биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, яъни иқтисодиёт сиёсатдан устун бўлиши керак. Шунингдек, ички, ташқи ва иқтисодий муносабатларни мафкурадан ҳоли этишни таъминлаш зарур;
иккинчидан, ўтиш даврида давлат асосий ислоҳотчи бўлиши лозим. У ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши, ўзгаришлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан амалга ошириши шарт;
учинчидан, қонун устуворлигига эришиш, қонунларга қатъий риоя этиш лозим. Бунинг маъноси шуки, демократик йўл билан қабул қилинган янги Конституция ва қонунларни барча ҳеч истисносиз хурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши лозим;
тўртинчидан, аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш керак. Аҳолининг салкам 50 фоизини 16 ёшга етмаган болалар ташкил этадиган Ўзбекистонда бунинг алоҳида ахдмияти бор;
бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш иқтисодиётнинг объектив қонунларини эътиборга олиб, ўтмишдаги "инқилобий сакрашлар"сиз, яъни эволюцион йўл билан пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга оширилиши керак.
Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш асосида чуқур таназзулдан халос бўлиб, барқарор тараққиёт ва аҳоли турмуш фаровонлигига эришишга қаратилган туб ўзгартиришлар сиёсатининг стратегик мақсадлари қуйидагилардан иборат:
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш;
кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан махрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш;
корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий - буйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иктисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш;
иктисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур таркибий ўзгаришлар қилиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш;
кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, хар бир кишига уз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш2.
Мустақилликнинг илк йилларида, яъни ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида қуйидаги икки вазифани бирданига хал қилиш мақсад қилиб қўйилди:
махаллий саноат, савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини, уй-жой фондини хусусийлаштириш, қишлоқ; хўжалиги ва халқ хўжалигининг бошқа сохаларида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш;
ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий аҳволнинг барқарорлашувини таъминлаш.
Республикада бозор муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида иқтисодиёт ва ижтимоий сохада юз берган туб ўзгаришлар унинг ўз тараққиётида кейинги сифат жихатдан янги босқичга ўта бошлаш учун мустаҳкам шарт-шароит яратди. Шу билан бирга, ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи натижалари кейинги босқичнинг стратегик мақсадлари ва йўналишларини аниқ белгилаб олиш имконини берди.
Иккинчи босқичда иқтисодиётни модернизация қилиш ва ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш, инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилди. Шу мақсаддан келиб чиқиб, мазкур босқичда амалга оширлиши лозим бўлган вазифалар қуйидаги тартибда белгиланган:
давлат мулкини хусусийлаштириш сохасида бошланган ишни охирига етказиш;
ишлаб чиқаришнинг пасайишига бардам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;
Ўтиш даврининг иккинчи боскичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўл давом эттирилди.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек, мазкур босқичда "эркинлаштириш ва ислохотларни чуқурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни хал қилишнинг асосий шартидир"3. Бу эса иқтисодиёт сохасида қуйидаги вазифаларни амалга оширишни кўзда тутди:
иқтисодиётнинг барча соха ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш;
- хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида мулкдорлар синфини шакллантириш;
мамлакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай хуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш;
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий тараққиётида устувор ўрин эгаллашига эришиш; .
мамлакатнинг экспорт салохиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таъминлаш;
иқтисодиётда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш.