Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ҳирот шаҳри. Қадимий қалъа харобалари



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Ҳирот шаҳри. Қадимий қалъа харобалари. 
Ҳозирги давр. 
 
 
Буюк шоирнинг 20 тадан зиёд йирик асарлари мавжуддир. Улар 
“Хазойинул маоний”, “Лисон ут тайр”, “Маҳбуб ул қулуб”, “Мажолисун 
нафоис”, “Муншаот”, “Муҳокаматул луғатайн”, “Мезонул авзон” ва 
бошқалардир. Булар тарихий, фалсафий, аҳлоқий мезонларни ўз ичига олиб, 
уларда инсониятга хос бўлган барча ижобий хислатлар улуғланади. Навоий 
ўз асарларида Ватанга, туғилиб ўсган ерига нисбатан буюк муҳаббатни 
куйлайди, муҳаббат ва садоқат, ҳалоллик ва поклик, дўстлик ва ҳамкорлик, 
эзгулик ва адолат каби ўчмас ғоялар тараннум этилади. Буюк мутафаккир 
инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли, инсоф-диёнатли, бағрикенг, олижаноб, 


366 
меҳнатсевар бўлишга чақириб, айнан юқори аҳлоқий сифатларга эга бўлган 
инсонгина мамлакат равнақига бевосита ҳисса қўшиши мумкинлигини, ҳар 
бир киши ўз аҳлоқи ва одоби ила жамият маънавий ҳаётини юксалтириши 
мумкинлигини уқтириб ўтади. Илм олишга интилмак, хат-саводли бўлиш, ўз 
ҳалол меҳнати, пок калби билан умр кечириш ҳақидаги эзгу фикрлар унинг 
асарларидан кенг жой олган.
Навоийнинг ўзи эса баркамол, комил инсон қиёфаси учун буюк 
рамздир. Алишер Навоий ўз умри ва ижодини халқ осойишталиги ва 
фаровонлиги, давлат равнақи ва ободлиги, маданият, фан, адабиёт 
тараққиётига бағишлайди. Жаҳон аҳли Навоийни нафақат улуғ шоир ва
давлат арбоби, балки буюк инсонпарвар шахс, қомусий олим, бетакрор сўз 
санъаткори, Гомер, Низомий, Шота Руставели, Шекспир, Бальзак, Пушкин, 
Толстой, Тагор каби адабий дунё даҳолари қаторидан жой олганлигини 
эътироф этади. Москва, Токио, Боку шаҳарларида ушбу мутафаккирга 
ҳайкаллар ўрнатилганлиги, асарларининг ўнлаб жаҳон халқлари тилларига 
таржима қилинганлиги юқоридаги фикрнинг тасдиғи бўлиб қолади.
Улуғ шоирнинг ўлмас меросини ўрганиш мустақиллик йилларида 
ўзининг ҳақиқий даражасига чиқди, адибнинг барча асарлари қайта чоп 
этилди. Ҳукуматимиз қарорига биноан, халқимизнинг буюк мукофоти 
рамзида Навоий номидаги давлат мукофоти таъсис этилди. Ўлкамизда 
Навоийнинг улуғ номини билмаган зот йўқдир. Халқимиз Алишер Навоий 
буюк номига юксак ҳурмат ва эҳтироми Президентимиз И.Каримовнинг 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish