Бадиий гимнастика бґйича кичик ёшдаги болалар билан машІулот олиб бориш методикаси



Download 7,06 Mb.
bet33/48
Sana31.03.2022
Hajmi7,06 Mb.
#520816
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48
Bog'liq
Бадиий гимнастика 17.01.2011

Машқлар узвийлиги

  1. Дастлабки ҳолат: оёқларда тик туриб, чап қўл ёнда, лента ўнг қўлда олдинда-юқорида. Енгил югуриб, пол бўйлаб вертикал илонизи. Худди шунингдек, лентани чап қўлга ўтказиб бажариш.

  2. Дастлабки ҳолат: қўл чапга чўзилган, ўнг қўл тирсакдан букилган ҳолда лентани тутиб туради. 1-2 ўнг томонга унчалик катта бўлмаган тарзда ташланиш, вертикал илонизи полгача чапга-тўғрига амалга оширилади, гавда олдинга оҳиста эгилади; 3-4 чапга аста қадам босиш, лентани бош устида чапга қараб силкиш.

  3. 2-машқни бажариш, фақат илонизи ҳаракати ўнг қўлда ниҳоясига етказилади, лента кейин чап қўлга ўтади.

  4. Дастлабки ҳолат: худди шу. 1-2 ўнг томонга унчалик катта бўлмаган ҳажмда ташланиш, ҳавода елка билан тенгликда вертикал илонизи; 3-4 чапга оҳиста ҳаракат, лентани бош устида чапга йўналтириб силкиш.

  5. Дастлабки ҳолат: тик туриб. 1-4 гоҳ у оёғини, гоҳ бунисини 360 градусга буриб, ҳавода вертикал илонизи ҳосил қилиш.

  6. Дастлабки ҳолат: тик туриб лента олдинда. Ортга енгил югуриб, полда горизонтал илонизи ясаш, бир айлантириш тугаши билан бир қўлдан бошқасига ўтказиш, бунда тасвирни бузмаслик керак. Қўшимча сифатида, бунда ҳар бир аррасимон ҳаракат полда ётиши керак.

  7. 6-машқ: фақат илонизи ҳаракати ҳавода амалга оширилади.

  8. Дастлабки ҳолат: лента ўнг қўлда, кафтнинг устида юқорига кўтариб туриш. Олдинга юриб ёки югуриб, бош билан тенгликда горизонтал илонизи амалини бажариш.

  9. Дастлабки ҳолат: ярим чўққайиб ўтириб, лента ўнг қўлда пастда. 1-2 оёқларни тўғри ростлаб, гавда олдида илонизи ҳаракати 3-4 дастлабки ҳолатига қайтиб, давом эттириш.

  10. Дастлабки ҳолат: ўнг қўлда лентани ортда ушлаб, чап қўл ёнига ёзилган. 1-2 оёқда тик турган ҳолатда, лентани олдинга-юқорига силкиш; 3-4 ярим чўққайиб, юқоридан-пастга қараб горизонтал илонизи ҳосил қилиш. Ҳаракатни 4 марта қайтариш, кейин лентани чап қўлга елка орқали олиш.

Бурамалар. Бу лентанинг машғулот ўтказиш учун ўзига хос ва ҳарактерли усулидир. Бурамалар ҳам вертикал ва горизонтал бўлиб, улар ҳам пол бўйлаб ёки ҳавода амалга оширилади. Бурамалар одатда тирсакни буккан вақтда елка олди ва кафтнинг айлана ҳаракатланиши туфайли ҳосил бўлади. Бурама ҳосил қилаётган вақтда тирсак соҳасини тезкорлик ва эркин ҳолда ҳаракатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Машғулот пайтида бураманинг яссилиги тўғри ҳолатда сақланса, ўрам миқдори ва тезкорлиги доимий бўлади.
Вертикал бурамалардаги ўрамлар лентанинг вертикал пол бўйлаб ҳаракатланиши, горизонтал-таёқча. Горизонтал бурамалар, аксинча, таёқча полга нисбатан вертикал жойлашади, лента ўрамлари горизонтал бўлади. Ўрамлар ҳаракати йўналиши соат мили бўйлаб ёки тескари йўналади.

Download 7,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish