Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Ер эгалиги муносабатлари. Барча туркий халқларда бўлгани каби 
шайбонийлар давлатида ҳам ҳокимият масаласи, қўшинларнинг тузилиши 
масалаларида одат ҳуқуқлари нисбатан устунроқ бўлган. Ушбу давлат
ташкил топган дастлабки даврда унда асосан Абулхайрхон давлатининг 
тузилиши ҳамда анъаналари сақланиб қолинди. Ундан ташқари ер-мулк 
масаласида темурийлар давлатида шаклланган хизмат эвазига ер-мулк инъом 
қилиш 
шаклларидан 
шайбонийлар 
давлатида 
ҳам 
қўлланилган. 
Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, бу даврда Бухоро хонлигида ер 
ҳуқуқи масалаларида: давлатга қарашли ерлар, ушр ерлари, хурри хорис 
ерлар, вақф ерлари, хон ва амалдорларга тегишли ерлар, қўчманчи қабила ва 
уруғларга тегишли ерлар, суюрғол ерлари, танҳо ерлар ҳамда тархонлик 
ерлари мавжуд бўлган. 
Иқтоъ атамаси XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб гарчи 
муомаладан чиқиб, ўз ўрнини туркийча “суюрғол” атамасига бўшатиб берган
бўлса-да, шайбонийлар даври айрим манбалари ва ҳужжатларида “иқтоъ
атамасини учратиш мумкин. Чунки, иқтоъ, суюрғол, танҳо атамалари ва шу
шаклдаги ер мулки ҳуқуқининг мазмуни бир-бирига деярли яқин бўлган. 
Яъни, бундай ер мулклари давлат олдидаги маълум бир хизматлари учун 
маълум ҳадя ёки инъом маъносини англатган. 
Суюрғол шайбонийлар даврида ҳам кенг қўлланилган бўлиб, 
шаҳзодалар, йирик зодагонлар ва нуфузли дин пешволарига маълум шарт ва 
имтиёзлар асосида берилган ер мулки бўлиб, у наслдан наслга ўтган. 
Суюрғол эгаси давлатга тўланадиган солиқлардан озод қилинган бўлиб, ўз 
суюрғолидан оладиган даромаддан ўз ихтиёрича фойдаланган. Бундай 
имтиёзли суюрғол “дарубаст суюрғол” деб аталган. 
Шаҳарлар, туманлар ва ҳатто вилоятлар ҳам алоҳида хизмат 
кўрсатган шахсларга суюрғол қилиб берилган. Мисол учун XVI асрнинг
бошларида Қарши Худойберди Султоннинг суюрғол мулки бўлган. 
Давлат ерлари деҳқонларга муддатсиз меросий фойдаланишга ижара 
сифатида берилган. Дарубаст сифатида мулк ва ер бериш, Абдуллахон II 
даврида айниқса ривожланиб, у ўзининг пирлари Хожа Ислом ва унинг 
авлодларидан Хожа Сааъдга ҳамда бошқа Жўйбор хожаларига бутун-бутун 
босиб 
олинган 
вилоятларни 
дарубаст 
сифатида 
ҳадя 
қилган. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ушбу мулк меросий суюрғол (ҳадя) бўлиб, у 
барча солиқлардан озод қилиш ҳақидаги имтиёзлар билан бирга ворисликка 
қолдириш ҳуқуқи билан берилган ер ва бошқа мулклардан иборат бўлган. 
Жўйбор хожаларининг Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Марв ва 
бошқа вилоятларда катта ер майдонлари бўлиб, бу мулклар мерос 
тариқасида авлоддан авлодга ўтган ва барча солиқлардан озод этилган.
Хонлар ва бошқа йирик амалдорлар томонидан уларга ҳадя этилган ер 
мулкларидан ташқари улар Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг серунум 
яйловларига, беҳисоб подаларга, катта шаҳарларда жойлашган ўз 
ҳунармандчилик дўконларига, савдо расталарига, тегирмонлар, ҳаммом ва 
карвонсаройлардан келадиган даромадларга ҳам эга бўлганлар. 


378 
Каттадан-катта бойликларга эга бўлган жўйбор шайхлари ўз хусусий 
ерларидан ташқари вақф ерлардан келадиган даромадни ҳам назорат 
қилганлар. Хожаларнинг давлат ишларидаги мавқеи шунчалик кучли эдики, 
улар ҳатто, амалдорларни юқори мансабларга тайинлаш ёки четлатишда ҳам 
катта таъсирга эга бўлганлар. 
Шайбонийлар даврида ер эгалигининг қуйидаги асосий турлари 
мавжуд эди: 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish