Молия фани
Мавзу: Даромад солиғи
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар:1.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг аҳамияти.
2.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг давлат бюджети ва тўғри солиқлар таркибидаги ўрни.
3.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўловчилари кимлар?
4.Янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодексидаги солиқ тўловчилар бўйича ўзгартиришлар нималардан иборат?
5.Даромад солиғидан озод этиладиган жисмоний шахслар таркиби.
6.Солиқ даври ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари.
7.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзларни таснифланг.
8.Жисмоний шахсларнинг жами даромадларини таснифланг.
9.Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни таркибидаги даромад турлари.
Саволларга жавоблар: Қуйидаги маьлумотлар Солиқ кодексининг янги таҳририга (30.12.2019) асосан олинган
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг аҳамияти.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғига маҳаллий бюджетнинг даромад манбаи нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак улар маҳаллий бюджетнинг ўта муҳим манбаидир. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи еўғри (бевосита) солиқлар тизимида энг салмоқли ҳажига эга булган солиқ ҳисобланади. Бизга маьлумки ҳозирги кунда 2019-йил 1-январдан бошлаб даромад солиғи жисмоний шахслар учун 12%ли ягона ставка белгилаб қўйилди.
Буни классификатсия орқали кўрсатиб ўтамиз:
3.Солиқ тўловчилар (364-модда) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) қуйидагилар эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;
2) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахслар.
4. VIБўлим. Жисмоний шахслардан олинган даромад солиғи Эски таҳрирдаги Солиқ Кодекси(25.12.2018) 29-боб 167-модда Cолиқ тўловчилар.Ушбу кодексга мувофиқ солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахсларидан олинадиган даромад солиғи тўловчиларидир.
Янги таҳрирдаги Солиқ Кодекси(30.12.2019) 52-боб 364-модда Cолиқ тўловчилар.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) қуйидагилар эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;
2) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахслар.
5.Жисмоний шахсларни солиқ солишдан озод этиш (379-модда)
Қуйидагиларнинг даромадларига солиқ солинмайди:
1.чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари.
2- чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари.
3-чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар.
4-чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар.
5-халқаро ноҳукумат ташкилотларининг мансабдор шахслари.
6.Солиқ даври (384-модда) Календарь йил солиқ давридир.
Солиқ агентлариучунҳисоботдаврибиройдир.
Солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари(389-моддадан) Ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса —. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахслар йил якунлари бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган, солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этади.
7.
8.Жами даромаднинг таркиби (370-модда) Қуйидагилар жами даромадга киради:
1) Солик Кодекснинг 371-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;
2) Солик Кодекснинг 375-моддасига мувофиқ мулкий даромадлар;
3) Солик Кодекснинг 376-моддасига мувофиқ моддий наф тарзидаги даромадлар;
4) Солик Кодекснинг 377-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар.
9.Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар (393-модда) Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари киради:
Мулкий даромадлар, агар ушбу бўлимга мувофиқ бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаса;
Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;
Моддий наф тарзидаги даромадлар, агар бу даромадларга солиқ агентида солиқ солинмаган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;
Солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар;
Солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинмаган солиқ солинадиган бошқа даромадлар