Машқлар узвийлиги
Дастлабки ҳолат: қўллар ён томонда, копток ўнг қўлда.
1-2 қўллар пастда, копток чап қўлга берилади .
3-4 қўллар ён томонда.
5-6 қўллар олд тарафда, копток ўнг қўлга берилади.
7-8 дастлабки ҳолат.
Дастлабки ҳолат: оёқлар тор керилган, қўллар пастда, копток ўнг қўлда
1-2 оёқ учига кўтарилади, қўллар ёй шаклида чўзилади, копток чап қўлга берилади.
3-4 товон ерга теккизилади, қўллар пастга
5-8 машқ иккинчи қўлда ҳам шундай давом этади.
Дастлабки ҳолат: тиззада турилади, қўллар ёнбошда, копток ўнг қўлда.
1-2 тана олдига эгилиб товонга ўтирилади, копток орқа томондан чап қўлга берилади.
3-4 тиззада туриш ҳолатига қайтилади, қўллар ёнбошда.
5-8 шундай ҳаракат чап қўл билан ҳам бажарилди.
Дастлабки ҳолат: оёқлар тор керилган, қўллар ён тарафда копток ўнг қўлда.
1-2 ўнг томонга бироз эгилиб коптокни чап қўлга, ўнг оёқ остидан берилади.
3-4 қўллар ён томонларга чўзилади.
5-8 шундай ҳаракат кейинги қўл билан бажарилади.
Дастлабки ҳолат. Қўллар ён томонда, копток ўнг қўлда.
1-2 чап оёқда турилади, ўнг оёқ ўтмас бурчак шаклида букилади ва унинг орасидан копток чап қўлга берилади.
3-4 оёқ туширилади. Қўллар ёнга чўзилади.
5-8 машқнинг давоми чап қўлда худди шундай давом эттирилади.
Дастлабки ҳолат: оёқлар ораси очиқ ҳолатда, қўллар ёнбошда.
1-2 чап томонга эгилади, копток чап қўл билан бош устидан берилади.
3-4 қўллар икки ёнга чўзилади.
5-8 бунда эса қўллар бошқа томонга тўғриланади.
Дастлабки ҳолат: тиззада оёқлар ораси очиқ турилади, қўллар ён томонда, копток ўнг қўлда.
1-2 тана ўнг томонга бурилиб, коптокни товонлар орасидан полга қўйилади.
3-4 тана чап томонга бурилади, тиззада турилади, қўллар икки ёнда.
5-6 тана чап томонга бурилиб, копток чап қўл билан олинади.
7-8 дастлабки ҳолат: копток чап қўлда.
Дастлабки ҳолат: чалқанча ётилади, қўллар ёнбошда, копток ўнг қўлда.
1-2 оёқлар букилади ва копток тиззага қўйилади.
3-4 қўллар ён тарафда.
5-6 копток чап қўл билан олинади.
7-8 оёқлар ёзилади, қўллар ёнбошда. Кейин чап қўлда, худди шундай бажарилади.
Дастлабки ҳолат: копток ўнг қўлда.
1-2 чап оёқда турилади, ўнг оёқ олдига букилади ва копток тизза остига қўйилади (сиқилади).
3-4 ўнг оёқ орқага тортилади, қўллар ёнда
5-6 ўнг оёқ олдига копток чап қўл билан олинади.
7-8 дастлабки ҳолат: копток чап қўлда. Ҳаракатлар кейинги оёқ билан худди шундай такрорланади.
Дастлабки ҳолат: шуғулланувчиларнинг оёқлари керилган ҳолда бир қадам масофа билан сафда турилади. Қўллар юқорида катта копток энг олдиндагида, копток бош устидан орқага оширилади. Копток саф охирига етиб боргач барча болалар қарши томонга бурилади ва эгилган ҳолатда оёқлари орасидан копток ортга жўнатилади.
Коптокни отиш ва ушлаб олиш.
Копток тепага ёки ёй шаклида турли томонларга отилади ва 1 ёки 2 қўллаб ушлаб олинади. Коптокни отиш ва ушлашда қўллар ортиқча ҳаракат қилмаслиги керак. Отиш дастлабки қўл кўтарилишидан олдин содир бўлади, унинг аниқлиги ва кўламини силкинишдаги панжанинг шиддатли ҳаракати таъминлайди. Шунингдек, отишга, оёқ ва гавданинг пружинага хос ҳаракати ҳам ёрдам беради.
Коптокни ушлаётганда унинг тушиш тезлигини ҳисобга олиш керак. Чунки копток кафтга тегиши билан қўлдан чиқиб кетиши мумкин. Тушаётган коптокни кафтда ушлаб қолишни бармоқлар учи орқали амалга оширилади. Сўнг қўллар пастга туширилади. Коптокни бармоқлар билан сиқиб ушлаш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |