Россия модели. Россияда 1990 йилдан бошлаб бозор ислоҳотлари бошланди. Бозор иқтисодиётини шакллантириш доктринаси давлат томонидан расмий равишда қабул қилинди, бозор иқтисодиётига ўтиш лойиҳаларини амалга ошириш бошланди. Иқтисодиётнинг ҳолати бозорга ўтиш учун реал, объектив шарт-шароитни туғдирди. Инфилияция авж олди, ишлаб чиқариш даражаси сусайди, сиёсий норозилик кучайди. Натижада бозор иқтисодиётига ўтишни ҳар хил дастурлари ишлаб чиқилди (“Союз ҳокимиятини сақлаб қолиш” – Л.И.Абалкин дастури; “400 кун ишончи” – Г.А.Явлинисгий гуруҳи дастури; “500 кун мандатига ишончи-минум дастур” – М.А.Бозоров дастури; “500 кун дастури” – С.С.Шаталин лойиҳаси; “Бозорга ўтиш дастури” – М.С.Гарбачев, Б.Н.Ельцин, С.С.Шаталин, Г.А.Явлинскийлар лойиҳаси кабилар). Натижада бозор иқтисодиётига ўтишни устувор йўналишлари аниқлаб олинди. Улар қуйидагиларда ўз аксини топди:
баҳони либераллаштириш;
иқтисодиётни давлат тасарруфидан чиқариш ва давлат мулкини хусусийлаштириш;
бошқаришни демократлаштириш, марказлаштирилган-административ режалаштиришдан иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тамойилига ўтиш;
икки даражали банк тизимига ўтиш;
кредит тизимини қайта кўриб чиқиш;
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, уни истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқлар фойдасига ҳал қилиш;
ҳарбий ишлаб чиқаришни “конверсия” қилиш;
тармоқлар ва корхоналарни бошқариш тизимини такомиллаштириш;
тадбиркорликни ривожлантириш.
Ўзбекистон модели.Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиёти модели назариясини Республика Президенти И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва Президент рахбарлигида бозор иқтисодиётини шакллантириш борасида чуқур илмий-амалий асосланган сиёсий иқтисодий, демократик ва маънавий-маърифий ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон 1991 йили мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг умрини ўтаб бўлган мустабид, маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, “ўзбек модели” деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди. Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясига асосан, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига ўтиш, мамлакатимизда ислоҳэтиш ва модернизация қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон ўзининг қарийб йигирма йиллик мустақил тараққиёти давомида ҳаётнинг барча соҳа ва тармоқларида оламшумул ютуқларни қўлга киритди, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаб, том маънодаги озод ва суверен мамлакатга айланди.
Ислоҳотларнинг ўзбек модели бундан олдин дунёда яратилган ва мавжуд бўлган моделларнинг бирортасини такрорламаган ҳолда, ўз моҳияти ва мазмуни жиҳатидан бутунлай янги тараққиёт модели бўлди. Тараққиётнинг ўзбек модели қуйидаги беш тамойилга асосланади: