Биринчи савол
- Биринчидан, қандай мақсад билан пул қўймоқчисиз:
маблағли даромад учунми ёки пул оқими учунми? - гап бо-
шладим мен. - Ёдингиздами, биз буни муҳокама қилгандик?
Агар сиз акциялар учун пул тиккан бўлсангиз, кўп ҳолларда
сизнинг мақсадингиз бу - маблағли даромад. Олдинги нарх-
дан қимматроқ сотиш учун акцияларнинг баҳоси кўтарили-
ши керак. Агар уй сотиб олиб, уни таъмирлаб, яна қимма-
троқ сотсангиз ҳам, маблағли даромад оласиз. Мабодо уйни
сотмай, ижарага берсангиз, уй сизга пул оқимини олиб кира-
ди, бу ҳам акция улушига ўхшаган нарса.
Пул оқими - шахсан мен бу икки сўзни жуда ёқтираман.
Пул ўз-ўзидан оқиб келар экан, менинг ишлашимнинг ҳожа-
ти йўк, мен озодман! Мен шунчаки активларни сотиб оламан
ёки ташкил қиламан, улар менга ҳар ойнинг охирида муқо-
бил даромад келтираверади. Менинг тизимим шундай.
- Мен қолган умрим мобайнида ишлашни истамаганли-
гимни яхши биламан. Жуда бўлмаса, ҳозирги ишимни қи-
лишни хохдамайман. Тушунишимча, мен пул қўйсам, у мен-
167
га ҳар ой даромад келтиради ва сармоямни кўпайтиришим
мумкин, пул оқими эса ўсади. Ишламаслигим ҳам мумкин,
чунки менинг қўйган маблағим ҳар ой мени даромад билан
таъминлайди.
Агар мен пулни маблағли даромад учун қўйсам, активни
сотишимга тўғри келади, шундан даромад оламан. Бу би-
лан мен даромадимни ошириш учун доим олди-сотди билан
шуғулланишим керак. Оқибатда қанчадир олди-сотдидан
қолган пул даромадим ҳисобланиб, унга умримнинг охири-
гача яшашим мумкин. Кўриниб турибдики, бу икки хил тур-
даги стратегия, - тушунчасини айтди Трейси.
- Сен ҳақсан, - қўшилдим мен. - Мен уларни бир-бири-
дан яхши, деб айта олмайман. Шахсан мен пул оқими тизими-
дан фойдаланаман. Сармоялашни мен 1989 йилдан бошлаган-
ман. Беш йилдан сўнг биз Роберт билан пул оқими туфайли
молиявий озодликка эришдик. Гап қандайдир пул миқдорини
кўпайтириш ҳақида кетаётгани йўқ, гап пул учун ишламаслик
ва севган ишингиз билан машғул бўлиш тўғрисидадир.
Яна бир нарса, мен биринчи навбатда пулни кўчмас мул-
кка тикаман. Нимага? Чунки менга баҳолаш, ўрганиб чиқиш
ва уларни нималар учун ишлатса, яхши бўлишини белгилаш
ёқади. Шунингдек, яна менга пул оқими жуда ёқади. Ҳар
бирингиз кўнглингиздаги сармоялашни топишингиз керак,
бўлмаса, муваффақиятга эришишингиз қийин.
Бир йилга яқин бир дугонамни кўчмас мулкни сармоялаш-
га даъват қилиб келдим, ҳеч биринчи қадамни қўя олмасди.
Бир куни савдо фондлари опционлари бўйича бўлган семи-
нарда қатнашиб, унда қизиқиш уйғонади ва кўнгилдан ўша
соҳани танлайди. Ҳозирда у опционлар билан омилкорона
шуғулланиб юрибди. Унга қилаётган иши ёққанидан ишида
муваффақиятларга эришяпти. Шунинг учун ҳам ўзингизга
мос тушадиган маблағ қўйиш соҳасини танланг.
Иккинчи савол
- Демак, биринчи савол: маблағ даромади ёки пул оқи-
ми? - давом этдим мен. - Иккинчи савол: мақсадингиз нима?
168
- Мен умуман озод бўлмоқчиман! - деди Лесли. - Мен-
га ҳашаматли уй ёки қимматбаҳо автомобил керак эмас.
Мен шунчаки доимий пул етишмовчилиги тугашини, мен-
га кимдир нима қилишим кераклигини кўрсатмаслигини
хохдайман, качон ишга келиб, қачон кетишим лозимлигини
мйтишини истамайман, холос. Мен ҳаётим таъминланганига
ишонч ҳосил қилсам, ишламай ҳам қўяверишимни хохдай-
ман. Мен пул оқими учун пул тикаман, мен бунга қарор
қилдим. Мен ҳар ойлик харажатимга пул тушиб туришини
истайман. Харажатларим бир ойга 5,2 минг доллар, шуни
қоплайдиган сармоялашдан тушадиган пул менга етади. Ме-
нинг асл мақсадим шу.
- Ҳаммаси аниқ тушунарли, - деди Пэт. - Мен тушуна-
ман, балки ўзимга ўхшамаётгандирман, лекин бу ерга аниқ
мақсадсиз келгандим. Мен шунчаки аста сармоялашни бо-
шлаб, маблағ тўплайман, деб ўйлагандим. Энди машғулот-
ни ўтиб, эрим билан тўплаганларимиз бир йилга етишини
аниқлаб, ҳозирда турган ўрнимни қайта кўриб чиқишим ке-
раклигини билдим. Келажак бизга нима олиб келишини ким
ҳам биларди? Мен кутилмаган ҳолатларга тайёр эмасман.
Менимча, мақсадим борасида жиддийроқ ўйлашимга тўғри
келади, шекилли.
НИЯТГА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛАДИ
- Менинг мақсадим бор, уни қандай амалга оширишим
мумкин? - сабрсизлик билан деди Лесли.
- Бунинг устида ишлаш керак, - дедим мен. - Уйланган
мақсаднинг режаси бўлиши лозим. Сиз истагингизга қандай
етишингизни аниқлаб олишингиз даркор. Сармоялашнинг
механизми ва асбоблари шунчалар турли-туманки, бирин-
чи навбатда ўзингизга қулайини танлашингиз керак. Қизиғи
бўлмаган нарсани ўрганиб чиқишдан зерикарли нарса йўқ.
Мактабда ўқиб юрганимда тригонометрия дарси бўларди,
уни ҳеч ким тушунмасди, унинг ҳаётда нима кераги бор
экан, ҳозиргача билмайман.
169
— Шунинг учун ҳам мен биология дарсига қатнашмас-
Дим, - тан олди Трейси. — Қурбақалар олами мен учун эмас.
— Кулишингиз мумкин, охирги ойлар мобайнида сармо-
ялашнинг турли механизмини ўр[ аниб чиқиб, рўйхатимни
туздим ва уни Кимга жўнатдим. У рўйхатга яна бир-икки
иловаларни киритди. Мен ундан бир неча кўчирмаларни ол-
дим, - деди Пэт.
— Биз кулмаймиз, Пэт. Аксинча, сенга катта раҳмат ай-
тамиз!
Қуйида сиз Пэтнинг рўйхатини кўряпсиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |