Азот ва фасфор сақлаган антипирен воситалар ёрдамида тўқимачилик матoлари ва ёғочни ёнғиндан ҳимоялаш усуллари



Download 5,24 Mb.
bet4/28
Sana06.07.2022
Hajmi5,24 Mb.
#745225
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
2 5244487004963477097

79

ХУЛОСАЛАР .................................................................................................

81

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР .......................................................

82

КИРИШ
Ҳозирги кунда қурилиш материаллари, тўқимачилик матолари ва енгил ёнувчан материалларни қийин ёнадиган формага ўтказувчи, таркибида азот ва фосфор сақлаган антипирен препаратлар олиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.Тўқимачилик матолари ёнғин хавфини камайтириш учун турли таркибдаги ноорганик ва органик бирикмалардан фойдаланилади Улар орасида галогенли ва фосфорли бирикмалар тўғрисида атрофлича изланишлар олиб борилган. Сўнгги йилларда ёнғин ҳимояси воситаларининг экологик хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, илгари фойдаланилган, таркибида хлор ва бром элементлари мавжуд ёнғин сусайтирувчи моддалари ўрнига янги турдаги антипиренлар яратишга қаратилган илмий тадқиқот ишларига эътибор берилмоқда. Шунга қарамасдан, турли таркибли матоларнинг ёнишини секинлаштирувчи ва заҳарсиз янги самарали препаратлар ишлаб чиқиш ўзининг долзарблигини сақлаб қолмоқда. Турли хил вазиятлардаги ёнғин ҳодисалари вақтида рўй бераётган одамларнинг танасининг куйиб жароҳат олиши, қурбон бўлиши ҳамда етказилаётган моддий зарарлар ҳақидаги маълумотлар матоларни ёнғиндан ҳимоялаш масаласи ўз долзарблигини сақлаб келаётганлигидан далолат беради.
Антипренлар мавзусидаги мавжуд адабиётлар таҳлил қилинганда полимер толаларнинг ёнғин сусайтирувчи моддалари асосан фосфор ва галоген сақлаган органик ва ноорганик турдаги бирикмалар эканлиги қайд этилади. Шунингдек, полимер буюмларнинг ёнғин сусайтирувчи таркиблари сифатида алюминий, кремний ва бор элементлари бирикмаларидан фойдаланиш борасидаги тадқиқотлар олиб борилди.
Ҳозирги вақтда мавжуд иссиққа чидамли толалардан терлон, тверлан, русар, СВМ каби турларини ишлаб чиқаришда катта капитал маблағ талаб этилади ва жуда қимматлиги сабабли улардан фойдаланиш чегараланган. Бундай синтетик ва сунъий толалардан турли хилдаги хона учун мўлжалланган,пардалар,мебел жиҳозлари учун қопламалар ва турли хил шароитларда фойдаланишга мўлжалланган манзарали ва нотўқима матолар тайёрлаш мақсадида ишлатилади. Лекин махсус ишчи кийими тайёрлаш учун фордаланиладиган тўқимачилик матолари нафақат ёнғинга чидамли бўлиши лозим, балки гигиеник ҳамда экологик жиҳатдан хавфсиз бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Матога ишлов берадиган ёнғин сусайтирувчи моддалардан зарур турини танлашда сувда уларнинг турли физик ва кимёвий хоссаларига эрувчанлиги, ишлатиш учун қулай эритма ҳосил қилиши, зарарсизлиги, кам сарф билан юқори самара бериши каби хусусиятлар асос қилиб олинади. Шунингдек, улар тўқимачилик матоларининг ташқи кўринишини, сифатини бузмаслиги ва нархи ҳам арзон бўлиши лозим.
Ушбу ишда Марказий Қизилқум фосфоритидан олинган аммофос ва бошқа баъзи ноорганик тузлар асосида антипирен таркиблар олиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб,турли хил енгил ёнувчан материалларни амалда қийин ёнадиган ҳолатга ўтказувчи, таркибида азот ва фосфор сақлаган аммоний фосфат ва ноорганик тузлар иштирокида антипрен препаратлар яратиш соҳасида эришилган илмий натижалар, соҳада олиб борилаётган тадқиқотларнинг устувор йўналишлари антипирен препаратларнинг замонавий ҳолати ҳақида батафсил маълумот келтирилган.
Дунёда азот ва фосфор сақлаган ёнғиндан ҳимоялаш воситалари синтези ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш амалий ҳамда назарий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда бундай ёнғиндан ҳимоялаш воситалари синтез қилиш ва улардан халқ хўжалигининг турли соҳаларида фойдаланиш жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Ҳозирда кенг тарқалган турли соҳаларда ишлатиладиган тўқимачилик матоларининг ёнғин хавфи ёқорилиги замонавий фан зиммасига материалларда аланга тарқалиш тезлиги қонуниятларини аниқлаш, ҳамда шу асосда ёнғин ҳимояси воситалари антипиренларнинг юқори самарали,оптимал таркибли янги авлодини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Республикамизда кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни иқтисодиётнинг турли тармоқларига жорий этишга катта эҳтибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга эришилди, жумладан маҳаллий бозорни импорт ўрнини босувчи кимёвий реагентлар билан таъминлаш соҳасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг йўналишида «маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида, юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни янада жадаллаштириш, сифат жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзгартиришга» қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган[1]. Бу борада, енгил ёнувчан материалларни амалда қийин ёнадиган ҳолатга ўтказувчи, таркибида азот ва фосфор сақлаган ноорганик таркибга эга экологик тоза антипирен препаратлар яратиш катта аҳамият касб этади.
Ўзбекиcтон Республикаси президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Репсубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 14 мартдаги
ПҚ-2831 сон «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертаттсия тадқиқоти натижалари муайян даражада хизмат қилади. Антипиренларни ривожланиши учун йиллар ўтади. Илм фан ривожланади. Жуда кўп тажрибалар ўтказиларди. Ёниш жараёни кимиёвий ва физикавий жиҳатдан ўрганилди. ва ҳозирги кунда саноат кўп замонавий аралашмалар яъни антипиренлар ишлаб чиқармоқда. Бу антипиренлар турли материалларни шу жумладан ёғочни ҳам ёнишига йўл қўймайди, лекин ёниш хавфи туғилганда оловни тарқаб кетишига йўл қўймайди. Барча оловдан ҳимоя қилувчи воситалар жумладан тузсиз антипиренлар ўз таркибига фосфорлик ва органик моддалар бирикмаларини қўшади.
Мана ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган қурилиш ва қайта тиклаш ишларида ҳамда нефт саноати ушбу перепаратларни ишлатилиши ортиб бориши бизга аён шунинг учун бу масалада катта ишлар амалга оширилмоқда. Қолаверса ҳарбий ва махсус соҳаларда оловбардош, сувга чидамли матоларни роли уларга бўлган талаб ортиб бормоқда бу эса ўз навбатида бундай матоларга талабни ортишига олиб келади. Бундан ташқари ёнғин ҳолатларида жабрланишни камайтириш мақсадида ёғочларга ва ёғоч конструкцияларга ишлов бериш энг асосий масалалардан бири ҳисобланади. Шундай экан бугунги куннинг талаби сифатида қаралаётган эҳтиёт чораларини амалиётда қўллашимиз даркор.

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish