Азот ва фасфор сақлаган антипирен воситалар ёрдамида тўқимачилик матoлари ва ёғочни ёнғиндан ҳимоялаш усуллари


Антипирен муҳитини унинг эритмаси хоссаларига таъсирини ўрганиш натижалари



Download 5,24 Mb.
bet17/28
Sana06.07.2022
Hajmi5,24 Mb.
#745225
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
2 5244487004963477097

Антипирен муҳитини унинг эритмаси хоссаларига таъсирини ўрганиш натижалари

т/р

Эритма
рН и

Масс.нисб N:P2O5

Эритмадаги тузлар, % нисб.

Эритма зичлиги, г/см3

Эритманинг холати

NH4Н2PO4

(NH4)2НPO4

1

3,9

0,230

88,3

11,7

заррачалар мавжуд

заррачалар мавжуд

2

4,5

0,260

69,5

30,5

1,155

заррачалар мавжуд

3

5,1

0,287

59,9

40,1

1,159

Тиниқ эритма

4

5,5

0,300

50,6

49,4

1,165

-

5

6,1

0,330

38,4

61,6

1,163

-

6

6,8

0,345

26,5

73,5

1,166

-

7

7,0

0,350

20,0

80,0

1,167

-

8

7,2

0,360

15,8

84,2

1,168

-

9

7,5

0,375

9,8

90,2

1,168

-

10

8,1

0,400

7,3

92,7

1,169

-

Эритмадаги (NH4)2НPO4 миқдорини аммиак таъсирида янада ошириш эритма юзасида аммиак буғларининг кўпайишига сабаб бўлади. Шу тариқа, кимёвий усулда аммофос эритмасини нейтраллаш орқали таркибида аммоний гидрофосфат (икки алмашинган туз) миқдори кўп бўлган, антипирен препаратлари олинди. Ушбу кимёвий моддалар асосида олинган ёнғин ҳимояси таркиблари ёғоч буюмлар ва тўқимачилик матолари мисолида синаб кўрилди.
Юқорида келтирилган тажрибалар натижаларидан аммофоснинг 25% дан ошмаган концентрацияли, рН=7 ва ундан юқорироқ бўлган эритмалари юмшоқ суспензион хоссали бўлиб, ушбу эритмалар билан ёғоч буюмларга бевосита ишлов бериш мумкин.

3.1-Расм. NH33PO4 нинг моль нисбати ва N:P2O5 нинг масса нисбатининг эритма рН ига боғлиқлиги
Ушбу графикдан эритма компонентлари моль ва масса нисбатларини унинг рН қийматига боғлиқлигини кузатиш мумкин. Масалан, рН=5,5 бўлганда NH33PO4=1,5 моль нисбатда ва N:P2O5=0,3 масса нисбатда бўлишини кўрамиз.
Кейинги тажрибаларда ушбу эритмаларнинг ёнғин ҳимоя самарадорлиги уларнинг таркибига боғлиқлиги ва жараёнларнинг батафсил механизмлари ўрганилди.
Тайёрланган ЁҲВ ларининг самарадорлигини дастлабки баҳолаш учун синов объекти сифатида ўлчамлари 150х60х30 мм бўлган ёғоч намуналари олинди. ГОСТ 16363-98 бўйича тайёрланган ёғочга рНи турлича бўлган аммофос эритмаларини шимдириш натижасида тайёрланган намуналарнинг 2 минут давомида, 200±5 °С температура таъсирида массасининг камайиши аниқланди. Аммофос асосида тайёрланиб, рН нинг турли қийматларигача NH3 қўшилган бинар таркибли системалар билан ишлов берилган намуналарда олинган натижалар қуйидаги жадвалда келтирилган (3.2-жадвал).
3.2-Жадвал
Антипирен таркиб билан ишлов берилган ёғоч намуналарининг дастлабки синов натижалари

т/р.

Аммофос
эритмасининг концентрация
си, % (масс.)

рН

Намунанинг масса йўқотиши, % нисб.

Материал категорияси

ҚА*

ҚЁ**

1

10

3,9

23,5

+

-

2

10

5,1

20,2

+

-

3

10

6,0

16,6

+

-

4

10

7,1

13,4

+

-

5

10

7,9

12,0

+

-

6

10

8,8

11,6

+

-

7

20

3,9

22,7

+

-

8

20

5,0

18,6

+

-

9

20

6,1

14,8

+

-

10

20

7,2

11,1

+

-

11

20

8,0

10,6

+

-

12

20

9,1

10,6

+

-

13

30

3,8

10,0

+

-

14

30

7,0

10,2

+

-

15

30

8,5

9,0

-

+

16

40

4,0

9,2

+

-

17

40

7,1

9,2

+

-

18

40

8,3

8,7

-

+

*ҚА – қийин алангаланувчи материал; **ҚЁ – қийин ёнувчи материал.
3.2-Жадвал натижаларидан аммофоснинг эритмадаги концентрациясининг ҳамда рНининг ортиши билан ёғоч намуналарининг масса йўқотиши сезиларли даражада камайишини кўрамиз. Барча ҳолларда аммофос эритмаси билан ишлов берилган намуналар самарадорлик гуруҳи II-бўлган қийин алангаланувчи материал тоифасига мансуб бўлишини кўрамиз (бу тоифага вазн камайиши 9% дан 30 фоизгача бўлган материаллар киради). Эритма концентрациясининг 30-40 % (масс.) гача ортиши ва рН нинг 8 дан кам бўлмаган намуналарида қийин ёнувчи эффектли I-cамарадорлик гуруҳи кузатилади (бу тоифага вазн камайиши 9 дан 30 фоизгача бўлган материаллар киради).
Бироқ аммофос концентрациясининг бундай оширилишида кўпинча чўкмалар ҳосил бўлиб, ҲВ беқарорлиги сабабли,сақлашда муаммолар юзага келади. Шу сабабли, антипирен олиш жараёнида эритмадаги аммофос концентрациясини 30-40 % га кўтариш мақсадга мувофиқ эмас.
Жадвалдан антипирен эритмасининг рНи 3,9 дан 8 гача бўлган 10-20% ли барча эритмалари билан ишлов берилган ёғоч намуналарининг масса йўқотиши 11-12 % га қадар бўлишини кўрамиз.
Аммофоснинг дастлабки концентрацияси 10-20% ва рН=7 бўлган барча эритмалари қийин ёнувчан (масса йўқотиши 11,1-13,4%) ёғоч намуналарини олишга имкон беради. Шундай қилиб, 10-20% ли аммофоснинг рН≥7 бўлган эритмаларини ёғоч буюмлари учун антипирен препаратлари сифатида тавсия этиш мумкин.


3.2.Антипирен препаратлари олиш учун аммофос эритмаси таркиби ва хоссаларини физикавий усуллар ёрдамида яхшилаш
Тўқимачилик материаллар учун тавсия этилаётган антипирен препаратлар таркибидан суспензион заррачалар йўқотилиши лозим. Аммиак билан нейтраллашгача бўлган аммофос эритмаси таркибидаги компонентларнинг эрувчанлиги турлича бўлганлиги сабабли, эритмани кимёвий йўл билан тозалаш мураккаб ва кўп меҳнат талаб этадиган жараён ҳисобланади. Эритмани қаттиқ заррачалардан тозалаш тиндириш, фильтрлаш ва центрифугалаш каби физик усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Шу сабабли, эритмани қаттиқ заррачалардан тозалашда оддий ва иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган қумли фильтрдан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди[121; 206 б.].
Фильтр қурилмаси қум қатлами ва тоза эритмани тўплаш учун ўрнатилган иккита ўзаро туташувчи цилиндрик идишлардан иборат. Аммофос эритмасини қумли фильтр ёрдамида тозалаш жараёнида идишдаги қум қатламининг ортиши билан фильтрлаш тезлигини сезиларли пасайиши кузатилди. Масалан, қатламнинг баландлигини 100 мм дан 150 мм га ортиши фильтрация тезлигини 276 дан 240 кг/м2соатга, 50 мм га қадар (25%) камайиши эса фильтрация тезлигини 414 кг/м2 соатга қадар оширади. Антипиреннинг дастлабки суспензион эритмалари (конц. 20,0%, зичлик=1,15 г/см3) ни тозалаш учун фильтр қурилмасининг оптимал иш режими ишлаб чиқилди. Антипирен эритмасини тайёрлаш жараёнида фильтрация тезлигини қатламнинг баландлигига боғлиқлиги қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
Ф=499-1,54*h;
бу ерда: Ф–фильтрация тезлиги, кг/м2соат; h–қум қатлами баландлиги, мм.
Аммофоснинг 20-25% концентрацияли суспензиясини фильтрлашда идишнинг қум билан тўлдириш даражаси 50-75 % бўлган ҳолда, фильтрлашда босимни 640-660 мм. сим.уст. гача сийраклаштирилиши оптимал шароит сифатида қабул қилинди ва бу шароитларда фильтрлаш тезлиги 410-500 кг/м2 соатга тенг бўлади. Кейинги тажрибаларда фильтрловчи материал сифатида текстил матолардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилди.
Фильтрловчи материал сифатида пахта, пахта+полиэфир (33:67) ва 100% полиэфир бўлган матолардан фойдаланилди. Ушбу тадқиқотларда олинган натижалар 3.3-жадвалда келтирилган. 3.3-жадвал натижаларидан материаллардаги табиий фильтрланиш жараёни қумга нисбатан бирмунча паст тезликда бўлишлигини кўрамиз.
Фильтратнинг тиниқлиги бўйича пахта толасидан тайёрланган матонинг 100% полиэфирга нисбатан устунлиги аниқланди, яъни соф полиэфирда фильтрланганда жараён тўлиқ бўлмайди ва олинган эритма лойқа бўлади.
3.3-Жадвал

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish