ишлаб чиқариш воситаларига, жумладан унинг моддий омилларига (ер, капитал, табиий бойликлар) хусусий мулкни жорийқилинганлиги;
хўжалик юритишни иқтисодий эркинлиги;
демократия тамойилларини жорий қилинганлиги.
Салбий томонлари:
эркин, дахшатли рақобатни мавжудлиги;
ишчи кучини товарга айланганлиги;
капиталистларнинг асосий мақсади фойда олишга йўналтирилганлиги;
инсонларни ижтимоий ҳимояга иккинчи даражада қарашлик;
кризислар, ишсизлик, инфилияция каби иллатларни мавжудлиги;
ишлаб чиқарувчи ҳам, сотувчи ҳам истеъмолчининг манфаатини кўзлаб фаолият юритмаслик;
товарларга баҳони тўла бозорда шакилланиши;
Давлатни иқтисодиётга аралашуви умуман сезиларли бўлмаган.
Капиталистик жамиятини тараққиёти натижалари, тадқиқоти иқтисодчи олимларни ва мулк эгаларини унинг салбий оқибатларини, мавжуд зиддиятларни бартараф қилиш усулларини топиш учун бош қотиришга мажбур қилган.
Улар бозор иқтисодиёти тамойилларини жорий қилиш орқали юқорида айтилган салбий ҳолатлар таъсирини юмшатиш, иқтисодиётни тўлақонли ҳаракатини таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар ва истеъмолчилар манфаатларини мослаштириш ва юқори даражадаги тараққиётни таъминлаш мумкинлигини аниқлаб олишди ва амалиётга жорий қилишни бошлашган. Шундай қилиб XX асрнинг иккинчи ярмига келиб, бугун капиталистик дунё бозор иқтисодиёти тамойилларини қабул қилиша бошладилар. Лекин ҳар бир давлат ёки бир нечта давлатлар ўз хусусиятларидан (аҳолининг минталитети, ижтимоий-иқтисодий, демографик, географик ва бошқа ҳолатларидан) келиб чиққан ҳолда бозор иқтисодиётининг ўзларига хос ва мос моделларини қабул қилишган. Уларнинг айримларини кўриб чиқамиз.
Иқтисодиётга оид адабиётларда иқтисодий тузумлар хўжалик фаолиятини юргизиш усулларига қараб, анъанавий, режали, бозор иқтисодиёти ижтимоий йўналтирилган аралаш иқтисодиёти тузумларига таснифланади.
Охирги йилларда (бу фикр социализм тузумини парчаланиши ва бу давлатларда бозор иқтисодиёти усулларини шакллантирилиши билан боғлиқ) “Ўтиш даври иқтисодиёти” атамаси ишлатилаяпти ва бу ҳолат собиқ социалистик давлатлар амалиётида кузатилаяпти (бу жараён 20-30 йилларни ўз ичига олади).
Бизнинг фикримизча бу жараённи алоҳида тузум деб юритиш асосли эмас. Умуман иқтисодий фармациялар ва иқтисодий тузумларни ушбу таснифи “Иқтисодиёт назарияси” фанида чуқур ўрганилади ва ушбу дарсликнинг мақсадига кирмайди. Ушбу масалалар тўғрисида талабаларда умумий тушунча бўлиши учун маълумот сифатида келтирмоқдамиз.
“Корхона иқтисодиёти” фанининг ўқув дастурида иқтисодий тузумнинг моделлари тўғрисида савол киритилган. Ушбу масалани батафсил ёритишга ҳаракат қиламиз.
“Ижтимоий йўналтирилган аралаш иқтисодиёт” ёки “Ижтимоий бозор хўжалиги” деб аталувчи иқтисодиёт “Режали иқтисодиёт” ва “Бозор иқтисодиёти (хўжалиги)” тузумларнинг хусусиятларини бирлашмаси ҳисобланади.
“Ижтимоий бозор хўжалиги” назарияси XX асрнинг 30-40 йилларида “Тартиб назарияси” асосчилари орқали шаклланган. Ушбу назарияни асосчиларидан бири Вальтер Ойкен (1891-1950) илмий тушунчага “Хўжалик тартиби” атамасини киритиб, у “Марказлашган бошқарилувчи хўжалик” ва “Бозор иқтисодиётини” аралаштириш масаласига иқтисодиётни ривожлантириш фақат бозор механизми орқали амалга оширилмаслиги, унинг учун давлатни иқтисодиётни бошқаришга аралашуви зарурлигини асослаган.
Капитализмни бошланғич даври (классик капитализм) – бу бозор иқтисодиёти дегани эмас, лекин уни алоҳида формация ёки алоҳида тузум деб атамаслик керак, аксинча ижтимоий тузумларнинг учинчи босқичи капитализмни бошланғич даври (классик капитализм) ва уни ривожланган, тараққийлашган даври – бозор иқтисодиёти усулларига асосан капитализм деб қараш назарий ва амалий нуқтаи назардан тўғрироқ бўлади. Муаллиф фикри.
Унинг назарияси бўйича биринчидан, давлат монополиялар фаолиятини чегаралаш ва шу билан бир қаторда рақобатни қўллаб қувватлаши керак; иккинчидан, хусусий мулкни сақлаб қолиш, лекин давлат алоҳида ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги даромадлар фарқини юқорилашишига йўл қўймаслик керак, бунинг учун давлат бюджетдан молиялаштириш орқали миллий даромадни қайта тақсимлашда кам таъминланган аҳолини қўллаб қувватлаши зарур; учинчидан, давлат тўғри пул сиёсатини тўғри олиб бориши керак. Ушбу шартларга риоя қилган ҳолда давлат жамиятда “хўжалик тартиби”ни ўрнатиш мумкинлигини асослаган.
Ушбу назарияни амалиётга жорий қилишга туртки бўлган ҳолат иккинчи жаҳон урушидан кейинги Германиядаги иқтисодий аҳвол ҳисобланади. XX асрнинг 50-йилларида Германияда “хўжаликни марказдан бошқариш” тузуми барҳам топиб, ўрнига “бозор хўжалиги” амал қилиб, у иқтисодиётда “анархия” ва “хуфиёна иқтисодиётни” хукумронлик қилиши натижасида “Гиперинфилияция” вужудга келган эди. Ушбу даврда ГФР канцлери Людвиг Эрхарднинг “Ижтимоий бозор хўжалиги” назарияси асосида ер юзида бирламчи бўлиб Германияда “ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти” тузуми жорий этилган эди.1 Ушбу даврдан бошлаб жаҳон давлатларида “Аралаш иқтисодиёт” моделлари яратила бошланди. Уларни умумий ва махсус хусусиятлари мавжуд. Ушбу моделларнинг умумийлиги биринчидан, улар тадбиркорлик тамойилларига асосланганлиги (кўпмулкчилик, рақобат, эркин баҳолаштириш); иккинчидан, уларда янги ишлаб чиқаришни ривожланиш босқичи – “постиндустриаль” босқичи бошланганлиги; учинчидан, кўпмулкчилик, мулклар йириклаштирила бошланиши (хусусий мулк қаторида, акционер, корпаратив, ижтимоий, давлат ва бошқа шакллардаги мулклар); тўртинчидан, инсон омилини роли оширилиши; бешинчидан, бозор иқтисодиёти давлат томонидан тартибга солиниши; олтинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тамойилини жорий қилиниши; еттинчидан, хўжаликалоқаларини тижоратлашуви ва шартнома асосида амалга оширилиши; саккизинчидан, хўжалик юритишда юридик ва жисмоний шахсларни тенг хуқуқлари таъминланганлиги.
Жаҳон давлатларида “Аралаш иқтисодиётни” махсус хусусиятлари улар танлаган модел тамойилларида ўз аксини топган.