Азот ва фасфор сақлаган антипирен воситалар ёрдамида тўқимачилик матoлари ва ёғочни ёнғиндан ҳимоялаш усуллари


Азот ва фосфор сақлаган ёнғиндан ҳимоялаш воситалари олиш



Download 5,24 Mb.
bet8/28
Sana06.07.2022
Hajmi5,24 Mb.
#745225
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
2 5244487004963477097

1.2. Азот ва фосфор сақлаган ёнғиндан ҳимоялаш воситалари олиш
Табиий, синтeтик ҳамда аралаш тoлалар асoсида oлинган тўқимачилик матoлари, ёғоч ва ёғоч буюмлар учун антипирен таркиблар ишлаб чиқаришда турли кислоталарнинг сувда эрувчан тузларидан кенг фойдаланилади. Шу мақсадда айниқса, аммоний сульфат, аммоний дигидро- ва аммоний гидро- фосфат, аммоний карбонат ва ҳ.к. лар кўп миқдорда қўлланилади. Ушбу тузлар, асосан қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлар сифатида фойдаланилганлиги сабабли уларни ишлаб чиқариш технологияси етарлича ўрганилган. Бироқ уларда антипиренлар ишлаб чиқариш технологияси тўғрисидаги маълумотлар жуда кам. Шу сабабли ноорганик тузлардан замонавий фан-техника талабларини тўла қондирадиган, экологик хавфсиз антипирен таркиблар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Аммоний дигидро- ва аммоний гидрофосфатлардан ёнғиндан ҳимояловчи воситалар сифатида фойдаланиши маълум [31; с.211]. Адабиётларда аммоний фосфатларнинг сувда эрувчанлиги, уларни қўш: Мg(NH4)PO4, Zn(NH4)PO4, Fe(NH4)PO4 тузларини олиш ва бошқа баъзи хоссаларини ўрганиш натижалари келтирилган [32; с.114-118]. Сувдаги эрувчанлиги ёмон бўлганлиги сабабли ушбу тузларнинг барчаси пластик массалар, бўёқлар таркибига антипиренлар сифатида киритилиши орқали ёғоч ва бошқа буюмларни ҳимоя қопламаларини тайёрлашда қўлланилиши мумкин. Аммоний дигидро- ва аммоний гидрофосфатлар фосфат кислотани қайта ишлаш йўли билан олинади. Фосфат кислотани аммиак билан тўйинтириш 112-113 0С да амалга оширилади Таркибида 4% гача намлик сақлаган аммоний дигидрофосфатнинг кристаллари 100 ºС да қуритилади [33; с.308]. аммоний гидрофосфат олишда парчаланишнинг олдини олиш мақсадида температура 80-90 0С дан ошмаслиги мақсадга мувофиқ. аммонийгидро фосфатнинг кристаллари аммоний дигидрофосфатга нисбатан кичикроқ шаклга эга. Чўктирилгандан сўнг улар таркибига 10% гача намлик сақлайди ва шу сабабли 70 0С гача бўлган температурада қуритилади. Таркибида 22-25% гача P2О5 сақлаган экстракцион фосфат кислотадан босқичли усулда аммоний дигидро- ва аммоний гидрофосфат олиш усули ишлаб чиқилган [34; с.17-20].
Аммофос асосан, аммоний дигидро- NН4Н2РО4 ва қарийб 10% атрофида аммоний гидрофосфат (NН4)2НРО4 ларнинг аралашмаси бўлиб, қўшимчалар сифатида аммоний сульфат, темир, алюминий, магний бошқа металларнинг фосфатларидан иборат маҳсулот ҳисобланади. Аммоний дигидрофосфат – гигроскоп бўлмаган, барқарор туз бўлиб, 20 0С да эрувчанлиги 40,3% ни ташкил этади. Аммоний гидрофосфат термик беқарор бўлиб, 70 0С гача қиздирилганда тез парчаланади. Сувда яхши эрийди (t=20 ºС, 71 %) ва қисман гидролизланади. Аммоний фосфат эса жуда беқарор модда бўлиб, 40 0С гача қиздирилганда аммиак ажратиб парчаланади [33; с.308].
Аммофос ва диаммофос ишлаб чиқаришда қуйидаги асосий реакциялар содир бўлади:
Н3РО4 + NН3 = NН4Н2РО4 + 147кж
4Н2РО4 + NН3 = (NН4)2НРО4 + 75,4 кж
Экстракцион фосфат кислотани нейтраллашда ҳосил бўлган аммофосли пульпа тузлар аралашмасидан иборат мураккаб система ҳисобланади. Унинг таркибига фосфоритдан ташқари аммоний сульфат, кальций, магний, алюминий, темир ва бошқаларнинг фосфатлари ((NН4)24, СаНРО4·2Н2О, МgНРО4·3Н2О, АlРО4·2Н2О, (NН4)2SiF6, Fe34H6(РО4)6·6Н2О, (Fe, Аl) NН4Н2(РО4)2·0,5Н2О, Fe (NН4)2Н2F(РО4)2·nН2О ва ҳ.к.) кўринишида бўлади.
Ҳозирги кунда қуруқ маҳсулот олишнинг энг самарали усуллардан бири аммофос пульпасини вакуумда буғлатиш ва БГС да доналаш ҳисобланади [35; с. 262-263]. Ушбу усулда Қоратов (Қозоғистон) ва Қизилқум (Ўзбекистон) фосфоритларидан олинган паст концентрацияли экстракцион фосфат кислотани қайта ишлаш мумкин [36; с.1-18]. Азот-фосфат кислотали эритмани аммонийлашда ҳосил бўлган фазавий мувозанатдаги системани анализ натижалари асосида фоcфатларни нитрат кислотали экстрактларидан 90 % кальций нитрат ажратиб олингандан сўнг қолган эритмадан аммоний гидрофосфатни олиш таклиф қилинган [37;129-131].



Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish