Бадиий гимнастика бґйича кичик ёшдаги болалар билан машІулот олиб бориш методикаси



Download 7,06 Mb.
bet30/48
Sana31.03.2022
Hajmi7,06 Mb.
#520816
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48
Bog'liq
Бадиий гимнастика 17.01.2011

Лентада бажариладиган машқлар


Лентада машқ қилиш фойдали, ажойиб ва турли кўринишлидир. Улар болаларда ритмни ҳис қилиш, аниқ ҳаракат координациясини олиш, чаққонлик ва бошқа жисмоний сифатларни шакллантиради. Лента ёрдамида ҳаракатланишнинг асосий тавсифлари шуки, турли суръатларни амалга оширишда булар ўзига хос қувват беради. Буни бажариш учун кучни тўғри тақсимлаш, қўлни тўғри тутиш лозим. Лентани айлантираётганда бутун танадаги ҳаракатни назорат қилиш, қўл ва оёқларнинг ажойиб ритмини юзага чиқариш лозим бўлади.
Кичик ёшдаги қизлар учун атласдан қилинган лента, узунлиги 3 метргача, қалинлиги 2,5-4 см. бўлади. Тутқичи эбонитли ёки ёғочдан ясалган бўлиб, диаметри 6 мм.дан 1 см.гача бўлади, текис шнур узунлиги 3-7 см. Ёғоч усти лейкопластир ёки изолента билан ўралган бўлади. Лента билан шнур бурчак остида бирлаштиради...
Лентада машғулот бажариш қуйидаги кетма-кетликда ўрганилади: силкиш, айлантириш, илонизи, спирал қилиб ва саккиз сони кўринишида ҳаракатлантириш.
Лента билан ҳаракатланишни ўрганиш, аввало, унинг тутқичидаги таёқни тўғри тутишдан бошланади. Уни катта, кўрсаткич ва ўрта бармоқ билан эркин ушлаш лозим. У қўлдан чиқиб кетмайдиган, силжимайдиган тарзда енгил ушланиши керак.
Тўғри тутиш — лента билан машғулот ўтказишда асосий тамойиллардан биридир. Бу алоҳидалик қисқа ҳаракатларни тезкорлик билан бажришда намоён бўлади.
Лентани бир қўлдан бошқасига ўтказиб, комбинация ҳосил қилиш лозим. Лента ушлагич таёқчани тезкорлик билан узатиш керакки, суръати бузилмаслиги ахамият бериш, бунинг учун махсус тайёргарлик керак. Бир кафт иккинчисига узатилаётганда тайёр туриши лозим.
Лентани силкиш. Бу лентада ҳаракатланиш техникасини тўғри ўзлаштириш муҳимдир. Силкиш турли текисликда ва йўналишда, тенгликларда ва эркин ҳаракатларда бўлади. Кафт қисми қўлнинг давоми саналади. Лента йўналишини ўзгартираётган вақтда кафтни бирдан ўзгартириш ярамайди, балки ўзига хос назокат билан, лента йўналишига мос равишда ўзгартириш керак, шунда ритм узилмайди. Гавда ва бош лентанинг учишини бошқаради ва лентанинг ясситекислигини таъминлашда ёрдам беради. Ёнаки ва юзаки жиҳатдан лента силкитаётганда билак тирсаги букилмаслиги керак. Болалар эса горизонтал силкиётганда, лентанинг ҳаракати улкан радиус олиши учун билак-қўл соҳасидаги тирсакни ҳиёл букади.



Download 7,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish