118. Вирусларнинг охирги суюлиш даражасини аниқлаш
Вируслар хужайрада ҳар хил микдорда тўпланади. Баъзи вирус билан касалланган ўсимликларнинг 1 кг дан 1-3 гр тоза вирус ажратиб олинса, баъзиларидан 3-5 мг гина ажратиб олиш мумкин, бу биринчи навбатда вируснинг ҳужайрада тўпланишига боғликдир. Иккинчидан вирусларнинг охирги суюлиш микдорини (ОСМ) аниклаш вирусларни идентификация қилишда катта ахамиятга эгадир.
Вирус ҳужайрада куп тўпланган ҳолларда суюлиш даражаси 10-6-10-7 ни ташкил қилса (ТМВ) баъзи вақтларда 10-2-10-3 нигина ташкил этади. (М. жўҳорининг пакана чизикли мозаикаси вируси) (5-жадвал).
Ишдан мақсад: вирусларнинг охирги суюлиш даражасини аниклагич ўсимликлар ёрдамида аниқлаш.
Ишнинг бориши. Тамаки мозаикаси вирусининг томат штаммини (ТМВ-ТШ) охирги суюлиш микдорини (ОСМ) аниқлаш учун шу вирус билан касаллантирилган ўсимлик баргларидан 50-60г 0,05 М фосфат буфери иштирокида (олинган вирусли материал вазнига тенг микдорда 1:1 нисбатда буфер олинади ва суюлтирилган вақтда ҳисобга олиниши керак) ҳавончада эзиб майдаланади. Сўнгра 3-4 қаватли докадан сузилади ва бу вирусли суюқлик центрифугада 10 минут давомида минутига 5-6 минг айланиш тезлигида айлантирилади. Чўкма усти суюқлигидан қатор пробиркаларга 10, 10-2, 10-3, 10-4, 10-5, 10-6, 10-7 марта суюлтирилган вирус эритмалари тайёрланади хамда N. glutinosa ёки N. sylvestris баргларининг корунд сепилиб тайёрланган ўнг томонига 4-5 томчи томизилиб оҳиста бармоқ билан суртилади. Баргнинг чап томонига эса суюлтирилмаган ўсимликнинг шираси томизилади ва суртилади. Ҳар бири суюлтирилган пробиркадаги вирусли эритма 5-6 баргга юктирилади. Этикеткалар боғлангандан сўнг нам камера ҳосил қилинган эксикаторга осиб кўйилади. Эксикаторга бактерияларга карши 3-4 томчи хлороформ томизиб кўйилади.
Касаллик аломатлари 48-72 соатлардан сўнг пайдо бўлганидан сўнг натижалар ҳисобга олинади, яъни ҳосил бўлган некрозлар сони ҳисобланади. Назорат ва тажрибадан олинган некрозлар айрим-айрим қилиб жадвалга туширилади, 5-6 баргнинг ўнг томонидан олинган некрозларнинг ўртачаси ҳисобланади.
Натижаларни график равишда тасвирлаш учун ордината ўқига некрозлар сони контролга нисбатан фойиз ҳисобида, абсицага эса суюлиш даражаси кўйилади. Олинган натижалар нуқталари бирлаштирилса суюлиш даражаси ошиши билан, эгри чизик 0 га интилади. Олинган натижалардаги энг охирги касаллик амаломатлари ҳосил бўлган суюлиш микдори шу вируснинг охирги суюлиш даражаси деб ҳисобланади.
Суюлиш даражаси ҳар бир вирусни идентификация килишда аҳамиятга эга бўлиб, уларни вирус турига ва штаммига қараб ҳар хил бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |