Манзил: 703000 Самарқанд ш. Амир Темур, 9.
I боб. КУРСНИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАСИ
Режа:
1.1. Иқтисодиёт жамият ва ҳаётнинг асоси
1.2. Иқтисодий тузумнинг турли моделлари
1.3. «Корхона иқтисодиёти» курсининг иқтисодиётдаги аҳамияти ва иқтисодий фанлар тизимидаги ўрни
1.4. Курснинг объекти, предмети ва вазифалари
1.5. Корхона иқтисодиёти фанининг усуллари
Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси.
Иқтисодиёт – алоҳида дунё. У ўз қонунлари ва қонуниятлари, тамойиллари, муаммолари ва қарама-қаршиликлари билан ажралиб туради. У мураккаб, қизиқарли ва топишмоққа ўхшайди ва бош хусусияти – ҳамма учун очиқ.
Иқтисодиётдан ташқарида бўлиш мумкин эмас, худди кўзга ташланмайдиган нурдай, унда содир бўлаётган иқтисодий муносабатлар барчани ҳаётига тегишли.
Жамиятни иқтисодий уюштирилишидан инсонларнинг ҳаёти боғлиқ. Агар у оқилона ташкил қилинса инсонлар эркин ва бой, улар самарали меҳнат қилади, агар иқтисодий тузум рационал бўлмаса, унда инсонлар тобо (эрксиз) ва камбағал, чунки тобелик унумсиз меҳнатнинг отаси.шундай қилиб инсоннинг фаровон ҳаёти ишлаб чиқариш кучларини ривожи даражаси ва иқтисодий муносабатлар ҳаракатига боғлиқ. Ушбу ҳолатлар кўпинча инсонларнинг билимдонлигига, ер ҳаёти муаммолари тўғри, рационал ва оптимал ҳал қилишига боғлиқ. Чунки иқтисодий билим ижтимоий хурофотдан, нодоний хароблик, ҳаётда содир бўлган хатолардан сақланиш воситасидир. Чунки иқтисодиётни билимсиз бошқариш жамиятни ижтимоий фожияга олиб келади. Инсониятнинг барча ижтимоий ва сиёсий муаммолари иқтисодий илдизга эга.
Инсоният фаровон ҳаёти таъминлаш жамиятда ишлаб чиқариш ривожланганлик даражасига кўпдан боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг манбааси бу – жамиятда мавжуд ресурслар ҳисобланади. Ресурслар қуйидагича таснифланади:
Табиий ресурслар – ишлаб чиқаришга яроқли табиий бойликлар.
Моддий ресурслар – инсон меҳнати билан тайёрланган ишлаб чиқариш воситалари (меҳнат предметлари ва меҳнат қуроллари мажмуаси). Булар ўз ўрнида ишлаб чиқаришнинг натижасидир.
Меҳнат ресурслари – ишга яроқли ёшдаги аҳоли.
Молиявий ресурслар – ишлаб чиқаришга жалб қилинган пул маблағлари.
Жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида алоҳида ресурсларнинг аҳамияти ўзгариб келган. Масалан: ноиндустриал жамиятда (ибтидоий ва феодал жамиятларда) устувор бўлиб табиий ва меҳнат ресурслари ўрин олган; индустриал жамиятда моддий ресурслар ва ҳозирги жамиятда интеллектуал ва ахборот ресурслари.
Ушбу ресурслар ишлаб чиқариш омиллари (ер, капитал, меҳнат, тадбиркорлик ва ахборотлар) билан бирлашганда иқтисодиётда товарлар ва хизматлар яъни моддий ва маънавий бойликлар вужудга келади.
Товарлар ва хизматларнинг миқдори ва сифати инсон фаровонлигини юксалтиришдаги аҳамияти ҳаммага аён, шу сабабли биз уларни жамият ва инсон ҳаётидаги ўрнини ёритиб ўтирмаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |