Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


-мавзу. Ўрта Осиё ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

 
10-мавзу. Ўрта Осиё ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, 
унинг сабаблари ва оқибатлари.
 
Режа: 
1. Шайбонийлар давлати. Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий
ҳаёт 
2. Аштархонийлар сулоласи даврида Ўрта Осиё. 
3. Бухоро амирлиги. Манғитлар сулоласи. 
4. Қўқон хонлиги. Минглар сулоласи. 
5. Хива хонлиги. Иноқлар ва қўнғротлар. 
6. Cўнгги ўрта асрларда қорақалпоқлар (сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва 
маданий ҳаёт). 
 
1. Шайбонийлар давлати.
Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт. 
Ўрта Осиё халқларининг XVI асрнинг боши – XIX асрнинг биринчи 
ярми тарихига оид кўпдан кўп ёзма манбалар бизнинг кунларимизгача 
сақланиб қолган. Улар аввало, маҳаллий тарихнавислик мактаблари 
вакилларининг асарлари, қолаверса, Ўрта Осиёга ташриф буюрган элчилар, 
сайёҳлар, зобитларнинг маълумотларидан иборат. Ушбу манбалар юқоридаги 
давр тарихи, ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик – маданий ҳаёт ҳамда сиёсий 
жараёнлар ҳақида қимматли маълумотлар беради.
Улар орасида қуйидагиларни алоҳида санаб ўтиш мақсадга 
мувофиқдир: 
Бобурнинг 
“Бобурнома”, 
Муҳаммад 
Солиҳнинг 


369 
“Шайбонийнома”, Мулла Шодининг “Фатҳнома”, Фазлуллоҳ Рўзбехоннинг 
“Меҳмонномаи Бухоро”, Зайниддин Восифийнинг “Бадойе ул-вақое”, Хофиз 
Таниш Бухоронийнинг “Абдулланома”, Муҳаммад Юсуф Муншийнинг 
“Тарихи Муқимхоний”, Хожа Самандар Термизийнинг “Дастур ал-мулук”, 
Мирза Бади девоннинг “Мажма ал-аркам”, Мир Муҳаммад Салимнинг 
“Силсилат ас-салотин”, Абдурахмон Давлатнинг “Тарихи Абулфайзхоний”, 
Мулла 
Вафо 
Карманагий 
ва 
Олимбекнинг 
“Туҳфат 
ал-хоний”, 
Абулғозийнинг “Шажараи турк”, Ниёзмуҳаммад Хўқандийнинг “Тарихи 
Шоҳруҳий”, Муҳаммад Ҳакимхоннинг “Мунтахиб ат-таворих”, Огаҳийнинг 
“Фирдавс ул-иқбол”, Аҳмад Донишнинг “Манғит амирлари тарихи” каби 
асарлардир. 
XVI-XIX 
асрнинг 
биринчи 
ярми 
тарихига 
оид 
манбалар 
маълумотларини илмий муамалага киритишда кўплаб шарқшунос, тарихчи 
ва ҳуқуқшунос олимлар тадқиқот ишларини олиб бордилар. Бу йўналишда 
В.Абдуллаев, А.Арендс, Б.Ахмедов, С.Азимжонова, М.Абдураимов, 
Я.Ғуломов, 
У.Каримов, 
А.Кононов, 
Н.Малицкий, 
Р.Муқминова, 
А.Муҳаммаджонов, Р.Набиев, Т.Неъматов, Н.Норқулов, А.Ўринбоев, А.Зиё, 
Ҳ.Бобобеков, Ш.Воҳидов, Р.Холиқова, М.Йўлдошев, Ҳ.Бобоев, А.Саидов, 
З.Муқимов, И.Саидаҳмедовларнинг тадқиқотлари диққатга сазовордир.
Сиёсий тарих. Маълумки, XIV аср бошларига келиб, 1236 йилда 
Ботухон томонидан асос солинган Олтин Ўрда давлати икки қисмга бўлиниб 
кетади ва унинг шарқий қимида Оқ Ўрда давлати ташкил топади. Айрим 
тарихий манбаларда бу ҳудудлар “Ўзбеклар мамлакати” деб ҳам эслатилади. 
XV асрнинг ўрталарига келиб Шарқий Дашти Қипчоқ ҳудудларида
Жўжихоннинг бешинчи ўғли Шайбон уруғидан бўлган Абулхайрхон 
кўчманчи ўзбеклар давлатига асос солди. Мовароуннаҳрдаги ўзаро 
курашлардан фойдаланган Абулхайрхон Сирдарёнинг ўрта оқимидаги бир 
қанча шаҳарларни, Хоразмнинг бир қисмини босиб олишга эришди. 
Манбаларнинг (Мулла Шоди, “Фатҳнома”) маълумот беришича 864 
ҳижрий (1459-1460 йй.) йилда Абулхайрхоннинг катта ўғли Шоҳбудоғ вафот 
этади. Ундан қолган саккиз ёшли Муҳаммад ва беш ёшли Маҳмуд уйғур 
Бойшайх кўкалдош тарбиясига берилади. Шоҳбудоғнинг катта ўғли 
Муҳаммад Шоҳбахт кейинчалик Шайбонийлар давлатига асос солади. 
Манбаларнинг маълумот беришича, Муҳаммад Шоҳбахт Шайбонийхон 
истеъдодли шоир ва саркарда, замонасининг ўқимишли ва билимдон 
кишиларидан бўлган. 
XV асрнинг сўнгги чорагига келиб темурий шаҳзодалар ўртасидаги 
тож-тахт учун ўзаро курашлар авж олган эди. Кўпгина мулклар ва вилоятлар, 
хусусан, Фарғона, Ҳисор, Самарқанд билан Бухоро, Тошкент, Хоразм 
ўзларини мустақил ҳисоблаб,кўп ҳолларда бир-бирлари билан кураш олиб 
борар эдилар. Шунинг учун ҳам Мовароуннаҳрдаги темурийлар салтанати 
амалда мустақил бошқариладиган кичик-кичик вилоятларга бўлиниб кетган 
эди. Шайбонийхон эса темурийлар ҳукмронлигига барҳам бериш учун 
бундай вазиятдан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилди.


370 
Темурийлар 
ўртасидаги сулолавий урушлар, кейинроқ эса 
Шайбонийхон 
қўшинларини 
қўллаб-қувватлашда 
Тошкент 
мулки 
зодагонлари катта рол ўйнадилар. 1485 йилда Тошкент ҳокимиятини машҳур 
диний арбоб Хўжа Аҳрор ёрдамида Юнусхон эгаллаган бўлса, унинг 
вафотидан сўнг ўғли Маҳмудхон (1487-1503йй) Тошкент тахтини эгаллайди. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish