Машқлар узвийлиги
Горизонтал яссилик бўйлаб ички ва ташқи айлантиришда қўл ҳаракатларини ўзлаштиришга қаратилган тақлидий (имитацион) машқлар.
Дастлабки ҳолат: қўллар ёнбошда, копток ўнг қўлда. Айлантириш горизонтал яссиликда ички ва ташқи томонга қараб бажарилади. Бошқа қўлда ҳам худди шундай.
Дастлабки ҳолат: ўшанинг ўзи. Айлантириш горизонтал яссилик бўйлаб ичкарига амалга оширилади, кейин эса, копток бироз юқорига отилади. Бошқа қўлда ҳам худди шундай.
Вертикал яссилик бўйлаб ички ва ташқи айлантиришда қўл ҳаракатларини ўзлаштиришни осонлаштиришга қаратилган тақлидий (имитацион) машқлар.
Дастлабки ҳолат: ўнг қўл копток билан паст-ён томонда, чап қўл белда. Айлантириш горизонтал яссиликда ички ва ташқи томонга қараб бажарилади. Бошқа қўлда ҳам худди шундай.
Дастлабки ҳолат: ўшанинг ўзи. Айлантириш вертикал яссилик бўйлаб ичкарига амалга оширилади, кейин эса вертикал яссилик бўйлаб ташқарига. Бошқа қўлда ҳам худди шундай.
Дастлабки ҳолат: қўллар ёнбошда, копток ўнг қўлда. Айлантириш горизонтал яссилик бўйлаб ичкарига амалга оширилади, кейин эса вертикал яссилик бўйлаб ташқарига. Бошқа қўлда ҳам худди шундай.
Копток уриш, юмалатиш ва айлантириш каби вазифаларни мукаммаллаштириб олгач, уларни қадам ташлаш, югуриш, рақс қадамлари, бурилишлар билан бирга бажарилади.
расм. 1
расм. 2
-
расм. 3
Рис. 1
расм. 4 расм. 5
расм. 6 расм. 7 расм. 8
а б в
расм. 9
|
Расм. 10
|
а б в г
расм. 11
|
а б
расм. 12
|
а б
расм. 13
|
-
расм. 14
а б в г д
расм. 16
расм. 17
расм. 18
-
а б а б
Расм 22 Расм 23 Расм 24
Расм 25
а б в
Расм 26
а б а б
Расм 27 Расм 28
Расм 29
а б
Расм 30 Расм 31
Расм 32 Расм 33 Расм 34 Расм 35
-
а б в
Расм 36 Расм 37
Расм. 38
а б
Расм 39
Расм 40 Расм 41 Расм 42
Расм 43
а б
Рис.44
Расм 45
а в а б
Расм 46 Расм 47
Расм . 49
Расм 50
Расм 51
|
Расм 52
|
Расм 53 Расм 54
|
а б
Расм 57 Расм 58 Расм 59 Расм 60
а б в
Расм 61
а б в г
Расм 62
-
а б в
Расм 63
Расм 65
-
а б в
Расм 66
БАДИИЙ ГИМНАСТИКА МАШҒУЛОТИДА
ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ
Ўқув-тайёргарлик машғулотлари олдидан ўқувчиларга тайёргарлик мақсади ва вазифаларини аниқ қўйиш, шунингдек, машғулотлар пайтида хавфсизлик техникаси бўйича, бу борадаги қоидаларга амал қилмаслик бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида суҳбатлар ўтказиш лозим.
Ўқувчилар жароҳатланишининг олдини олиш мақсадида турли ўткир тиғли ва кесувчи буюмларни олиб юришни ман этиш.
Тайёргарлик жараёнида ўқувчиларни назорат қилиш ва тайёргарлик жараёнини олиб бориш қоидаларига қатъий амал қилиш лозим.
Ўқувчилар залга фақат мураббий борлигида ва фақат спорт кийимида кириши шарт.
Агар залда тренажёр ёки бошқа спорт инвентарлари бўлса, мураббий-тренер рухсати ва қаттиқ назоратисиз улардан фойдаланиш ман қилинади.
Буюмлар билан ишлашда улар ёрдамида махсус чигалёзди машқларини ўтказиш лозим.
Дарсни олиб боришда машқларнинг бажарилиши – юкламаси (нагрузка) ва ҳордиқни галма-гал қилиб тартиблаш; залда шуғулланувчиларни тўғри жойлаштириш муҳимдир.
Ёш кўрсаткичларининг ўзига хосликларини эътиборга олган ҳолда аста-секинлик билан жисмоний машқларнинг мураккаблигини ошириб бориш.
Жароҳатланишнинг олдини олиш мақсадида мураббийнинг шифокор билан ҳамкорликда иш олиб бориши; жароҳат сабаби ва унинг олдини олиш усулларини билиши мақсадга мувофиқ.
Жароҳатнинг олдини олиш учун машғулотларга пухта тайёргарлик кўриш, гимнастикачиларнинг индивидуал ва ёш кўрсаткичларининг ўзига хосликлари мувофиқлигини таъминлаш, машқларнинг юкламасидан (нагрузка) кейинги организмнинг функционал тикланишини назорат қилиш зарур.
Ўқув-тайёргарлик машғулотларини ўтказиш жойида санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш керак.
Шифокордан олдин биринчи ёрдам кўрсатиш
Жароҳат олган болага биринчи тиббий ёрдам педагогик жамоанинг биронта аъзоси ёки ўқувчилар томонидан ёрдам кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишда уни амалга ошираётган инсоннинг қўл остида бўлган барча стерилланган буюмлар, шунингдек, дори-дармонлар, аптечкадаги барча асбоблар ишлатилиши мумкин. Аптечка эса ҳар бир спорт иншоотидаги махсус ажратилган жойда сақланиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
- бинт ёки марля (стерилланган);
- пахта гигроскопик;
- 3-5% ли йод (спиртли);
- калий перманганат (янги тайёрланган эритмаси);
- новшадил спирти;
- валерианка томчилари;
- асбоблар (тиббиёт қайчилари, пинцет, игнатугмалар);
- эластик тасма (жгут).
Биринчи тиббий ёрдамни кўрсатгандан сўнг жабрланганни шифохонага жўнатиш ёки тегишли соғлиқни сақлаш муассасаси бўлимига мурожаат этиш зарур.
Мактаб спорт залида замбилларнинг бўлиши, тиббий ёрдам кўрсатиладиган яқин ўртадаги тиббий муассасанинг манзили ва телефон рақами бўлиши лозим.
Ўқув-тайёргарлик машғулотлари пайтида ўқувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ўрганиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги барча турдаги умумтаълим мактабларида машғулотлар пайтида ўқувчилар ва мактабдан ташқари ҳамда мактабгача таълим муассасаларидаги болалар билан содир бўлган нохуш ҳолатларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Низомига мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |