чуқур тиббий текширувдан, шунингдек, ҳар бир қисқа муддатли касалликдан сўнг ва ўқув йили якунида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Жисмоний тарбия машғулотларидан вақтинчалик озод қилинган ўқувчилар жисмоний тарбия дарсларида қатнашиши зарур; бунда уларнинг машғулотларга тайёргарлик кўриши учун ўқитувчи томонидан жалб этилишига рухсат берилади. Жисмоний машқлардан вақтинчалик озод этиш мактабнинг тиббий ходимлари рухсати билан амалга оширилади.
Касалликдан сўнг машғулотда қатнашиш учун шифокордан рухсат олиш зарур.
Бунда қуйидаги жадвалда келтирилган машғулотларга яна қатнашишнинг тахминий муддатларига амал қилиш даркор:



Т.р.

Касаллик номи

Мактабга қатнай
бошлагандан кейин

Изоҳ

1.

Ангина

2-4 хафта

Касалликдан кейинги вақт мобайнида совқотишдан
ташвишланиш зарур

2.

Бронхит, юқори
нафас олиш
йўлларининг ўткир
яллиғланиши

1-3 хафта




3.

Ўткир турдаги отит

2-4 хафта




4.

Пневмония

1-2 ой




5.

Плеврит

1 -2 ой




6.

Грипп

2-4 хафта




7.

Ўткир инфекцион
касалликлар

1-2 ой

Юрак-қон томирлари
тизими функционал
намунаси (проба)нинг
қониқарли натижаларида

8.

Ўткир нефрит

2 ой ва ундан
ортиқ вақт




9.

Инфекцион гепатит

8- 12 ой




10.

Кўричак (жарроҳлик
операциясидан сўнг)

1 -2 ой




11.



Суяклар синиши

1-3 ой

Даволаниш пайтида
бошланган даволаш
гимнастикасини давом
эттириш зарур

12



Мия чайқалиши

2 ой ва 1
йилдан ортиқ муддат

Саломатлик ҳолати ва
жароҳат турига қараб




Download 7,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish