Бнлнмингизни синаб кўрннг
1. Турли тупрокдар таркибидаги ялпи калий микдорини биласиз-
ми?
2. Калийнинг усимликлар ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида нима
биласиз?
3. Тупрокда калий қандай шаклларда учрайди?
4. Республикамизда калийли ўғит муаммоларини ҳал этишнинг
қандай йўлларини биласиз?
5. Калий хлорид олиш усулларини айтиб беринг.
6. Табиий калийли тузлар тўғрисида нималар биласиз?
7. Хлорсиз калийли ўғитлар олишда қайси минераллардан фойда
ланиш мумкин?
8. Калийли ўғитларнинг тупроқ билан таъсирлашиш механизми
ни тушунтиринг.
9. Калийли ўғитлар экинлар ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатига
таъсир қиладими?
V I I Б О Б . О Л Т И Н Г У Г У Р Т Л И , М А Г Н И Й Л И В А
Т Е М И Р Л И Ў Ғ И Т Л А Р . К А Л Ь Ц И Й Н И Н Г У С И М Л И К Л А Р
Ҳ А Ё Т И Д А Г И А Ҳ А М И Я Т И
Олтингугуртли ўғитлар.
Олтингугурт бевосита оқсил,
«В» гуруҳ дармондорилар, гликозидлар, саримсоқ ва
хантал мойлари таркибига киради. Олтингугуртнинг бир
Кисми усимлик таркибида минерал шаклда учрайди.
Аксарият қишлоқ хужалик экинлари тупрокдан олтин-
гугуртни фосфорга баравар, баъзи ҳолларда кўпроқ миц
дорда олиб чиқиб кетади.
Келажакда юқори концентрацияли минерал ўғит-
ларни қўллаш кучайиб боради. Шу давргача олтингугурт
нинг асосий қисми тупроққа суперфосфат ўғити билан
киритилган бўлса, уни қўш суперфосфат билан, Рес-
публикамиз шароитида аммофос билан алмаштирили-
ши олтингугурт етишмовчилигига олиб келади. Бу ўз
навбатида беда, дон-дуккаклилар, бутгулдошлар, кар
тошка каби экинларни олтингугурт билан озикланти
риш масаласини қўяди. Олтингугурт танқислигида мак-
кажўхори ўсимлигида кузатиладиган ташқи белгилар
8-рангли расмда келтирилган.
Ўсимликлар олтингугуртни тупрокдан SO- 4 ионлари
шаклида ўзлаштиради. Намлик меъёрида бўлган туп
рокдарда олтингугурт микдори 100
мг/кг
дан ошмайди.
Ҳайдалма қатламдаги олтингугуртнинг асосий қисми
органик шаклдадир. Улар минерализацияга учрагандан
кейин ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади. Турли туп-
роқлар таркибидаги олтингугурт микдори билан фарк
ланади.
Олтингугурт тупроққа ёғин-сочинлар билан ҳам ке
либ тушади ва унинг микдори ёқиладиган тошкўмир
ҳамда кимё ва металлургия корхоналаридан чиқадиган
газлар таркиби билан боғлиқ. Одатда бу миқдор 10—15
кг/га
ни ташкил қилади.
Олтингугуртли минерал ўғитлар саноат миқёсида
ишлаб чиқарилмайди. Асосий олтингугурт тутган угит
лар ва бирикмалар жумласига қуйидагилар киради.
— аммоний сульфат (NH4)2 S04, (24% гача
S
тутади,
сувда яхши эрийди);
— гипс CaS04-2H20 (19% гача
S
тутади, сувда ций-
ин эрийди);
— оддий суперфосфат — Са(Н2Р04)2 • 2Н20 • CaS04
(14—22%S тутади, сувда ўртача эрийди);
— калий сульфат — K2S04 (17% S тутади, сувда
яхши эрийди);
— кал и маг ва калимагнезия (14%
S
тутади, сувда
яхши эрийди);
— магний сульфат — MgS04 H20 (22%
S
тутади,
сувда яхши эрийди);
— соф (элементлар) олтингугурт (100%
S
тутади,
сувда эримайди).
Олтингугуртли ўғитларни биринчи навбатда донли
экинлар шунингдек, оқсил ва хантал мойи берадиган
экинларга, кузги шудгор остига киритиш мацсадга му-
вофиқцир.
Магнийли ўғитлар.
Магний хлорофилл таркибига кир
гани учун усимликлар ҳаётида муҳим ўрни тутади. У
углеводлар алмашинувида иштирок этади, оксидланиш-
цайтарилиш жараёнлари ва ферментлар фаолиятини
кучайтиради. Кальций билан бир цаторда протоплазма-
нинг физикавий-кимёвий ҳолатини белгилайди. Усим
ликлар генератив цисмларининг шаклланишида маг
нийнинг аҳамияти катта. Ўсимлик цисмлари бўйлаб
ҳаракатланиб, фосфор билан биргаликда меваларда,
асосан уруғ муртагида тўпланади.
Тупроцца киритиладиган азотли, фосфорли ва ка
лийли ўғитлар меъёрининг оширилиши Усимликлар
нинг магнийга бўлган талабини ҳам кучайтиради. Озиц
ланиш муҳитида магний танцис бўлганда, у барглардан
усимликнинг ҳосил цисмлари томон интилади, нати
жада баргларда магнийга нисбатан очициш белгилари
(оц доғлар пайдо булади ва улар эрта тўкилади) кузати
лади. Тупроцда магний мицдори % нинг ўндан бир
'улушидан 1 — 1,5% гача етиши мумкин. Тупроцнинг 20
см
ли цатламида калий ва кальцийнинг ялпи заҳираси
мос равишда 60—80 ва 20—30
т/га
ни ташкил этса,
магний захираси 12—15
т/га
дан ошмайди. Магний
захираси тўлалигича барцарор кимёвий бирикмалар шак
лида учрайди. Нордон тупроцлар шароитида усимлик
ларда магнийли минерал ўғитларни цўллашга талаб
кучаяди.
Темирли ўғитлар.
Темир ўсимликларда кам мицдорда
учрасада, унинг танқислиги ёш баргларда
хлороз
касал
лиги (хлорофилл етишмовчилиги)ни юзага келтиради
(7-рангли расм). У оксидловчи ферментлар таркибига
кириб, усимликларда содир бўладиган барча оксидла-
ниш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади.
Темир одатда органик моддалар билан комплекс
бирикмалар ҳосил қилади, шу сабабдан ўсимлик тўқи-
маларида эркин минерал шаклда учрамайди. Ўсимлик
таркибидаги темир миқцори фоизнинг юздан бир улу-
ши атрофида. Мазкур элемент ўсимлик танасида жадал
ҳаракатланиши билан ажралиб туради. Темир танқисли-
ги кўпроқ серкарбонат тупроқларда, мевали дарахтлар-
да яққол кўринади.
Темирли минерал ўғит сифатида таркибида 47—53
фоиз темир сульфат тутган темир купорос (FeSO^H^O)
кенг ишлатилади. Ўғитлар таркибидаги темир тупроққа
тушгач, тезда усимликлар томонидан ўзлаштирилмай-
диган шаклга ўтади, шу боис уни ишлатиш олдидан
гўнг ёки торф билан аралаштириш лозим.
Кейинги даврларда темирнинг комплекс бирикма
лари —
хелатлардан
фойдаланиш йўлга қўйилди. Улар
осон эрийди ва тупрокда кучсиз муқимланади. Бундай
комплекс бирикмалар асосини аминополисирка кисло
талар ташкил этади. Шу асосда олинадиган эритмалар
ҳидсиз, зичлиги 1,4
г/см3
дан кичик бўлиб, 7—10%
темир тутади. Кўпроқ илдиздан ташқари озикланти
ришда ишлатилади.
Кальцийнинг усимликлар ҳаётидаги аҳамияти.
Каль
ций усимликларда углеводлар ва оқсил моддалар алма
шинуви, илдиз тизимининг меъёрида ривожланиши ва
ҳужайра шираси коллоидларига ўзига хос таъсир курса
тади. Қишлоқ хўжалик экинларининг кальцийга эҳтиё-
жи ривожлаиишнинг илк даврларидан бошлаб намоён
бўлади. Кальций танқислигида заҳира озиқ моддалар
(крахмал, оқсил)нинг сафарбар ҳолатга ўтиши ва ни-
ҳоллар осон ўзлаштирадиган бирикмаларга айланиши
кескин секинлашади, қайсики ўсимликларнинг нобуд
бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Кальций тақчил ша
роитларда нитратларнинг аммиакгача қайтарилиши,
шунга мос равишда синтези секинлашади.
Кальций ўсимликлар танасида калийга нисбатан тес
кари фаолияти билан ажралиб туради. Масалан,
К+
ҳужайра ширасини сув билан таъминланишига кўмак-
лашса ва коллоидларининг дисперслигини оширса,
Са2+
бу хусусиятларни пасайишига хизмат қилади. Шу боис
ўсимликлар озиқланишини бошқаришда мазкур икки
элементни мақбул нисбатларда бўлишига эътибор қара-
тилади.
Кальций айрим катионларнинг ўсимликларга кўп
миқдорда ютилишига монелик қилиши билан озикда-
ниш муҳитидаги катионлар таркибининг физиологи к
жиҳатдан мувозанатлашишига ёрдам беради.
Кальцийнинг миқдори қари \ужайраларда кўпроқ
бўлишини шовул кислота билан ўзига хос бирикмалар
ҳосил қилиши билан изоҳлаш мумкин. Бошқа элемент
ларда кузатганимиздек, кальций ҳам турли ўсимликлар
таркибида турли миқдорда учрайди. Дуккакли экинлар
кальцийга жуда талабчан бўлиб, улар таркибида каль
ций микдори ғалла экинларига нисбатан 4—5 марта
кўпдир. Масалан, беда ва себарганинг ўсувчи қисмлари
3,5—4,0% кальций тутгани ҳолда, ғалла экинлари сомо-
нида 0,3—0,4%, илдизида эса атиги 0,035—0,04% каль
ций мавжуд.
Тупроқ эритмаси таркибидаги кальций гидрокарбо-
натлари, нитратлари ва хлоридлари ўсимликлар томо
нидан ўзлаштирилади. Тупрокдаги кальций микдори туп
рок сингдириш комплексининг ҳолати ва муҳитига кучли
таъсир кўрсатади. Ёғин-сочин ва суғориш таъсирида
тупрокдан сезиларли микдорда кальций ювилиши мум
кин.
Do'stlaringiz bilan baham: |