Америка Қўшма Штатлари модели. Уларда давлат мулкининг хиссаси кам. Иқтисодиётда бош ўринни хусусий мулк эгаллаган. Уларни фаолияти давлатнинг иниституционал таркибий тузилмалари, хуқуқий нормалар ва солиқ тизими орқали тартибга солинади. Лекин, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви алақанча юқори. У қуйидагилар:
давлат буюртмалари тизими орқали. Давлат хусусий бизнесни ўз дастурларини бажарилишига жалб қилиш орқали давлат бозорини шакллантиради. Бу тизим орқали бюджет маблағлари қайта тақсимланади;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалар, илмий ва ахборотлар базасини яратиб беради, чунки хусусий корхоналар (гигант корхоналар, корпорациялар ва бошқа йирик таркибий тузилмалардан ташқари) уларни ташкиллаштириш ва тўплаш имкониятига эга эмас;
давлат иқтисодиётига бош таъсирини билвосита усуллар – давлат бюджети, пул-кредит тизими, хўжалик-хуқуқий қонуниятлари орқали амалга оширади.
АҚШ да ижтимоий ҳимоя қуйидагилардан иборат:
нафақалар;
пособиялар;
суғуртага жалб этилган кишиларни тиббий хизматлар билан таъминлаш;
ишсизлик бўйича суғурта пособияси;
кам таъминланган аҳолига ёрдам. Ушбу тўловлар бюджет ҳисобидан тўланади.
Британия модели. Буюк британияда аралаш иқтисодиёти иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш ролини фаоллиги натижасида шаклланган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Буюк Британияда қатор тармоқларни қисман давлат мулкига айлантириш (национализациялаштириш), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда ягона давлат тизими ташкиллаштирилган. Натижада кенг давлат сектори ва давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш тизими ташкил қилинган бўлиб, уларнинг хусусияти қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
хусусий секторни давлат буюртмалари билан таъминлаш;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларни молиялаштириш;
ижтимоий соҳани молиялаштириш ва ҳоказолар.
1980 йилга келиб Буюк Британияда хўжаликни самарадорлигини пасайиши кузатила бошланди. Бу эса давлатни иқтисодиётга аралашувини чегаралашга ва бозор кучларига эркинлик беришни талаб қилди. 1980-1990 йилларда кўплаб давлат корхоналари хусусийлаштирилди, жумладан табиий монополиялар – телефон алоқаси, газ ва электр таъминоти, сув таъминоти кабилар. Баҳолар иш хақи, дивидентлар устидан назорат йўқотилди. Адресли тўловсиз медецина ёрдами кучайтирилди.
Франция модели. Давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш тартиби Францияда Ғарбий Европа давлатлари ичида энг юқори даражада. Францияда собиқ иттифоқ тажрибасидан олинган индикатив режалаштириш асосида иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси Европа давлатлари ичида бирламчи бўлиб тадбиқ этилган. Беш йиллик режалар Францияда 1947 йилдан тузила бошланган.
Италия модели. Италияда аралаш иқтисодиётни хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
кенг давлат секторини мавжудлиги;
юқори ривожланган катта хусусий бизнесни ривожланиши;
Давлат сектори иқтисодиётда етакчи ўринни эгаллайди. Кўп давлат корхоналари акционер жамиятлардан ташкил топган. Ушбу давлатда аралаш иқтисодиётни ҳарактерли томони уларда ижтимоий инфра таркиб ва юқори даражадаги ижтимоий ҳимоя ривож топган.