Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Иқтисодий тизимнинг турли моделлари



Download 2,97 Mb.
bet4/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Иқтисодий тизимнинг турли моделлари.

Ушбу масалани ёритишни “Тузум” атамасини мазмунини ёритишдан бошлашни мақул топдик.


Тузум атамаси грекча “systema” (бутунлик) сўзидан келиб чиқиб, биз кўраётган масалада “шакл”, “ташкил қилиш, уюштириш тартиби”ни англатади.
Ижтимоий-иқтисодий тузум нуқтаи назардан “Тузум” – бу жамият тараққиётида узлуксиз боғлиқлар (алоқалар) ва алоҳида нарсалар, ходимлар ва жараёнлар ўртасидаги муносабатлар натижасида ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт асосида вужудга келадиган ташкилий тузулмалар, бирлашмалар, давлат тузулмалари ва рахбар органларини ташкилланиш шаклларини англатади.
Иқтисодий тузумнинг фаолият юритиши қуйидаги асосий вазифаларни бажарилишини талаб қилади:

  • Иқтисодиётни ишлаш қобилиятини шакллантириш ва таъминлаш;

  • Бутун турдаги иқтисодий фаолиятни координация қилиш;

  • Ижтимоий мақсадларни амалга ошириш.

Иқтисодий тузум кўп омилли бўлиб, унга асосан қуйидагилар таъсир кўрсатади:

  • давлат томонидан қабул қилинаётган хўжалик бўйича чора-тадбирлар;

  • мулк турлари (таркиби);

  • бозор механизмини координация қилиш ва ахборотлар билан таъминлаш;

  • аҳолини меҳнатга мотивациясини уйғотиш ҳамда мақсадни белгилаш механизми.

Инсоният тараққиёти ҳар хил иқтисодий тузумларни ўз бошидан ўтказган. Уларнинг ҳар бири узоқ тарихий ривожланиш жараёнида шаклланган.
Ижтимоий-иқтисодий тузумлар тўғрисида фикр юритганда инсоният тараққиётида кузатилган формациялар мисолидан бошлаш асосли бўлади. Чунки инсоният жамияти ўз-ўзича ривожланувчи тузум бўлиб, ўз тараққиёти даврида ҳар-хил босқичларни босиб ўтган. Улар иқтисодиёт назариясида ижтимоий-иқтисодий фармациялар деб юритилади.
Фармация – лотинча “farmatio” сўзидан келиб чиқиб, бирлашма, кўриниш маъносини англатади. Иқтисодиётда бирон бир нарсани, иқтисодий реалликни ташкилий тузилиши, шаклини тасвирлаш учун ишлатилади.
Биз кўраётган масалада инсоният тараққиётида босқичма-босқич вужудга келувчи, бир-биридан ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари ривожланиши даражаси, ўз даврига мос тавсиф билан фарқланувчи жамият қурилишини ифодасидир.
Инсоният жамият тараққиётининг бирламчи босқичи – ибтидоий ижтимоий-иқтисодий формация ҳисобланади. Фанда умумий қабул қилинган назария бўйича ибтидоий ижтимоий иқтисодий фармация бошланиши “полеолит” даврига (40-35 минг йил олдин) тўғри келади, адабиётларда бу даврни “ибтидоий коммунизм” деган фикрлар ҳам учрайди. Чунки бу даврда синфлар бўлмаган, ишлаб чиқариш восита-ларига бир хил муносабат, моддий бойликларни тенг тақсимоти амал қилган, хусусий мулк ва иқтисодий тенг деган муносабатлар йўқ бўлган.
Иккинчи формация қулдорчилик жамияти. Бу жамият инсоният жамиятида биринчи синфдорларнинг ижтимоий-иқтисодий формацияси бўлиб, у хусусий (қадимий-антик) мулк шаклига ва инсонни инсон томонидан эксплуатация (ишчини ихтиёрисиз меҳнатга мажбур қилиш) қилишга асосланган. У ибтидоий формацияни парчаланиши натижасида Осиё ва Африкада вужудга келиб ўзининг юқори чўққисига Қадимги Греция ва Қадимги Римда етган (милоддан олдинги V аср) ва бошқа давлатларга тарқалган( Италия (милоддан олдинги III аср), Египет (милоддан олдинги II-I аср), Хитой (милоддан олдинги II-I аср). Айрим давлатлар қулдорчилик даврини бошдан кечирмаган ва ибтидоий жамиятдан тўғри Феодализмга ўтиб кетган (ўрта, шимолий ва шарқий Европа давлатлари, немислар, словянлар ва бошқалар). Хамда ўрта асрда Тропик Африка давлатлари (Нубия, Сеннар, Эфиопия ва бошқалар). Қулдорчилик даврининг бозордаги асосий товари бўлиб, “Қул” ҳисобланган. У қулдорнинг мулки ҳисобланган. Ушбу даврда бежиз “Қул савдоси” вужудга келмаган ва шундай атама ишлатилган. Қулдорчилик жамиятида ишлаб чиқариш натурал шаклда характерга эга бўлган. Қуллар топиш манбааси бўлиб, асосан урушлар ва денгиз қароқчилари ҳисобланган.
Қулдорчилик даврида, асосан натурал хўжалиги бўлишига қарамасдан товар ишлаб чиқариш ва товар айрибошлаш тегишлича ривож топган. Товар-пул муносабатлари вужудга келган.
Қулдорлик жамиятини емирилиши эрамизнинг IV-VI асрларига тўғри келади. Лекин қул савдоси, қулларни ишлатиш феодолизм даврида ҳам давом этган. (Константинопол – VI-XI асрлар; Рим, Лион, Венеция – XVI асргача; АҚШ, Франция, Буюк Британия, Португалия, Голландия каби давлатларда XVIII асрни охири ва XIX асрнинг биринчи ўн йиллик давригача). 1807 йилда қул савдоси тақиқланган.
Учинчи давр феодолизм формацияси. Феодолизм атамаси Французча “Feodаlite” сўзидан олинган. Феодолизм формациясининг хусусиятларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

  1. Натурал хўжаликни устунлиги.

  2. Йирик ер эгалари ва майда деҳқон хўжаликларини мавжудлиги.

  3. Дехқонларни феодалга шахсий бўйсиниши.

  4. Сиёсий ҳокимият ер эгалари қўлидалиги.

  5. Диний дунёқарашни хукумлиги.

Феодолизм даврида ижтимоий меҳнат тақсимоти кенгая бошланди, хунармандчилик ва савдо ривож топди. Товар-пул муносабатларини ривожланиши, натурал хўжаликни товар ишлаб чиқаришга, натурал рентани пул рентасига айланиши капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини вужудга келишига олиб келди. Бу тўртинчи формация, яъни ишлаб чиқариш капиталистик усулини шаклланишига олиб келди.
Капитализм элементлари Италия ва Голландия шаҳарларида XIV-XV асрларда пайдо бўла бошлаган. Лекин феодолистик ишлаб чиқариш усули парчаланиши ва капиталистик давр XVI асрга тўғри келади. Шарқий Европада XVI ва XIX асрнинг биринчи ярмида, Нидерландияда XVII асрда тўла капиталистик уклад шаклланган эди, Англия, АҚШ ва Германияда XVIII аср охирида, Россияда XVIII асрнинг иккинчи ярмида. Ҳозирги Марказий Осиё худудлари капиталистик босқични ўтмаган, улар феодолистик укладдан социолизм тузумига ўтиб кетган.
Капиталистик тузум ижтимоий меҳнат унумдорлигини юқорилиги, илмий-техник тараққиётни тез ривожланиши ва ишлаб чиқаришда революцион ўзгаришларни содир бўлиши, товар-пул муносабатларини тўла шаклланиши эркин рақобатни мавжудлиги каби хусусиятлари билан феодолизм тубдан фарқ қилади.
Юқорида қайд этилган формациялар инсоният жамиятини ривожланишининг объектив шарт-шароитлари, тараққиётнинг қонуниятларини ижтимоий-иқтисодий жараёнларига таъсири натижасида вужудга келган десак муболаға бўлмайди.
Капитализмдан сўнг социализм бешинчи формация сифатида Россияда вужудга келган. Кейинчалик босқинчилик орқали Ўрта Осиёга, Кавказ ва Прибалтика республикаларида шакллантирилган.
Иккинчи жаҳон уруши натижасида Европанинг кўп давлатларига мажбуран жорий этилган.
Монголия ва Хитой ҳам шулар жумласига киради. Собиқ Совет иттифоқини таъсири орқали ушбу тузум Америка қитъасидаги Куба давлатига ҳам жорий қилинди.
Бизлар социалистик тузум инсоният тараққиётига мажбуран революцион тўнтариш орқали танғиб қилинган деб ҳисоблаймиз. Ушбу тузум маъмурий-буйруқбозлик тузуми сифатида намоён бўлди. Социализмда бош экспулататор ролини давлат коммунистик партия ўйнаган. Ушбу формацияда давлат ер, мулк барча ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилган, тасарруф этган ва тақсимлаш функциясини бажарган. Юқоридагилар сабабли социалистик тузум 73 йил фаолият кўрсатиб, парокандаликка учради.
Энди капиталистик тузумни хусусиятларини кенгроқ ёритиб, бу тузумда “бозор иқтисодиёти” қоидаларини жорий этилиши масалаларини ва унинг моделларини кўриб чиқамиз. Биз юқорида келтирганимиздек капиталистик тузум дунё давлатларида ҳар хил даврда шакллана бошлаган (XVI асрдан то XIX асргача).
XIX асрга келиб кўп давлатларда капиталистик тузум тўла шаклланган бўлиб, унинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат бўлган:

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish