Таркибида микроэлементлар тутадиган ва Усимлик
ларнинг меъёрида ўсиб-ривожланиши учун кам миц
дорда ишлатиладиган моддаларга
микроўғитлар
дейила
ди.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўсимликлар тарки
бида микро элементлар микдори 0,00001—0,01% ни
ташкил қилади. Масалан, қандлавлаги \осилдорлиги
гектарига 300
ц
ни ташкил қилганда, маҳсулот тарки
бидаги микроэлементлар микдори қуйидагича булади:
бўр
(В)
— 160 г; марганец
(Мп)
—500 г; мис
(Си)
—
50 г; рух
(Zn)
— 190 г; кобальт
(Со)
— 2 г.
Микроэлементларни ўрганиш ва қўллаш
борасида
К. А. Тимирязев, Д. Н. Прянишников, Е. В. Бобко, М. В.
Катааимов, М. Я. Школьник
каби олимлар кагга ишлар
ни амалга оширганлар. Ўзбекистон тупроқларидаги мик
роэлементларни ўрганиш ва пахтачиликда микроўғит-
лар меъёрини
белгилашда
Е. Круглова, Б. Исаев, М.
Алиева
ҳамда
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқи-
қот институти
олимларининг ҳиссаси катта.
Шу давргача микроэлементлардан бўр, марганец,
мис,
молибден, рух ва кобальт яхши ўрганилган.
Бўр
Бўр элементи (бўр арабча оқ ва заррабин модда)
фарангистонлик олимлар
Жозеф Гей-Люссак^ ва Луи Те-
нер
(1808)лар томонидан кашф қилинган. Ўсимликлар
таркибида бўр мавжудлиги орадан 50 йил ўтгач маълум
бўлди. Бўр танқислигида гуллар сони кескин камаяди,
шона ва тугунчалар тўкилади, поя ва илдизнинг ўсиш
нуқгалари шикастланади. Бу ҳол иддизмевалиларда яққол
намоён бўлади (9-рангли расм). Бўр гулдаги чанг найча-
ларнинг ўсиши ва ҳаёт
фаолиятини кучайтиради, уруғ
ва меваларнинг пишиб етилишини жадаллаштиради.
У ҳужайрадаги сув микдорини кўпайтиради, оқсил
ва углевод алмашиниш жараёнини тезлаштиради. Бўр
қанд моддаларНи ўсиш нуқгалари ва мевага боришини
тартибга солади. Усимликларнинг қурғоқчиликка бар-
дошини оширади
Бўр етишмаса, фотосинтез жараёни
секинлашади,
шунингдек, усимликларнинг илдиз тизими яхши ри-
вожланмайди. Бу микроэлемент усимликларда калий ва
азотни жадал ўзлаштирилишига ёрдам бергани ҳолда,
фосфорнинг ютилишига қаршилик қилади.
Усимликлар таркибидаги бўр миқдори ўртача 0,0001%
ёки 1
кг
қуруқ моддада 0,1
мг га
тенгдир.
Бўр танқислигида усимликларда
қуруқ ва жигарранг
чириш, сарғайиш,
илдизмеваларнинг
ўзакланиши
ва
бак
териоз
каби иллатлар кузатилади. Кунгабоқар, поми
дор, гулкарам, беда, хашаки илдизмевалар, ғўза, зи-
ғир, шоли, сабзавотлар ва қандлавлаги бўрга
талабчан
усимликлар жумласига киради.
Тупроқ таркибида бўр микдори 30
мг/кг
дан ошиб
кетса, усимликларда заҳарланиш аломатлари пайдо була
ди: поянинг пастки қисмидаги барглар сарғаяди, «куя-
ди», тўкилади. Бўрнинг сероблиги чорва моллари сало-
матлигига \ам салбий таъсир курсатади.
Турли тупроқларда бўр танқислигининг қуйи чега
раси турлича бўлиб, бу кўрсаткич қора тупрокдарда
0,3—0,6
мг/кг,
бўз тупрокдарда 0,45—2,0
мг/кг
дан паст
бўлганда бўрли ўғитлар қўллаш лозим.
Бўрли ўғитларни қўллаш натижасида зиғир (тола)
ва пахтадан гектарига 2—3
ц
гача қўшимча ҳосил олиш
мумкин. Қандлавлаги ҳосилдорлиги 45
и/га
га ошиб,
таркибидаги қанд моддаси 0,3—2,1 %га кўпаяди.
Бўрли микроўғитлар жумласига бўрат кислота, бўр-
магнийли ўғит ва бўрли
суперфосфатлар киритилади
(32-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: