300
фаннинг бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси ахборот компетентлигини ривожлантириш
фаолиятидаги ўрнини аниқлашдан иборатдир.
Бунда ахборот компетентлигини ривожлантириш фаолияти томонидан қўйилган
талаблар тизимли бўлиб, улар нафақат алохида ўқув фанларининг тузилиши ва
қўлланишига оид технологик тамойилларни, балки талабаларни методик тайёрлаш
мазмунини белгилаб беради.
Бошланғич синф ўқитувчиси – у нафақат ўқимишли (тафаккури юксак даражада
ривожланган, ақлий салоҳияти юқори одам), балки,
энг аввало, зиёли (ўқимишли
одамлардан иборат, юксак ички ва ташқи маданиятга эга одамларнинг ижтимоий гуруҳига
мансуб ва ақлий меҳнат билан малакали равишда шуғулланувчи инсон).
Ўқитувчиларни бошланғич синф ўқувчиларига математика фанини ахборот
компетенциялари асосида ўқитиш учун тайёрлаш қуйидагилардан иборат: турли билим
соҳаларидаги илмий тушунчалар шаклланиш учун ягона асосни вужудга келтириш, болалар
шаклланиши ва ривожланишининг психологик-физиологик хусусиятларини билиш,
билимларни ўзлаштириш жараёнидаги психологик қонуниятларни, бошланғич синф
ўқувчиларига арифметик aмaллaрни ўқитишда aхборот технологиялaридaн фойдaлaниш;
ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш; бўлажак бошланғич синф
ўқитувчиларининг мустақил таълим олишга, ўзини ривожлантириш ва такомиллаштиришга
мунтазам интилишини таъминлаш ва бошқалар.
Бошланғич синф ўқитувчиси бошқа фан ўқитувчиларидан фарқлаб
турадиган
қуйидаги компетенциялар (кўникмалар)га эга бўлади: интегратив кўникмалар; теварак
оламни билиш жараёнида турли фан соҳаларини интеграциялаш лаёқати; таълимнинг
дунёқарашни шакллантириш ва ривожлантириш вазифасини рўёбга чиқариши; мавжуд
турли-туман методик мажмуалар ва тизимларни таҳлил қила олиши,
энг яхши натижага
эришиш учун йўналтирилган оптимал таълим шакллари, усуллари ва воситаларини
танлаши; билимларни ўзлаштириш жараёнида психологик қонуниятларни ҳисобга олиши;
ўқувчилар билим олишидаги қийинчиликларни ўз вақтида пайқаш ва уларнинг эҳтимолий
сабабларини аниқлаш, тегишли тузатишлар киритиш кўникмаси; ўз фикрини аниқ ва лўнда
ифодалаш кўникмаси, бошланғич синф ўқувчилари, ота-оналар ва ҳамкасблар билан
оптимал мулоқот
усулини танлай олиши; мактабгача таълим ва бошланғич таълим,
шунингдек, бошланғич ва ўрта таълим ўртасидаги узлуксизни амалга ошириш лаёқати;
илмий-тадқиқий фаолият олиб бориш лаёқати; бошланғич синф ўқувчиларига арифметик
aмaллaрни ўқитиш бўйича интеграциялашган ўқитиш методикасини ўзлаштириши; ўзини
ривожлантиришга, ижодкорликка ва ахборот компетентлигининг ўсишга интилиши.
Тадқиқот ишимизда “Бошланғич синфларда ахборот компетентлиги” фани доирасида
ишлаб чиқилган методик таъминотимизда асослаб берилган айрим модуллардан мисоллар
билан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ахборот компетентлигини
ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг усулларини келтириб ўтамиз.
Бугунги ахборот технологиялари ривожланган давр таълимда олиб борилаётган
ишларнинг самараси бир қанча омилларга боғлиқлигини кўрсатмоқда. Дарсларда ахборот-
коммуникация воситаларининг имкониятларини тўғри баҳолаш, дарс жараёнида унумли
фойдалана олиш юзасидан ўқитувчиларда кўникмаларни шакллантириш ҳамда
ўқувчиларни ана шундай дарсларга тайёрлаш унинг сифат даражасини оширади.
Ахборотлар оқимининг ортиб бориши ва таълим методларининг мураккаблашиши билан
таълимни асосан анъанавий усулда ташкил этиш тобора қийинлашиб бормоқда. Ахборот-
коммуникация технологиялари воситалари ўқув жараёнида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб
таълим соҳаси учун ниҳоятда кенг имкониятларни тақдим қилади:
дифференциал ва индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил қилиши;
тескари алоқа боғлаши: ўқувчиларнинг ўзини-ўзи назорат қилиш ва тузатиб
бориши;
301
дарсларда
анимация, графика, мултипликация, овоз каби компютер ва ахборот
технологиялардан фойдаланилиши;
ўқувчиларга фанни ўзлаштириш учун кўникмалар ҳосил қилиши ва ҳоказо.
Юқоридагиларни хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки,
ахборот компетентлиги
комплексини таълим муассасаларига жорий этилиши ҳар томонлама фойда келтиради.
Ушбу технологияларни таълим тизимига кенг жорий этиш олий таълим муассасалари
олдига қўйилган кўп муаммоларни ўз пайтида ҳал этишга ёрдам беради. Ҳозирда фанларни
компьютерлардан фойдаланиб ўқитиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Компьютер
технологияларининг имкониятларидан талабалар кенг фойдаланиш орқали ижодий
қобилиятларини ривожлантиришда самарали ютуқларга эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: