Азот ва фасфор сақлаган антипирен воситалар ёрдамида тўқимачилик матoлари ва ёғочни ёнғиндан ҳимоялаш усуллари



Download 5,24 Mb.
bet16/28
Sana06.07.2022
Hajmi5,24 Mb.
#745225
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
2 5244487004963477097

2-бобга хулосалар. Ишда қўлланилган ёнғин ҳимоя воситалари самарадорлигини баҳолаш намуна вазнининг юқори ҳарорат таъсирида камайишини аниқлашга асосланган. Тажрибаларда олинган натижаларга кўра таркибида турли нисбатдаги аммофос ва NH3, NH4NO3, (NH4)2SO4, NaHCO3, КОН сақлаган ЁҲВ билан ишлов берилган ёғоч намуналарининг вазнини намлик таъсирида ортиши 6,2-8,2 %ни ташкил этди. Сунъий эскиришни аниқлаш бўйича синовларнинг бир циклида намуна 16 соат давомида нисбий намлиги 100% бўлган эксикаторда, 8 соат давомида сақлаб турилди. Синовлар юқорида қайд этилган тартибда 7 цикл такрорланди ва доимий вазнга келтирилиб, ёнғин ҳимоя самараси синовларидан ўтказилди. Синовларда ЁҲВ билан ишлов берилган ёғоч намуналари ёнғинга чидамлилик хоссаларини тўлиқ сақлаб қолди.
III.БОБ.ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
3.1. Антипирен препаратлари олиш учун аммофос эритмаси таркиби
ва хоссаларини кимёвий усулда яхшилаш
Аммофос асосида ишлаб чиқилган антипиреннинг асосий таркибини аммоний дигидрофосфат ва аммоний гидрофосфат (NH4H2PO4 + (NH4)2HPO4) ташкил этади. Бошланғич таркибга эга аммофос эритмасидан юқари самарадор ёнғин химояси воситасини хосил қилишга қуйидаги реакцияга (1) асосан аммиак таъсирида аммофос таркибидаги аммонийгидро фосфат улишини ошириш натижасида эришилди:
NH4H2PO4 + NH3 =(NH4)2HPO4 (1)
рН қиймати 4 га тенг бўлган антипирен эритмаси таркибидаги аммоний дигидрофосфат ва аммоний гидрофосфатнинг ўзаро фоиз нисбати ~ 88:12 га тенг. Аммиак таъсирида эритма мухитини кислоталидан ишкарийга ортиб бориши билан (1) чи реакцияга кура аммофос асосида тайёрланган антипирен таркибидаги аммоний дигидрофосфат ва аммонийгидро фосфатнинг ўзаро нисбати эритма рНига мос равишда аммонийгидро фосфат миқдорини ортиши тамон силжийди. Ўтказилган тажрибаларда рНнинг 4-8 диапазонида ўзгариши аралашма таркибидаги аммоний дигидрофосфат миқдорини 60 дан 7,0 гача камайиши хисобига аммоний гидрофосфатни эритмадаги нисбий улушини 12 дан 93 гача ортиб боришига олиб келишини кўрамиз:
xNH4H2PO4+y(NH4)2HPO4 + zNH3→mNH4H2PO4 + n(NH4)2HPO4
рН=4 NH4H2PO4 = 88 (NH4)2HPO4 = 12
pH=5 NH4H2PO4 = 61 (NH4)2HPO4 = 39
pH=6 NH4H2PO4 = 42 (NH4)2HPO4 = 68
pH=7 NH4H2PO4 = 20 (NH4)2HPO4 = 80
pH=8 NH4H2PO4 = 7 (NH4)2HPO4 = 93

Тажрибаларда эритма pHнинг 5га тенг қийматларида аммоний дигидрофосфатнинг улуши (умумий фосфатга нисбатан) 61 га, аммоний гидрофосфатники эса 39 гача етиши кузатилди; Бў тузларнинг эритмадаги нисбати pH=6 да мос равишда 42:68; pH=7 да 20:80 ҳамда pH=8 да 7:93 эканлиги аниқланди.


Ёнғиндан ҳимояловчи антипирен таркиблар олишда қўлланиладиган бирикмалар яхши ёнғин ҳимоя самарадорлигидан ташқари, ўзининг физик-кимёвий кўрсаткичлари билан ҳам маълум талабларга жавоб бериши лозим.
Бундай курсатгичлардан бири суюқ антипирен эритмасининг таркиби, зичлиги ва муҳити. Шу сабабли кейинги тажрибаларда антипирен эритмаси муҳитини унинг таркиби, зичлиги, ва эритмани ҳолати таъсирини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар олиб борилди. Ушбу тадқиқотда олинган натижалар 3.1-жадвалда келтирилган.
рНнинг 3,9-8,1 диапазонида эритма муҳитининг ўзгариши таъсирида унинг зичлигини кескин ўзгариши кузатилмайди ва дастлабки эритмага нисбатан ушбу кўрсаткич 1,9% ни ташкил этади. рНнинг ўрганилган диапазонда ўзгариши эритмадаги азотнинг улушини 2,6 дан 4,2% (масс.) гача ортишига, азот:Р2О5 нисбатини 0,23 – 0,40 оралиғида ўзгаришига, аммиак:Н3РО4 нисбатини эса 1,2 дан 2,0 гача ортишига олиб келади.
Аммонийланган эритмалар асосий тузлари, яъни аммоний дигидро- ва аммоний гидрофосфатлар таркибини аниқлаш натижалари шуни кўрсатдики, эритма рН=5,5 бўлганда ушбу икки тузнинг масса нисбатлари 1:1 бўлади. Шунингдек, эритма рН=7 ва ундан катта бўлган намуналарда (NH4)2НPO4 нинг нисбий улуши 80% дан ортади ва ушбу таркибга эга препаратлардан ёнғин ҳимояси воситалари сифатида фойдаланиш юқори самара беради.
3.1-Жадвал

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish