Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Алишер Навоий 
(1441-1501) 
Юртбошимиз И.А.Каримов Алишер 
Навоийга шундай баҳо берган эди: 
«Алишер Навоий халқимизнинг 
онги ва тафакури, бадиий маданияти 
тарихида бутун бир даврни ташкил 
этадиган 
буюк 
шахс, 
миллий 
адабиётимизнинг тенгсиз намоянда-
си, миллатимизнинг ғурури, шаъну-
шарафини дунёга тараннум қилган 
ўлмас сўз санъаткоридир.
Таъбир жоиз бўлса оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи 
бирон-бир инсон йўқ-ки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, 
Навоийга садоқат ва эътиқоди билан қарамаса». 
Буюк мутаффакир ва давлат арбоби, ўзбек адабиёти асосчиси Алишер 
Навоий 1441 йили Ҳиротда таниқли барлос баҳодири Ғиёсиддин хонадонида 
дунёга келган. У ёшлигиданоқ ниҳоятда заковатли ва зеҳнли бола бўлган. 
Унинг беш ёшида ёзган ғазалига таниқли ўзбек шоири Лутфий ўз вақтида 
катта баҳо берган эди. Ёшлигиданоқ у темурий шаҳзода Султон Ҳусайн 
билан дўст бўлиб, кейинчалик улар Хуросон ҳокими Абулқосим Бобур (1451-
1457) хизматида бирга бўлганлар. Ҳусайннинг хизмат даврида Алишер 
Навоий Машҳад ва Ҳирот мадрасаларида таҳсил кўради. Кейинчалик 
Мовароуннаҳр ҳокими Султон Абу Саид тазйиқи билан Самарқандга 
кетишга мажбур бўлиб, у ерда икки йилча туриб, ўз билимини янада 
такомиллаштиради. 1469 йили Хуросон тахти Султон Ҳусайнга теккандан 
сўнг, унинг таклифи билан Алишер Навоий Ҳиротга келиб, аввал 
муҳрдорлик сўнгра вазирлик лавозимида фаолият кўрсатади. Жумладан
Алишер Навоий ўзининг вазирлик лавозимини эгаллаган вақтида (1472-1476) 
мамлакатда имкон борича осойишталик ва адолат ўрнатишга ҳаракат қилади. 
Унинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида шаҳарлар юксалди, сув чиқарилиб, 
кўпгина ерлар обод қилинди, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ишлари янада 
ривожланди. Навоий илм-фан, маърифат ва маданият аҳлига шахсан ўзи 
ҳомийлик кўрсатди. Гарчи тожу-тахт учун курашларда ва фитна-низолар 
натижасида Навоийнинг Султон Ҳусайн билан оралари бир оз совуган бўлса-
да, лекин Навоий умрининг охирига қадар давлатнинг таянч шахсларидан 
бири бўлиб қолади. Жумладан, у вазирлик лавозимидан кетар экан, султон 
Навоийга шоҳона тўн кийгизиб, унинг ҳеч бир илтимоси ҳеч қачон ерда 
қолмаслигини айтади. Алишер Навоийнинг биргина ўзи 300 тадан зиёд турли 
қурилиш, ободончилик ишларига бош-қош бўлади. Ҳиротдаги Инжил дарёси 
бўйида унинг қурилиш ишлари учун махсус ер ҳам ажратиб берилади. У 
барпо этган Ҳиротдаги “Ихлосия”, “Шифоия” мажмуалари, Тус вилоятидаги 
Туруқбанд сув омбори ва канали, Ҳирот ва Машҳаддаги қатор суғориш 
иншоотлари, Астрободдаги сарой ва масжид, Марвдаги мадраса шулар 


365 
жумласидандир. Эл-юрт фаровонлигини ўйлаган Навоий ўз даромадларининг 
аксарият қисмини ҳайрия ишларига сарфлайди. 
Одамий дерсанг демагил одамий, 
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами, 
деб, ўз таърифини берган эди шоир. Шахсан унинг маблағлари ҳисобидан 52 
та работ, 19 та ҳовуз, 16 та кўприк, 9 та ҳаммом ва бошқалар қурилди. 
Шунингдек, Навоий бутун Хуросонда 12 тадан ошиқ аҳамиятли бўлган ва 
таъмирланишга муҳтож масжид, минора, работ ва бошқаларни таъмир этиб 
ўз ҳолига қайтаради. Жумладан, Навоий таъмир этган Ҳиротдаги жомэ 
масжиди ҳозирги кунга қадар Ҳирот шаҳрининг гўзал иншоотларидан бири 
ҳисобланади. Алишер Навоий ҳомийлиги остида Шарқ миниатюраси 
мактабининг етук намоёндаси “Шарқ Рафаэли” номини олган Камолиддин 
Беҳзод, таниқли табиблар Абдулҳай Муний, Дарвиш Али, ҳаттотлардан - 
Султон Али Машҳадий, мусиқачилардан - Ҳусайн Уддий, шоир ва 
тарихчилардан-Соҳиб Доро, Муҳаммад Низомий, Камолиддин Биноий, 
Давлатшоҳ Самарқандий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Мирхонд, Зайниддин 
Восифий, Муиниддин Муҳаммад Исфизорий ва бошқалар етишиб чиқдилар. 
Алишер Навоий илк бора ўзга шоирлардан фарқли равишда туркий тилда 
1483-1485 йилларда бешта достондан иборат “Хамса” асарини ёзди.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish