Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet8/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Жанубий Корея модели. Жанубий Корея модели Япония модели билан кўп умумий томонларга эга. Бу асосан аҳолининг минталитети, уларнинг ижтимоий дунёқараши, меҳнатга муносабати (меҳнатсеварлиги), маънавий нормалари ва бурчига жавобгарлик каби хусусиятлари билан белгиланади. Жанубий Корея ҳам Япониядаги каби иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ҳиссаси юқори. Уларда давлат иқтисодиётни бошқаришда солиқ, тарифлар ва валюта сиёсатидан кенг фойдаланади. Иқтисодиётни таянч ташкилий тузилмаси сифатида “чоболь” деб номланувчи йирик корпорациялар фаолият кўрсатади. Бундан ташқари молиявий-саноат гуруҳлари ҳам мавжуд.
Жанубий Корея моделининг хусусиятларидан бири кичик ва ўрта бизнесни юқори даражада қўллаб қувватлаш ҳисобланади.
Германия модели. Германия аралаш иқтисодиётнинг томири XX асрнинг 50-йилларига бориб тақалади. Людвиг Эрхард бошчилигидаги бир гуруҳ иқтисодчи олимлар томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий ислоҳотлар, дастурлар ўз натижасини бера бошлаган ва 1953 йил “истеъмолчи йили”, деб эълон қилиши натижасида 1960 йилнинг бошида Германия жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторига кирган эди. 1960 ва 1970 йилларга келиб ривожланишнинг таянчига йирик корпорациялар, давлат айланди. Ушбу даврда социал-шериклик жамияти қуриш муносабатлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш авж олди.
Ижтимоий йўналтириш иқтисодий сиёсатни ижтимоий сиёсатдан ажратиш саралаш иқтисодиёт моделининг хусусиятига айланди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш манбаи корхоналар фойдаси эмас махсус бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобланган.
Хитой модели. Хитой жамияти жаҳон давлатлари ичида социалистик тузум йўналишидан кечмаган ва коммунистик партия раҳбарлигини сақлаб қолган давлат ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Хитойда ўз вазифаси ва усуллари билан фарқланадиган иқтисодий ислоҳотлар ўтказилган. Бирламчи бўлиб социалистик иқтисодиётни қуриш бўлиб, у 1949 йили бошланган. Ушбу ислоҳот натижасида Хитой ва чет-эл буржуазиясининг мулки националлаштирилди.
1956-1958 йилларда “катта сакраш” сиёсатини ўтказиш натижасида ишлаб чиқариш воситалари ва мулк умумийлаштирилди.
1970 йилларга келиб Хитой иқтисодий тузумининг асосий хусусиятлари ойдинлаша бошлади. Ушбу жараёнда Хитойда бошқаришни қаттиқ марказлаштириш бошланди. Давлат корхоналарининг барча даромадларини олиб қўйган ва харажатларини қоплаган.
1978 йилга келиб Хитойда бозор ислоҳотлари бошланган. Унинг биринчи босқичи 1984 йилгача давом этиб, асосий йўналиш қишлоқ жойларга қаратилди. Унда оилавий пудрат жорий қилинган ва деҳқон хўжалиги асосий хўжалик биринчига айланган.
Иккинчи босқичи 1984 йили бошланган. Унда шаҳар иқтисодиёти ва саноат ислоҳатланган. Бунда корхоналар мустақиллиги кучайтирилди, корхоналар режани бажаргандан кейин бозор учун ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлишди. Йирик бўлмаган хусусий ва (коллектив) жамоавий корхоналар, косибчилик таъмирлаш шахобчалари, савдо ва хизмат соҳасида хусусий тадбиркорликка рухсат берилган, хорижий капитал жалб қилина бошланди.
Директив-режали иқтисодиёт ислоҳ қилиниб, ижтимоий йўналтирилган аралаш бозор иқтисодиёти шакилланди. Хитой натижада юқори динамик тараққиётни таъминлаб келмоқда.

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish