- Уч ҳафта бўлди, - жавоб берди Женис. - Биламан, бу
оз муддат, лекин, менимча, биз бир-биримиз учун яратилган-
миз. Биз кафеда танишдик, кўзларимиз кўзларимизга тушди,
кўп бир-биримизга қараб қолдик, кейин у олдимга келди ва
биз гаплашишни бошладик.
- Ким ўзи у, нима билан шуғулланади? - суриштириб
қолди Трейси.
- Бу ҳақца кам гаплашдик. Унинг бизнес борасида қан-
дайдир муаммолари борга ўхшайди ва бу ҳакда ҳозир га-
плашишни истамаяпти. Биламан,
у бир неча компанияларда
савдо соҳасида ишлаган. Ҳозирги кунда унда ўтиш даври.
У келажакда нима билан шуғулланиш ҳақида ўйлаяпти. У
жуда ақлли, унинг бошида қанча ғоялар бор-ку. Унинг мияси
жуда тез ишлаяпти. У менинг бизнесим билан ҳам қизиқиб
қолди, балки шерик бўлармиз, менга анчадан бери ёрдамчи
ҳам керак эди. Мен учрашувга бора олмаганимга сабаб биз
бугун Сан-Францискога романтик уик-эндга учяпмиз, - ту-
шунтирди у. - Бу ғоя ундан чиқци.
У уч ой олдин буюртма
бериб қўйиладиган меҳмонхонага хона ва италиян рестора-
нига стол буюртиб қўйди. У ҳаммасини ташкиллаштирди.
- Сенинг айтишингга қараганда, унда ҳозир ўтиш даври
бўлса... Бу нимаси? - ўзини тутиб тура олмади Трейси.
- Бугунгача билганларим шуки,
охирги ишлаган корхо-
насида у омадсизликка учраган. У консальтин фирмасини
очган, лекин бир йилдан сўнг шериги билан келишмовчили-
клар пайдо бўлган. Икки ойча олдин у бизнесдан чиққан, ҳо-
зирда у нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаб юрибди. Ҳам-
мамизда омадсизликлар бўлади-ку. Мен маълум бир вақтгача
унга ёрдам бера оламан.
Лесли аста қизиқиб сўради:
- Сафарингиз учун ким тўлайди?
- Мен, - тан олди у. - У оёққа туриб олгунча ҳамма ха-
ражатларини ўз зиммамга оламан. У жуда ақлли кўринади.
Менда ўз бизнесимни ўртоқлашишга имконият туғилди.
- Сен жинни бўлиб қолибсан! - ҳаммамиз тенг қичқи-
риб юбордик.
161
- Майли, биламан, мен бир томондан қувонсам, иккин-
чи томондан ҳаяжондаман! - деди Женис. - Бўлди,
мен ке-
тишим керак, самолётга кечикяпман. Вақтингизни чоғ ўтка-
зинг! Кўришгунча!
Мен гўшакни қўйдим, биз ҳаммамиз эшитганларимиздан
оғзимизни очиб қолгандик.
Биринчи бўлиб Трейси гап очди:
- Мен тўғри эшитдимми? Женис ҳеч вақоси йўқ йигитга ,
ҳаммаси учун тўлар эканми? Йигит уникига кўчиб ҳам ўтар
эканми? Женис ўзи билмаган инсон билан шерик бўлмоқ-
чими? Сен адашяпсан, деб айтинглар, эшитганларинг ёлғон,
денглар!
- Мен ҳам эшитганларингни эшитдим, - тасдиқлади
Лесли.
- У нима ҳақда ўйлаяпти? Кўр бўлиб қолмадимикан? -
тушунқирамай деди Трейси.
- Айтишларича, севгининг кўзи кўр бўлади.
Мана сизга
зўр намуна! - дедим мен ҳам ҳайрон ҳолда.
- Ўйлашимча, вақт кўрсатади, - мулоҳаза қилди Пэт.
Ҳаммамизга Женисни тушунишимиз қийин бўлди.
- Қўшимчасига бизни эркак кишига алмашди! - бақи-
риб юборди Трейси. - Аёллар шундай қилишса, чидамай ке-
таман. Бу тентаклик-ку!
Пэт пичирлади:
- Балки у ростдан ҳам чиройлидир?
- Балки у ёш бўлса керак? - қўшиб қўйди Лесли.
- Ёки бирор миллионернинг меросхўридир, - қўшилдим
мен.
Энди кўриниш равшанлашяпти, - деди Трейси.
- Биз ўзимизча Жениснинг танловини тасаввур қилиб
кулардик, холос. Аммо бу кулгимизнинг ортида Женисга
нисбатан ҳаммамизнинг кўнглимизда хавотир бор эди.