I-бобга хулоса. Ўрганилган адабиётларнинг таҳлилига кура ҳозирги кунда енгил ёнувчан тўқимачилик матолари ва ёғоч материалларнинг ёнғин хавфини камайтириш учун турли таркибдаги ноорганик ва органик бирикмалардан фойдаланилади. Улар орасида галогенли ва фосфорли бирикмалар тўғрисида атрофлича изланишлар олиб борилган. Сўнгги йилларда илгари фойдаланилган, таркибида хлор ва бром элементлари мавжуд ёнғин сусайтирувчи моддалари ўрнига экологик хавфсиз янги турдаги антипиренлар яратишга йўналтирилган илмий тадқиқот ишларига эътибор берилмоқда. Шунинг учун ушбу диссертация ишини олдига қуйилган мақсади -маҳаллий хом ашёлар асосида азот ва фосфор сақлаган ЁҲВ ларининг олиниши, тузилиши ва хоссаларини аниқлаш мухим аҳамиятга эга бўлиб долзарб муаммо.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда режалаштирилган юқори самарадор ЁҲВларини олиш қўйидагиларни бажаришни таълаб этилади:
-Республикамизда мавжуд ноорганик бирикмалар хамда Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида олинадиган ёнғин ҳимоя воситалари мақбул таркибларини аниқлаш;
-олинган антипирен таркибларни хоссаларини таҳлилнинг замонавий усуллари ёрдамида текшириш;
-азот ва фосфор сақлаган антипиренлар билан ишлов берилган материалларнинг термооксидланиш ва алангаланиш жараёнларини тадқиқ этиш;
-ёнғин ҳимоя воситаларини турли енгил ёнувчан материалларда дастлабки синовларини ўтказиш ва амалиётга жорий этиш учун таклифлар ишлаб чиқиш.
II.БОБ. ТАЖРИБА ҚИСМ
2.1.Дастлабки моддалар ва реактивлар
Тадқиқотларда қуйидаги дастлабки моддалар қўлланилган.
Аммоний нитрати (NH4NO3). Оқ рангли кристалл модда бўлиб, суюқланиш температураси 169,6 °C, ундан юқорида секин-аста парчалана бошлайди, 210 °Cда эса тўлиқ парчаланади. Сувда эриганда жуда кўп миқдордаги иссиқликни ютади ва эрувчанлиги секинлашади. 25 0С да 100 мл сувдаги эрувчанлиги 212 г н ташкил этади.
Аммоний сульфати,(NH4)2SO4. Рангсиз, тиниқ ва ҳидсиз кристаллар бўлиб, заҳарлилиги жуда кам. Гигроскоплиги жуда юқори, 25 0С даги эрувчанлиги 76,9 га тенг. 147 °С гача қиздирилганда аммоний гидросульфат NH4HSO4 ва аммиакга парчаланади. ( N H 4 ) 2 S O 4 → N H 4 H S O 4 + N H 3 ↑ 500 °С юқори температурада эса аммоний гидросульфат сульфат ангидрид, аммиак ва сув ҳосил қилиб қайнайди.
Аммофос. Аммофос таркибида унинг маркасига қараб 9—11% N ва 42—50% P2O5, бўлиши мумкин. Яъни аммофос таркибидаги N : P2O5 нисбати 1 : 4 бўлади. Аммофоснинг 20°Сда сувдаги эрувчанлиги 370 г/л, эритманинг рН қиймати 4-4,5 га тенг. Ёнғин ҳимоя воситалари таркибини ишлаб чиқишда нисбатан яхши эрувчан аммофос асосидаги система танланди. Тажрибаларда қуйидаги таркибга эга (масс. %): N-10,7; P2O5-46,1; Al2O3-2,8; Fe2O3-2,3; CaO-1,9; SO4-7,5; MgO-3,5; F-1,0 аммофосдан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |