Б. С. Мусаев а г р о к и м


Билимингизня синаб кўринг



Download 6,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/310
Sana24.02.2022
Hajmi6,8 Mb.
#237581
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   310
Bog'liq
Агрокимё B.C.Musayev

Билимингизня синаб кўринг
1. Таркиби ва олиниш усуллари бўйича комплекс ўғитларни 
гуруҳларга ажратинг.
2. Комплекс ўғитларнинг оддий минерал ўғитлардан устунлиги ва 
камчилиги нималарда намоён бўлади?
3. Аммофос ва диаммофос тўғрисида маълумот беринг.
4. Суюқ комплекс ўғитларнинг олиниш усулларини биласизми?
5. Ўғитларни аралаштиришда нималарга эътибор берилади?


Маҳаллий ўғитлар жумласига гўнг, гўнг шалтоғи, 
торф, нажас, парранда аҳлати, компостлар, сапро­
пель, хужалик ва маиший чиқиндилар, сидератларни 
киритиш мумкин. Маҳаллий ўғитлар ичида энг кенг 
тарқалгани гўнг ҳисобланади. Маҳаллий ўтитлар билан 
бирга тупроққа ўсимликларнинг меъёрида ўсиб-ривож- 
ланиши учун зарур барча макро ва микроэлементлар 
тушади. Қорамол гўнгининг бир 
т
қуруқ моддаси тар­
кибида 20 
кг
азот, 10 
кг
фосфор (PJ05), 24 
кг
калий 
(К20), 28 
кг
(СаО), 6 
кг
магний (MgO), 4 
кг
олтингу­
гурт (S03), 25 
г
бўр (В), 230 
г
марганец (Мп), 20—30 
г 
мис (Си), 100 
г
рух (Zn), 2 
г
кобальт (Со), 2 
г
молиб­
ден (Мо) ва 0,4 
г
иод (J) мавжуд.
Таркибида усимликларнинг ривожланиши учун зарур 
барча элементларни тутгани сабабли гўнг 
тўлиц ўғит 
деб юритилади. Айрим маҳаллий ўғитлар таркибидаги 
асосий озиқ элементларининг миқдори 41-жадвалда кел­
тирилган.
41-жадвап.
Айрим маҳаллий 
ўғитлар 
таркибидаги озиқ 
элементлар 
мивдори, %
(X. К. Асаров, 1989)
Маҳаллий ўғит тури
N
Р А
к ,о
СаО
Чала чириган гўнг 
(намлиги 75%)
Гўнг шалтоғи
Дўнглик торфи (намлиги 60%) 
Ботиқлик торфи (намлиги 60%) 
Нажас
0,50
0,25
0,35
1,05
0,67
0,25
0,06
0,03
0,14
0,33
0,60
0,36
0,03
0,07
0,20
0,70
0.06
0,04
0.14
0.10
20 
т
чала чириган тўшамали гўнг таркибидаги озиқ 
моддалар микдори 0,3 
т
аммиакли селитра, 0,25 
т  
оддий суперфосфат ва 0,2 
т
калий хлориддаги озиқ 
моддаларга баробар.


Гўнгнинг минерал ўғитлар олдидаги энг асосий кам­
чилиги таркибидаги озиқ моддаларнинг % ларда ифо­
даланадиган микдорининг камлигидир (айрим ҳоллар- 
дагина бир % дан ошади).
Гўнг, гўнг шалтоғи, парранда ахлати каби маҳаллий 
ўғитлар ишлатилганда, ҳосил билан олиб кетилган озиқ 
моддаларнинг бир қисми тупроққа қайтади. Дуккакли 
ва дуккакли-дон экинларнинг дони ва хашаги билан 
озиқлантирилган чорва молларининг гўнги азотга бой- 
дир.
Шаҳар чиқиндилари, торф, сапропель (чучук сув 
ҳавзаларининг лойқаси) каби маҳаллий ўғитлар деҳ- 
қончиликда моддалар ўрамини янги озиқ моддалар би­
лан бойитади. Маҳаллий ўғитлар тупрокнинг озиқ ре­
жимига билвосита йўл билан ҳам таъсир кўрсатади. 
Масалан, микроорганизмлар азотни ўзлаштириб, ўз 
танасида тўплайди. Гўнгнинг фосфорли ўғитларга кўрса- 
тадиган таъсири алоҳида аҳамиятга эга. Бунда биринчи- 
дан, микроорганизмлар ўғит таркибидаги фосфорни 
ўзлаштириб, уни тупрокдаги тузларнинг кимёвий таъ­
сиридан, бинобарин фосфорли ўғитларнинг асосий кие- 
мини қййин эрийдиган шаклга ўтиб қолишдан сақлай- 
ди. Иккинчидан, маҳаллий ўғитлар ва улар асосида 
ҳосил бўладиган гумус фосфорни қамраб олиб, уни 
ўсимликлар қийин ўзлаштирадиган шаклга ўтиб қоли- 
шига йўл қўймайди. Учинчидан, тупроқ ферментлари 
ва микроорганизмларининг нафас олиши жараёнида 
ажралиб чиқадиган С02 гази ҳамда маҳаллий ўғитлар- 
нинг парчаланишидан ҳосил бўладиган органик кисло­
талар таъсирида тупрокдаги фосфорнинг эрувчанлиги 
кучайиб, ўсимлик осон ўзлаштирадиган шаклга ўтади.
Гўнг ва бошқа маҳаллий ўғитлар экинлар учун фа­
кат минерал моддаларнинг манбаи бўлиб қолмай, уларни 
карбонат ангидрид билан ҳам таъминлайди. Гўнг ва 
бошқа маҳаллий ўғитлар кўп ишлатилганда, улардан 
ажраладиган С02нинг микдори 10—20 марта ва ундан 
ҳам кўпроқ ортади. Гектарига 30—40 
т
гўнг киритил­
ганда гўнг қўлланилмаган майдондаги га нисбатан бир 
кеча-кундузда 100—200 
кг
кўп карбонат ангидрид аж­
ралади. Агар донли экинлар 2,5 
т/га,
картошка ва саб­
завот экинлари 40—50 
т/га
ҳосилни шакллантириш 
учун кунига мос равишда 100 ва 200 (300) 
кг
карбонат 
ангидрид сарфлайди.
Тупроқнинг ҳайдалма қатламида ўсимликларнинг 
меъёрида ўсиши учун шароит яратадиган микроорга-


низмлар микдори 6—7 
т/га
ни ташкил этади. Нажас ва 
гунг микрофлорага жуда бой бўлиб, улар билан туп- 
роққа кўп микдорда микроорганизмлар келиб тушади.
• Тупроққа маҳаллий ўғитлар киритилганда, микро­
организмлар ҳаёт фаолиятининг жадаллашиши эвази- 
га биологик фаол моддаларнинг тури ва микдори кўпа- 
яди. Шундай моддалардан ҳисобланган 
ауксинлар, 
гетероауксинлар
ва 
витаминлар
усимликлар томонидан 
жуда оз микдорда ўзлаштирилишига қарамасдан улар­
да кечадиган модда алмашинув жараёнини тезлашти­
ради.
Тупрокда пенициллин ва бошқа антибиотикларнинг 
бўлиши, биринчидан, ундаги касаллик тарқатувчи мик- 
роорганизмларни йўқотса, иккинчидан, ўсимликларни 
турли хил касалликларга дучор бўлишдан асрайди.
Маҳаллий ўғитлар айниқса унумдорлиги паст туп- 
рокдарга киритилганда яхши самара беради. Тупроққа 
гўнг мунтазам киритилса, гумус миқдори кўпаяди, синг­
дириш сиғими ва буферлиги ортади. Шу билан бир 
қаторда тупроқнинг биологик, физикавий ва кимёвий 
хоссалари ҳамда сув ва ҳаво режимлари яхшиланади. 
Маҳаллий ўғитлар таъсирида оғир тупроқларнинг меха­
никавий таркиби енгиллашади, енгил тупрокдарнинг 
нам сиғими ва сув ўтказувчанлиги ижобий томонга 
силжийди.
Маълумки, фақат минерал ёки маҳаллий ўғит 
қўллаш йўли билан ҳам экинлардан мўл ҳосил олиш 
мумкин. Лекин улар таркибидаги озиқ моддаларнинг 
икки хил табиатли эканлигини (минерал ўғитлардаги 
озиқ моддалар осон эрийди, гўнгдаги органик модца-
42-жадвал.

Download 6,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish