Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ҳарбий қурилиш ва бошқарув



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Ҳарбий қурилиш ва бошқарув. Шайбонийлар давлатида, сиёсатида, 
бошқарув ишларида йирик саркардалар, қўшин бошлиқлари, қўмондонлар ва 
амирларнинг ҳарбий маҳорати катта аҳамиятга эга эди. Барча шайбоний 


383 
ҳукмдорлари ҳарбий сиёсатни Дашти Қипчоқ ўзбекларининг анъаналарига 
асосланиб олиб борганлар ҳамда бу жараёнда зарур ҳолларда зудлик билан 
тўпланадиган кўп сонли қўшинларга таянганлар. Ундан ташқари 
шайбонийлар ички ва ташқи хавфни бартараф этишда, давлат сарҳадларини 
кенгайтириш учун қилинадиган юришларда қўшинларнинг сони, ҳарбий 
тайёргарлиги, жанг усуллари, қурол-яроғлар, қўшин бошлиқларининг 
ҳарбий маҳорати кабиларга ҳам катта эътибор қаратганлар. 
Шайбонийлар давлатида қўшин тўплаш, қўшиннинг таъминоти, унинг 
таркиби, қўшинни жангга тайёрлаш, қурол-аслаҳалар, ҳарбий ва қоровуллик 
хизматини ўташ, ҳарбий ҳаракатларни олиб бориш асосан Чингизхон ва 
Амир Темур қўшинларининг ҳарбий тузилишига асосланган бўлиб, унга 
Шайбонийхон томонидан дашт ўзбекларига хос бўлган айрим ўзгаришлар 
киритилган. Қурол-аслаҳаларнинг ўзгариши эса Абдуллахон II даврига тўғри 
келади. 
Ҳарбий қўшин асосан отлиқ ва пиёда аскарлардан ташкил топган. 
Ҳарбий ҳаракатлар даврида қўшин ўқ-ёй, узун найза, қилич, гурзи, узун 
дастали жанг болтаси (табарзин), чангак каби асосий ҳужум қуролларидан 
фойдаланган. Абдуллахон II даврида пилта милтиқлар пайдо бўлган. 
Қўшинда ҳимоя воситаси сифатида қалқон (сипар), ҳамда темир симдан 
майда қилиб тўқилиб, усти ипак ва бахмал мато билан ёпилган совут 
(жовшан) ёки жиба (жева)-темир ёки пўлатдан ишланган махсус кийим 
кабилардан фойдаланилган. Шайбонийлар қўшинининг олий бош қўмондони 
хоннинг ўзи ҳисобланган. Алоҳида бўлинмалар-ўнг қанот, сўл қанот, қалб, 
қоровул ва ҳировулларга хоннинг ўғиллари, қариндошлари ёки жангда 
синалган, тажрибали ва довюрак нуёнлар (ёки султонлар) бошлиқ қилиб 
тайинланган. Илгариги даврларда бўлгани каби Шайбонийлар қўшини ҳам ўн 
минглик (туман), минглик, юзлик, ўнлик бўлинмаларга бўлинган. 
Шайбонийлар ҳарбий қўшинларининг тузилиши қуйидагича бўлган:


384 
Шайбонийлар қўшини асосан қалб деб аталувчи марказий қисм, 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish