Методик кўрсатма. Машқлардан охиргисини бажараётганда тоснинг олдига чиқишига эътибор қаратиш зарур. Тиззалар букилган пайтда умумий оғирлик маркази олдига силжиб, тос ва сон суяк бўғимлари ростлана бошлайди. Бунда болаларга бир қўли билан тосини олдга туртиш ва бошқасида елка ушлашни маслаҳат бериш даркор.
Бурилишлар. Бундай ўзига хос жўшқин ҳаракатли машқлар гуруҳини тўғри бажаришда мувозанатни сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Ундан ташқари, бурилиш муваффақиятли амалга оширилиши бошни тўғри буришга ҳам боғлиқ.
У ҳаракат бошида гавда бурилишидан орқада қолиши, кейин эса ўзиб кетиши керак. Шуғулланувчилар бурилишни эгаллашлари учун гавдани тик тутган ҳолда оёқ панжаларида туришлари зарур.
Полда чалқанчасига ётган ҳолда қўлларни юқорига кўтариб, ўнг ва чапга 360 градусга айланиш.
Турли хил тезликда (темп) бош билан эгилиш, бурилиш ва айланма ҳаракатларни бажариш.
Кейин кичик ёшдаги болалар билан икки оёқда 180 ва 360 градусга бурилишлар ўргатилади. Ўргатишда оёқ учларида баланд туриб, кичик тезкор қадамлар билан тана оғирлигини бир оёқдан иккинчисига ташлаб, оёқларни галма-галма кўтарган ҳолда бажариладиган бурилишлар энг осон ҳисобланади. Бунда тиззалар букилмайди, бел тўғри тутиб турилади, оёқ ва гавда мушаклари таранг ҳолда, қоматни назорат қилиш, жойдан силжимаслик, қўлларни белга қўйиш ёки ён томонга чўзиш зарур.
Кесишган қадам билан бурилиш қуйидагича бажарилади: товонда тик туриш ҳолатини ўзгартириб, бир оёқни олдинга (орқага) оёқ учига кесишган ҳолда қўйиш. Оёқ учида туриб, 180 ва 360 градусга бурилиш. Бурилиш якунида товонга бутун тана оғирлигини ташлаш. Қўллар белда ёки ён томонда.
Методик кўрсатма. Бурилишни бажаришда диққатни бир жойга жамлаш зарур. Бурилиш аввалида қўл ва гавданинг ҳолати тушунтирилади ва бу ҳаракат тугагунча сақлаб турилади. Қўлни олдинроқ бўшаштириш тананинг ҳам бўшашиига олиб келади, натижада турғунлик бузилади. Машғулотларни болаларнинг ўзлаштириш жараёни бошида, вақт тақсимотига диққат қилиш керак. Айланишларни ўргатишнинг дастлабки босқичида мазкур машқларнинг сонига эътибор қаратиш зарур, негаки уларни жуда кўп маротаба бажариш мувозанатни тиклаш ва товон марказларига салбий таъсир кўрсатади.
Мувозанат бу оёқда турли кўринишда барқарор туриш малакасидир. Танани тик, қоринни тортиш ва қўлларни маълум жойда туриш ҳолати мувозанат сақлашнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бунда мушаклар ҳаракатининг тўғри олиб борилиши жуда муҳим. Шунинг учун мувозанат сақлашни такомиллаштиришга ёнбош мушаклар тонусини оширадиган ҳамда қоматни тик тутишга ёрдам берадиган махсус машқлар бажарилади.
Тайёрлов машқлари мувозанатни шакллантиришга хизмат қилади. Бунда гимнастик скамейканинг барча томонларида, оёқ учида ва орқа билан юриш, гимнастик скамейканинг тор юзасида юриш, гимнастик скамейкада ёнбош билан қўшимча қадам ташлаб юриш, оёқ учларида туриб, 900 ва 1800 ларга ҳар хил бурилишларни тўхтаб-тўхтаб бажариш.
Юқоридагилар ўзлаштириб олгандан сўнг мувозанатни сақлаш машқларига ўтилади:
Дастлабки ҳолат: асосий туриш
1-2 аста-секин оёқ учига, қўллар ёй шаклида ён тарафга кўтарилади.
3-6 оёқ учида мувозанат ушлаб турилади.
7-8 қандай кўтарилган бўлса, шундай асталик билан аввалги ҳолатга қайтилади.
Гимнастик деворга бир оёқда юз, ён ва орқа билан турилади. Иккинчи оёқ эса гимнастика деворини 2-3 зинасига қўйилади. Қўллар турли ҳолатда мувозанат сақлаб туради.
Дастлабки ҳолат: асосий туриш
1-2 ўнг оёқда турилади, чап оёқ олдинга букилади (чап оёқнинг учи ўнг тиззага тегади, қўл тепада).
3-4 мувозанат ушлаб турилади.
5-6 оёқ аввалги ҳолатга қайтарилади.
7-8 дам олиш. Кейин машқ бошқа оёқда давом эттирилади.
Дастлабки ҳолат шунинг ўзи.
1-2 ўнг оёқ 450 орқага, қўллари ёнбошида, қомат тик тутилади, кўкрак қисми енгил эгилади.
3-4 мувозанат ушлаб турилади.
5-6 оёқ аввалги ҳолга қайтади.
7-8 дам олиш. Машқ кейинги оёқ билан давом эттирилади.
Дастлабки ҳолат шунинг ўзи.
1-2 ўнг оёқ орқага кўтариб ва ўнг қўл билан нарвонни ушланади, чап қўл ёнда.
3-6 — мувозанат ушлаб турилади.
7-8 — кўтарилган оёқ аввалги ҳолга қайтади. Машқ кейинги оёқда давом эттирилади.
Методик кўрсатма. Мувозанат ҳолатида оёқлар тўғри, оёқ учлари тортилган, оёқ ва орқа мушакларига имкон қадар зўр берилади. Мувозанат сақлашни тўғри амалга ошириш учун болаларни таянч майдони чегарасида ўз оғирлигини умумий марказда ушлашга ўргатиш керак. Агар мувозанатда барқарор туришлик йўқолса, унда таянч устидаги тананинг умумий оғирлик маркази жойлашувини таъминлайдиган эркин оёқлар, гавда ва бош ҳамда қўлнинг компенсаторли ҳаракати ёрдамида қайта тиклаш мумкин.
Мувозанатни такомиллаштириш учун ҳар хил ҳаракатларни бажариш ва кўзни юмганча белгиланган ҳолатни ушлаб туришга қаратилган турли ўйинлар олиб бориш тавсия қилинади.
Коптокни кафтга олиб, бармоқлар аста букилади, бироқ қисилмайди.
Копток кафт теккизилмай ёнбошда ушлаб турилади.
Копток кафт сиртида ушлаб турилади, бармоқлар эса имкон қадар текис ёзилади.
Ундан ташқари коптокни тананинг алоҳида қисмларида ҳам ушлаш мумкин ва бу эпчиллик билан бажарилади.
Коптокни узатиш. Бу иккала қўлда ҳам ишонч билан бир хил бажаришни талаб қилувчи асосий боғловчи элементлардан бири. Копток узатиш кафтдан-кафтга, тананинг турли қисми ёрдамида ҳар хил ушлаб бажариш мумкин. Бунда ҳаракатларнинг қўшиб бажарилиши издан чиқмаслиги, узилмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |