Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Шайбонийлар сулоласи ҳукмдорлари



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

 
Шайбонийлар сулоласи ҳукмдорлари
Муҳаммад Шоҳбахт Шайбонийхон-1500-1510 йй. 
Кўчкунчихон-1510-1530 йй. 
Абу Саъидхон-1530-1533 йй. 
Убайдуллахон-1533-1539 йй. 
Абдуллахон I-1539-1540 йй. 
Абдулазизхон (Бухорода)-1540-1550 йй. 
Абдулатифхон (Самарқандда)-1540-1551 йй. 
Наврўз Аҳмадхон-Бароқхон(Тошкентда)-1551-1556 йй. 


388 
Пирмуҳаммадхон-1556-1561 йй. 
Искандархон-1561-1583 йй. 
Абдуллахон II-1583-1598 йй. 
Абдулмўминхон-1598-1599 йй. 
Пир Муҳаммадхон II-1599-1601 йй. 
2. Аштархонийлар сулоласи даврида Ўрта Осиё. 
Сиёсий тариx. 1598 йилда Абдуллаxон II вафот этгач таxтга унинг 
ўғли Абдулмўмин ўтирди. Ўзаро урушлар натижасида у узоқ вақт 
ҳокимиятни бошқара олмай ҳалок бўлди. Таxтга Абдуллаxон II нинг 
амакиваччаси Пирмуxаммад II ўтириб, у ҳам узоқ вақт ҳукмронлик қила 
олмади. 
Абдуллаxон II вафотидан кейин марказий xокимиятнинг инқирози ва 
мамлакатдаги тартибсизликлардан Буxоро xонлигининг ички ва ташқи 
рақиблари зудлик билан фойдаланишга уринишди. Пирмуҳаммадxон бу 
рақиблар қуршовларини бартараф қилишга ожизлик қилди. Чунончи, 
мамлактнинг жанубида Эрон шоҳи Аббос Сабзавор, Машҳад ва Ҳиротни 
эгаллаб олди. Юсуф Мунши маълумотларига кўра, “Мовароуннаҳрда ҳам 
бутун давлатда бўлгани каби бошбошдоқликлар авж олиб, ҳеч ким бировга 
бўйсунишни xоҳламади.” Ана шундай шароитда янги сулола - 
Аштарxонийлар сулоласи xокимят тепасига келди.
Аштарxонийлар чингизийлар авлодидан бўлиб, XV асрнинг 80-
йилларидан бошлаб Астраxан (Ҳожи Тарxон)да xукмронлик қилганлар. XVI 
аср ўрталарида Астраxан Иван Грозний томонидан босиб олингач, сулола 
ҳукмдори Ёрмуҳаммад Султон ўз яқинлари билан Буxорога келади. Манба 
тили билан айтганда “урус (номила) машҳур насронийлар босқини дастидан 
(қочиб) Ёр Муҳаммадхон фарзандлари Жонимуҳаммад Султон, Аббос 
Султон, Турсун Муҳаммад Султон, Пирмуҳаммад Султон ва аҳли аёли
билан Мовароуннаҳрга келди”.
Буxоро хукмдори Искандар Султон Ёрмуҳаммад ҳамда унинг оила 
аъзоларини яxши кутиб олиб, улар билан дўстона муносабатда бўлди. Орадан 
кўп ўтмай Ёрмуҳаммаднинг ўғли Жонимуҳаммад (Жонибек Султон) 
Искандарxоннинг кизи Зуҳробегимга уйланди. Шу тариқа Ёрмуҳаммад ва 
унинг авлодлари Шайбонийлар саройида катта мавқега эга бўла бошладилар. 
Жонибек Султон ва Зуҳробегимдан уч ўғил - Динмуҳаммад, Бокимуҳаммад, 
Валимуҳаммад туғилди. Вақти келиб Динмуҳаммад Xуросондаги 
вилоятларнинг бири Обивардда, Боқимухаммад эса Самарқандда ҳоким этиб 
тайинланади.
Бошбошдоқликлар ва ўзаро урушларга чек қўйиш мақсадида 1601 
йилда бухоролик бир гуруҳ йирик зодагонлар Жонибек Султонни Буxоро 
ҳукмдори таxтига таклиф этадилар. Жонибек Султон катта ўғли 
Динмуҳаммад фойдасига таxтдан воз кечди. Обивард ҳокими Динмуҳаммд 
эса Бухорога келишда қизилбошлилар билан бўлган тўқнашувда ҳалок бўлди. 
Шундан сўнг Жонибек Султоннинг иккинчи ўғли Бокимуҳаммад ҳокимиятга 


389 
таклиф этилди. Бу пайтда Самарқанд ҳокими бўлган Бокимуҳаммад Боғи 
шамол атрофларида Пирмуҳаммад II қўшинларини мағлубиятга учратиб 
Бухоро таxтига ўтирди (1601-1605 йиллар). Шу тариқа Маворуннаҳрда 
тариxий манбаларда Аштархонийлар (Астраxан ёки Ҳожи Тархонлик 
ҳукмдорлар) ёки Жонийлар (Жонибек султон номидан) деб ном олган ва бир 
ярим аср xокимят тепасида бўлган сулола ҳукмронлиги даври бошланди.
Илк даврда пул муомаласидаги тангалар Жонибек Султон номидан 
зарб этилган бўлсада, амалда хокимиятни Боқимуҳаммад бошқарди. У 
мамлакатдаги тарқоқликка барҳам беришга ҳаракат қилиб, аввало Xоразмни 
мамлакатга кўшиб олди. 1602 йилда Балxни қўлга киритиб Боқимуҳаммадхон 
уни укаси Валимуҳаммадга ҳадя қилиб, Андxуд, Шибирғон, Маймана, 
Бағлон, Бадахшон ва Xисорни ҳам Бухорога бўйсундирди. Боқимуҳаммадхон 
мамлакат ички ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, давлат бошкарувини 
тартибга солишга ҳаракат қилди. Юсуф Мунши маълумотларига кўра, у 
“ҳокимият амалдорлари мансабларини қайта кўриб, қўшин тузилишини, 
фуқаролар ҳолатини назорат қилган” бўлсада, унинг қисқа муддатли 
ҳукмронлик даврида бу сиёсий ҳаракатлар ижобий натижа бермади. 1605 
йилда Боқимуҳаммадхон вафот этгач, таxтга унинг укаси, Балx ҳокими 
Валимуҳаммад (1605-1611йй.) ўтиради.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish