маҳалла
сўзидан бу қўшимча билан сўз ясаш
имкони тўла даражада бўлса,
қурол
сўзидан сўз ясаш имкони
у даражада эмас. Шунинг учун ҳам
маҳалладош
сўзининг
маъносини „маҳалласи бир“, „бир маҳаллада яшовчи“, деб
осон изоҳлаш мумкин бўлгани ҳолда,
қуролдош
сўзининг
маъносини бундай изоҳлаб бўлмайди. Бу сўзни ясашда
-дош
қўшимчаси билан ясалувчи барча сўзлардаги бир умумий
белги (хусусият) ҳисобга олинган, игундан фойдаланилган.
Бу умумий белги шуки,
-дош
қушимчаси билан ясалган
сўзларнинг маъносида
„бир“, „бирга“детт
қисм (сема) бор.
Шунинг учун бу сўзларнинг маъноси изоҳланганда, изоҳ
таркибида
„бир“, „бирга
“сўзи бўлади.
-дош
қўшимчаси билан
янги сўз ясашда ана шу умумий белги (умумий сема)
имконият ҳисобланади. Ана шу имконият асосида (бошқа
омиллар ҳам ҳисобга олинган ҳолда) бу қўшимча ёрдамида
янги сўзлар ясаш мумкин бўлади.
Қуролдош, елкадош
сўзини
ясашда ҳам ана шу имкониятнинг сезиларсиз даражасидан
моҳирлик билан фойдаланилган. Бу жиҳатдан қуйидаги мисол
жуда характерли:
У онадош— ўгай укаларини еру кўкка
ишонмас, меҳр билан суярди. ( „Туркистон “газ.)
Ўгайлар ҳақи-
да гап борганида, одатда, „ота бир, она бошқа“ ёки, аксинча,
„она бир, ота бошқа“ иборалари қўлланади.
Отадош, онадош
сўзлари деярли қўлланмайди. Шунинг учун келтирилган
77
www.ziyouz.com kutubxonasi
мисолдаги
онадош
сўзининг қўлланиши сунъийдек туйилиши
мумкин. Лекин муаллиф
-дош
қўшимчасининг кўриб ўтилган
хусусиятидан тўғри ва ўринли фойдаланиб,
она
сўзидан
она-
дош
сўзини ясаган ва қўллаган. Бунга эътироз бўлиши мумкин
эмас.
-дош
қўшимчаси билан ясалувчи шахс отлари худди шу
хусусияти („бир“, „бирга“ семаси) билан бошқа қўшимчалар
билан ясалувчи шахс отларидан фарқланади.
2.
-дош
қўшимчаси ёрдамида сифатлар ҳам ясала бошла-
дики, бу ҳам
-дош
қўшимчаси билан сўз ясаш имкониятқцан
тўла ва моҳирлик билан фойдаланиш самарасидир.
Турдош
сўзининг ясалиши бунга далил бўла олади:
турдош —
„бир
турдаги“, „бир турга мансуб“, „бир турга кирувчи“.
Турдош
от
— бир турдаги нарсаларни билдирувчи от.
Ўзакдош
(сўзлар),
маънодош
(сўзлар) каби сифатлар ҳам
-дош
қўшимчасининг имконияти тўла ва тўғри ҳисобга олинган
ҳолда ясалган сўзлардир.
Маълум бўлдики,
-дош
қўшимчаси ҳам от, ҳам сифат
ясайди. Бу хусусияти билан у шахс оти ясовчи айрим қўшим-
чалар билан умумийликка эга.
-дош
қўшимчаси от ясашда
ҳам, сифат ясашда ҳам бир хил маъно, аниқроғи бир хил
сема билан, яъни „бир“, „бир хил“ деган маъно билан қат-
нашади. Қиёсланг:
синфдош —
„синфи бир“, „бир синфда
ўқувчи“,
маънодош
— „маъноси бир“, „бир хил маъноли“.
Демак,
-дош
қўшимчаси ёрдамида от ёки сифат ясалишида
(ясалган сўзнинг от ёки сифат бўлишида)
-дош
қўшимчаси
эмас, балки сўз ясалиш асосининг хусусияти роль ўйнайди.
Ўзбек тили материалларининг кўрсатишича, агар сўз
ясалиш асоси инсонга хос, инсон учун характерли нарсани
билдирадиган бўлса,
-дош
қўшимчаси бундай сўзга қўшилиши
билан шахс оти ясалади. Мас.,
касбдош, маҳамадош, тилак-
дош, қайғудош, сирдош, ватандош
кабилар. Бундай сўзларда
„шахс“ тушунчаси ҳам унинг маъно таркибвда бўлади. Шу
сабабли улар от (шахс оти) бўлади. Айтилган хусусиятга эга
бўлмаган сўзларга
-дош
қўшимчасининг қўшилиши билан
эса сифатлар ясалади:
маънодош, қофиядош
каби. Бундай ясама
сўзлар „бирлик“, „бир хиллик“ нуқтаи назарвдан предмет-
нинг белгисини билдириб келади:
маънодош
(сўз) — „бир хил
маъноли (сўз)“,
иттифоқдош
(республикалар) — „бир итги-
фоққа кирувчи (республикалар)“ каби.
78
www.ziyouz.com kutubxonasi
-дош
қўшимчали айрим сўзлар рус тилидан таржима
жараёнида юзага келган. Рус тилидаги сўз от туркумига оид
бўлса, ўзбек тилидаги таржимаси ҳам от, русча сўз сифат
бўлса, ўзбекча таржимаси ҳам сифат бўлади:
собутилник —
шишадош, союзний
—
иттифоқдош.
3.
Академик Қодир Зокиров ва филология фанлари ном-
зоди Ҳасанбой Жамолхонов ботаника терминларини яра-
тишда
-дош
қўшимчаси ёрдамида сўз ясалишига йўл қўядиган
имкониятдан жуда моҳирлик билан фойдаландилар.
-дош
қўшимчаси ва кўплик ифодаловчи
-лар
қўшимчасининг
имкониятидан фойдаланиб,
-доииар
қўшимчаси ёрдамида бир
турга мансуб ўсимликларни билдирувчи ботаника термин-
ларини ясаш (яратиш) мумкинлигини сездилар. Натижада
ботаникага оид русча терминларнинг ўзини қабул қила-
вермай,
„доимар“
ёрдамида
бошоқдошлар, зиркдошлар
типига
бир неча юзлаб ўзбекча терминлар яратдилар ва бундай сўз-
ларнинг ясалиши давом этяпти.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан кейинги
давр мобайнида
-дош
қўшимчаси ёрдамида янги-янги сўзлар
ясалди ва бу жараён давом этяпти.
Маълумки,
-дош
қўшимчаси билан
ҳам
сўзи ўзаро маъно-
дош, вазифадош:
курсдош — ҳамкурс, маслакдош — ҳаммаслак
ва б. Лекин айрим сўзлардаги
-дош
қўшимчасини
ҳам
сўзи
билан ва, аксинча,
ҳам
сўзини
-дош
қўшимчаси билан
алмаштириб бўлмайди. Масалан,
ҳамнафас, ҳамшаҳар
сўзлари
ўрнида
нафасдош, шаҳардош
сўзларини қўллаб бўлмаганидек
(ўзбек тилида бундай сўзларнинг ўзи йўқ),
қуролдош, йўлдош
сўзларининг ўрнида „ҳамқурол“, „ҳамйўл“ сўзларини қўллаб
бўлмайди.
Бу ўринда шу нарсани қайд этиш керак бўладики, бирин-
чидан,
ҳам
сўзи ёрдамида ясалган ва ҳозир ҳам шу ясалиш
шаклида қўлланадиган айрим сўзлар ўрнида
-дош
қўшимчаси
билан ясалувчи шакли ҳам қўлланадиган бўляпти. Мас.,
ҳамқишлоқ, ҳамсафар
сўзлари шу шаклида қўлланиб келар
эди. Ҳозирда эса улар билан бирга,
қишлоқдош, сафардош
сўзлари ҳам қўлланиляпти ва унга эътироз бўлиши мумкин
эмас:
Қишлоқдошларининг радиоси бузилдими ё телевизорими,
магнитофоними, кўтариб югуришади. (Газетадан) Ҳалиги йигит
эса сафардошларига қараб, „Афандим рост айтадилар
",
дебди.
( „Туркистон “ газ.)
79
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ҳозирги ўзбек адабий тили материалларининг кўрсати-
шича, ўзаро маънодош, вазифадош бўлган
ҳам
сўзига
нисбатан
-дош
қўшимчаси фаоллашиб боряпти. Юқорида
кўрганимиздек, бу қўшимча ёрдамида янги-янги сўзлар яса-
л и ш қ давом этяпти. Бу ясама сўзлар таркибидаги
-дош
қўшимчасини
ҳам
сўз ясовчиси билан алмапггириб бўлмайди.
(Мас.,
тақдирдош, партиядош, тилакдош
сўзларини олиб
кўрайлик.) Умуман,
ҳам
сўзи ёрдамида янги сўзлар ясалиши
кўзатилмаяпти, демак, унинг сўз ясаш фаолияти деярли
тўхтаган.
Хуллас,
-дош
қўшимчаси ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳам
шахс оти ясовчи маҳсулли қўшимча ҳисобланади. Шунинг-
дек, у сифат ясаш вазифасига ҳам эга бўлди.
-дош
қўшимчасининг кўплик ифодаловчи
-лар
қўшимчаси
билан биргаликда ботаникага оид терминлар ясаш учун
хизмат қилиши ўзбек тили сўз ясаш тизимида юз берган
янгилик бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |