Машқлар узвийлиги
Дастлабки ҳолат: қўл икки ёнга чўзилган, лента ўнгда. 1- пастки-чап тарафлама катта юз олди айланаси; 2- лентани пастки-чап томонга силкиш; 3- пастга ўнг тарафдан юз олдида айлантириш; 4- лентани пастки - ўнг томонга силкиш. Барча ҳаракатлар қилинаётганда лента оёқлар олдида пол устида ўйнаши керак.
Дастлабки ҳолат: худди шу. 1-2-оҳиста қадам чапга, лентани пастки-чап тарафдан юз олдида айлантириш; 3-чап ва ўнг томонга қадам босилади, лентани пастки-чап томонга силкиш; 4- пауза; 5-6 -худди шунингдек ўнгга.
2-машқни бажариш, фақат 4 ҳисобида лентани бошқа қўлга олиш керак.
1-3 машқларни такрорлаш, фақат юқоридан-чапга лентани юз олдида айлантириш.
Дастлабки ҳолат: лента ўнг қўлда олдинда. 1- лентани пастдан-олдинга ёндан катта ҳажмда айлантириш; 2- олдинга силкиш; 3- лентани пастки-орқа томонда ёндан катта ҳажмда айлантириш; 4- ортга силкиш.
5-машқни ўзгарувчан юриш ва ортга юриш билан бажариш.
Дастлабки ҳолат : лента ўнг қўлда олдинда. 1- юқоридан-орқа томонга лентани кенг айлантириш; 2 – пауза, қўлни ортга айлантираётганда елка ҳам ўша қўл томонга бурилади. Мана шу машқларни тўхтамасдан ва қўлдан-қўлга ўтказиб амалга ошириш.
Дастлабки ҳолат: қўллар ён томонга чўзилган, лента ўнгда. 1- лентани бош устида горизонтал тарзда айлантириш; 2- лентани чап қўл билан силкиш; 3-4 худди шу, ортга қайтиш йўналишида. Айлана ёрқин чиқиши учун лента таёқчасининг айланаси бош яқинида бўлиши керак.
Илонизи ҳосил қилувчи лента. Бу машғулот, лентанинг анъанавий усулларидан бири. Улар асосан билак-елка бўғини ёрдамида амалга оширилади ва қўллар енгил букилади, мускулларга минимал диққат-эътибор қаратилади. Лентанинг аррасимон ҳаракатининг ҳажми 30-35 см.дан ошмаслиги керак. Лента илонизи қилиб айлантирилганда оғирлик кафтга тушса, у ҳаддан ташқари катта ва нотўғри бўлади.
Илонизи айлантириш вертикал ва горизонтал тарзда бўлиши мумкин, пол ва ҳавода учта текислик бўйича бажарилади. Лентанинг пол бўйлаб ҳосил қилувчи тасвири унинг аталишидир. Вертикал илонизи ҳаракатининг аррасимон тишлари юқоридан айлантирилади, горизонтал айлантириш эса қўлларни ён томонга чўзиб амалга оширилади. Вертикал илонизи кафт ёрдамида ҳосил қилинаётганда елка пастки тарафдан айланади ва тезлик билан юқори ва пастга букилади, горизонталда эса елка ички томонлама ўнгга ёки чапга букилади.
Илонизи ҳаракат қилаётганда асосий хато кафтлар билан етарли алоқа боғлай олмагани ва етарли тезликни сақлай олмаслиги бўлади. Бўшашган лента ҳаракатларини пассивлиги ва аррасимон айлантиришнинг ноаниқлиги сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |