Бадиий гимнастика бґйича кичик ёшдаги болалар билан машІулот олиб бориш методикаси



Download 7,06 Mb.
bet39/48
Sana31.03.2022
Hajmi7,06 Mb.
#520816
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   48
Bog'liq
Бадиий гимнастика 17.01.2011

Машқлар узвийлиги
Оёқларнинг пружинали ҳаракати билан бирлашган қўлларнинг ёрдам берувчи ва дастлабки ҳаракатини ўзлаштиришга қаратилган иммитацион машқлар.
Дастлабки ҳолат: қўллар копток билан пастда. Копток юқорига отилади. Қайтиб тушиб полга урилгандан сўнг ушланади. Кейин бундай ҳаракат бир қўл билан бажарилади. Аста-секин кўламни ошириш билан копток отиш аниқлигига эътибор қаратилади.
Дастлабки ҳолат: коптокни пастроқ отиб ерга тушмасдан икки қўллаб тутиб олинади. Кейинчалик копток бир қўлда отилади ва аввал икки қўлда, сўнг эса бир қўлда тутиб олинади.
Дастлабки ҳолат: 2 м. масофада шуғулланувчилар жуфт-жуфт ҳолда бир-бирига қараб туришади. Копток жуфтликнинг бирида бўлади. Бири коптокни отади иккинчиси копток ерга теккач икки қўллаб, сўнг эса бир қўллаб ушлайди. Машқ кичиклашиб бориб коптокни отиш ва илиш бажарилади.
Дастлабки ҳолат: тўртинчи машқ ҳам худди шундай бажарилади. Фақат бунда жуфтликнинг ҳар иккаласида ҳам копток бўлади.
Дастлабки ҳолат: қўллар ён томонда. Копток ўнг қўлда. Копток салгина юқорига отилади ва ўша қўлда ушланади. Кейин копток орқадан бошқа қўлга берилади.
Дастлабки ҳолат: оёқлар керилган ҳолатда, қўллар ён томонда, копток ўнг қўлда, копток бош устидан бошқа қўлда камон шаклида пастга отилади.
Дастлабки ҳолат: қўллар ёнбошда. Копток чап қўлда. Ўнг оёқни олдига букиб копток оёқ остига отилади ва ўнг қўл билан тутилади. Сўнгра бошқа оёқда бажарилади.
Дастлабки ҳолат: қўллар олдинда. Копток кафтда. Копток юқорига отилади ва кафтнинг орқа томони билан тутилади. Сўнг копток кафтнинг сирти билан отилиб, кафт билан тутилади.
Дастлабки ҳолат: копток орқа томонда икки қўллаб ушланади. Шу ҳолатда юқори олд томонга отилади ва икки қўллаб олдидан тутилади. Отиш ҳаракатларини ўзлаштириш турли ҳолатлардан келиб чиқиб, қадам ташлаш, сакраш, айланиш ва шунга ўхшаш элементлар билан бирга бажарилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Копток учган пайтда олдда ва орқада чапак чалиш, ўтириш (туриш) кабиларни қилиш мумкин.
Копток уриш. Бу машқлар ушбу буюм учун мосланган. Улар асосан мусиқа билан бажарилганда кучли таассурот қолдиради.
Копток уришни бир ёки икки қўллаб олди ёки орқада бир ёки бир нечта марта кетма-кет, тиккасига ёки бурчак шаклида бажариш мумкин. Копток уриш асосан ураётган қўл ва бутун тананинг пружинали ҳаракати ёрдамида амалга оширилади. Панжа коптокнинг ҳаракатида аниқликни таъминлаб, уни имкон борича кўпроқ жўнатиш керак. Коптокни кафтда кескин ҳаракатларсиз ушлаб олиш лозим. Бунинг учун ушлаб олишдан олдин қўлни копток атрофида кичик ярим айлана шакл ҳосил қилиш зарур. Тўпнинг урилиб қайтишининг баландлиги унга бўлган зарбга боғлиқ, шунинг учун болалар коптокнинг урилиш ва қайтиш ритмини баравар ўзлаштириб олиши зарур.



Download 7,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish